Карвонсарой

2020 йилда Қирғизистонда аҳоли ва уй-жой фондлари рўйхатга олинади

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон ҳукумати 2020 йилнинг 23 мартидан 1 апрелига қадар аҳолини рўйхатга олишни режалаштирмоқда, деб хабар берди AKIpress чоршанба 11 июль куни.

Рўйхатга олувчилар мамлакат аҳолиси ва уй-жой фондларини ҳисоблаб чиқадилар, деб хабар беради 24.kg нашри аҳолини рўйхатга олиш бўйича миллий комиссия маълумотларига таяниб.

Рўйхатга олиш жараёнида илк маротаба «хорижда меҳнат қилаётган мигрантлар ва имконияти чекланган фуқароларнинг аниқ сони» ҳисоблаб чиқилади, деди Миллий статистика қўмитаси раиси Оқилбек Султонов.

Тизимни текшириб кўриш мақсадида 2019 йилда Чуй вилоятида аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш мўлжалланмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Илтимос, аниқ рақамларни келтиринг.

Жавоб бериш

Мақола яхши эмас, яхшироқ нарса ёзинг

Жавоб бериш