Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-08-01

Қирғизистонда меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернатлар ислоҳ қилинади

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбековнинг идораси меҳрибонлик уйлари ва давлат интернат-мактаблари тизимини ислоҳ қилиш бўйича экспертлар ишчи гуруҳини тузди, деб хабар беради 24.kg нашри чоршанба, 1 август куни.

Тизим ота-оналари турли сабабларга кўра тарбиялай олмайдиган болаларни парваришлашга қаратилган.

Гуруҳ, жумладан, мактаб-интернатларни оптималлаштириш, ҳукуматнинг болалар манфаатларини илгари суриш ва бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид сиёсатини амалга ошириш йўлларини ўрганади.

Экспертлар гуруҳи давлат мансабдор шахслари ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ихтисослашган ноҳукумат ташкилотлари вакилларидан иборат.

Бишкекдаги «Бола ҳуқуқлари ҳимоячилари лигаси» нодавлат ташкилоти раҳбари Нозгул Турдибекова 19 июль куни Жеенбеков билан учрашув чоғида болалар ва оилалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласини кўтарган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha