Карвонсарой

Тожикистон МДҲдаги бўлажак раислиги чоғида асосий эътиборни хавфсизликка қаратади

Карвонсарой

МИНСК, Беларусь -- Келаси йили Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик қилувчи Тожикистон асосий эътиборни хавфсизлик соҳасига қаратмоқчи, деб хабар қилди сешанба, 21-октябрь куни юқори мартабали тожик расмийси. Бу ҳақда Казинформ агентлиги Беларусь телеграф агентлигига таяниб хабар берган.

Октябрь ойида Сочидаги МДҲ саммитида қабул қилинган қарорга асосан, 2018-йилда МДҲда раислик Россиядан Тожикистонга ўтади.

Ўтган йилларда МДҲ кўплаб ҳужжатлар ва дастурларни қабул қилди ва биз уларни амалга оширишни давом эттирмоқчимиз, деди Тожикистоннинг Беларусдаги элчиси Қозидавлат Қоимдодов.

Тожикистон ҳудудий хавфсизлик ва барқарорликка алоҳида эътибор қаратади, деди шунингдек, ўз мамлакатининг МДҲдаги вакили бўлган Қоимдодов.

Тожикистон террорчилик, экстремизм, наркотик моддалар савдоси ва трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши кураш бўйича МДҲ қарорлари ва сиёсатини амалга ошириш йўлида ўз саъй-ҳаракатларини аямайди, деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500