http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2017/11/14/newsbrief-02

Россия Москвада Марказий Осиёликлар етакчилигидаги “экстремистлар уясини” ҳибсга олди

АФП

МОСКВА -- Россия хавфсизлик хизмати ходимлари Марказий Осиёликлар томонидан етакчилик қилиниши айтилаётган тақиқланган Ислом ташкилотига аъзоликда гумон қилинган 69 кишини ҳибсга олди, бу ҳақда сешанба (14 ноябрь) куни Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) хабар қилди.

Глобал сунний мусулмон миссионерлик ҳаракати бўлган “Таблиғи жамаот” аъзолари Москва ҳамда унинг атрофидаги ҳудудда ҳибсга олинди, деди ФСБ. Россияда бу гуруҳ экстремистик деб ҳисобланади ва у 2009 йили тақиқланган.

Ҳибсга олинганларга Марказий Осиёликлар раҳбарлик қилган, жумладан, Россия фуқаролари ҳам жалб қилинган “экстремистлар уяси” бўлган, деди ФСБ.

ФСБ кўзда тутилган фаолиятнинг тафсилотларини бермаган ҳолда “халқаро ташкилотнинг чуқур яширилган тузилмасининг қонунга хилоф фаолиятининг” тўсиб қўйилганлигини айтди.

Хавфсизлик хизмати ходимлари тинтув вақтида “алоқа қурилмалари ҳамда экстремистик ташкилотнинг ноқонуний фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларга эга бўлган электрон ахборот сақлаш қурилмаларини” мусодара қилдилар, деди ФСБ ҳамда жиноий иш очилганлигини қўшиб қўйди.

Улардан бир нечтаси террористик ҳужумларга жалб қилинганидан кейинги сўнгги ойларда ФСБ ўз эътиборини Шимолий Кавказлик экстремистлардан олган ҳолда собиқ Иттифоқнинг Марказий Осиё давлатларидан чиққан шахсларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрмоқда.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha