Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-05-09

Марказий Осиё мамлакатлари Ғалаба кунини нишонлади

Карвонсарой

ОСТОНА – Чоршанба, 9 май куни Марказий Осиё мамлакатларида Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 73 йиллигини нишонлаш ва урушда қурбон бўлган ватандошларни хотирлаш учун минглаб одамлар кўчаларга чиқди.

Марказий Осиёдаги барча мамлакатларда Ғалаба куни 1945 йилда нацист Германия устидан қозонилган ғалаба муносабати билан миллий байрам сифатида нишонланади.

Қозоғистонда уруш қатнашсҳиларининг авлодлари ва Остона аҳолиси пойтахтда Ғалаба кунига бағишлаб ўтказилган «Жаужурек Полк» (Барҳаёт полк) юришида иштирок этдилар. Иштирокчилар аждодларининг суратларини кўтариб ўтишди ва қозоқ қўшиқларини куйлашди, деб хабар беради Казинформ нашри.

АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Жорж Крол чоршанба куни эълон қилинган видеолавҳада мамлакат фахрийларига ҳурмат-еҳтиромини изҳор этди.

«Муҳтарам фахрийлар! Мен Қозоғистондаги АҚШ дипломатик миссияси номидан сизларни ушбу Ғалаба куни билан табриклайман ва сизларга чуқур ҳурматимни изҳор этаман. Биз сизнинг жасоратингиз ва ватанпарварлигингизни қадрлаймиз! Сиздан миннатдормиз!», деди Крол қозоқ тилида.

«Биз сизга таъзим қиламиз», деди у.

Қирғизистонда президент Сооронбай Жеенбеков Бишкекда минглаб фуқаролар ва пойтахт меҳмонлари иштирокида Ғалаба куни маршида қатнашди, деб хабар беради АКИпресс.

Ўзбекистонда ушбу кун мамлакат бўйлаб консертлар ва байрам тадбирлари билан нишонланди, деб хабар берди UzDaily нашри.

Урушда 500 мингдан ўзбекистонлик ҳалок бўлган ва яна кўпчилик бедарак ёъқолган. Қолганлар эса ногирон бўлиб уйга қайтган.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент Ботаника боғида бўлиб ўтган тадбирда иштирок этди. У ерда Иккинчи жаҳон уруши даври қурол-аслаҳалари ва ҳарбий техникасининг тарихий кўргазмаси ташкил этилди.

Президент барча фахрийларни қутлар экан, фашизмни енгишга қўшган ҳиссалари учун уларга миннатдорчилик билдирди.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha

1 та фикр…

Temur Malik | 2018-05-11

СССРга қайтиш? Ахмоқгарчилик. Бу кун бизда Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинган эди. Бунақанги масхарабозлик ва ҳар томонга йўрғалашнинг нима кераги бор?! Саводсиз рус генераллари эндигина тузилган Туркистон кавалерия полкларини немис танкларига қарши юборганини ва бетон бункерларидан туриб янги аскарларни қирганини эсдан чиқариш мумкинми? “Ўққа тутиладиган гўшт” шунчалар кўпмиди? Наҳотки 1916 йилда Биринчи жаҳон урушига чақириқ сабабли қўзғолон қилган туркистонликлар 25 йил ўтиб “ўз хоҳиши билан” жанг бўлаётган ерларга, фронтга боргиси келган бўлса? Балки “куч билан” зўрлаб юборилганларда 1918-1938 йиллардаги “қизил террор”, 1920-1930 йиллардаги очарчилик, НКВД бутун бошли оилани “халқ душмани” деб эълон қилиб, “саботаж” ва “аксил-инқилоб ташвиқоти” учун отиб ташлашларидан қўрқишгандир? Нима учун биз Темур, Бобур, Хоразмшоҳларнинг Ҳиндистон, Эрон, Яқин Шарқ, Кавказдаги ғалабаларини байрам қилмаймиз, шу давлатларда ўша даврлар байроқ ва бунчукларини кўтариб югуриб юрмаймиз?! Сабаби бу ахмоқгарчилик. Урушда ўлган аскарлар суратлари ва бизга ёт бўлган рамзлар билан ўтган бу масхарабозлик ҳам ахмоқона кўринади. Бизда ўтганларни Қуръон тиловат қилиб хотирлашади.