Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-02-26

Қирғизистонда баҳорги ҳарбий чақирув учун жисмоний талаблар қатъийлаштирилади

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистонда 1 мартдан ҳарбий хизматга баҳорги чақириқ бошланиши кутилмоқда, деб ёзади 24.kg нашри ҳарбий соҳадаги мансабдор шахслардан бирига таяниб.

Мамлакатда ҳарбий чақирув ҳар баҳор ва кузда бўлиб ўтади.

26 февраль, душанба куни Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитасининг расмий вакили Руслан Абдураҳмонов журналистларга интервью берган.

Ҳарбийлар чақирилувчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказадилар, шунингдек, тортилиш ҳамда 100 метр ва 3 километрга югуриш қобилиятларига қараб, уларнинг ҳарбий хизматга яроқлилигини баҳолайдилар, деди у.

Коррупцияга йўл қўйилмаслиги учун имтиҳон жараёни видеотасвирга олинади, деб қўшимча қилди у.

Кузги чақириқ даврида эса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги чақирилувчиларнинг руҳий ҳолатини ҳам ўрганади, деди у.

У сўнгги йилларда муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар сони ортиб бораётганини қайд этган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha