http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2017/11/17/newsbrief-01

Қозоғистон ва Ўзбекистон вилоят ҳокимликлари ҳамкорлик меморандумини имзолади

Карвонсарой

КЎКЧАТОВ, Қозоғистон – Қозоғистоннинг Оқмола ва Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятлари расмийлари жума, 17-октябрь куни Кўкчатовда иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилишга оид меморандумни имзолади, деб хабар берди жума куни Казинформ ахборот агентлиги.

Ҳужжат Оқмола вилояти ҳокими Малик Мурзалиннинг Сирдарё вилояти делегацияси билан учрашуви чоғида имзоланди.

Икки мамлакат расмийлари ўз вилоятларида иқтисодиёт, савдо, туризм, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Иқтисодиётнинг барча соҳалари ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун имкониятлар тақдим этади, деди Мурзалин.

«Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар фаол ривожланмоқда», деди Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Икром Назаров.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha