Карвонсарой

Қирғизистон электрон таълим бўйича миллий режани белгилаб олди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистоннинг таълим ва фан вазирлиги электрон таълимни ривожлантиришга оид ҳужжат лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради 5-январ жума куни 24.kg нашри.

Электрон таълим ва рақамли менежмент бўйича миллий концепцияси – режалаштиришга оид ҳужжат мамлакат фуқароларининг сифатли таълим олиш ҳуқуқини яхшилашга қаратилган.

«Электрон таълим интернет ва мультимедиага асосланган дунё бўйича етакчи таълим технологияси ҳисобланади ва сифатли таълимдан фойдаланиш имконини тубдан яхшилайди», деб хабар беради вазирлик. «Яқин вақтгача Қирғизистондаги таълимнинг барча босқичларида электрон таълимни ривожлантиришга тизимли ёндашув бўлмаган. Шу сабабли биз бу концепцияни ишлаб чиқдик.»

Режа Миллий таълим платформасига очиқ таълим ресурсларини интеграциялашни кўзда тутади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500