http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/06/26/newsbrief-02

Қирғизистонлик депутат келин ўғирлашга қарши қонунни ижро этишга чақирмоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистоннинг «Ата Мекен» партияси аъзоси, депутат Айсулув Мамашева мамлакатда келин ўғирлаш одатига қарши қонунлар ижроси жуда суст эканлиги ҳақида бонг урмоқда.

Бишкекда гендер ва оилавий зўравонликларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган анжуманда чиқиш қиларкан, у қонун 2015 йилда кучга кирганидан бери бу бўйича бор-йўғи бир киши жавобгарликка тортилганини айтди. Бу ҳақда сешанба, 26 июнь куни 24.kg сайти хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, муаммо қонунда эмас, балки унинг ижросида.

2019 йилда мамлакатда янги жиноят кодекси кучга киришини эслатар экан, у Қирғизистон ижро этиладиган қонунларнигина ишлаб чиқиши зарурлигини таъкидлади.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha