Карвонсарой

Қирғизистон ва Қозоғистон парранда гриппи туфайли Россиядан парранда гўшти импортини тақиқлади

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон Россиянинг учта вилоятидан парранда гўшти импортини тақиқлади. Бу ҳақда Қирғизистон давлат ветеринария ва фитосанитария назорати инспексияси раҳбари Калисбек Жумаканов 27 июнь куни парламентдаги чиқишида маълум қилди, деб хабар беради АКИпресс.орг сайти.

Тақиқ 26 июньдан эътиборан кучга кирган. Жумаканов ушбу минтақаларда парранда гриппи тарқалганини айтди.

26 июнь куни, шунингдек, Қозоғистон ҳам худди шу сабаб – парранда гриппи вируси туфайли Россиядан парранда гўшти ва паррандачилик маҳсулотлари импортига тақиқ жорий этганди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500