Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-08-02

Ўзбекистонда зарарни тўлиқ қопламасдан ер участкаларини олиб қўйиш тақиқланади

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев чоршанба, 1 август куни мулкдорга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопламай туриб, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишни тақиқловчи фармонни имзолади, деб хабар берди пайшанба, 2 август куни Fergana News агентлиги.

Унга кўра, ер участкаларининг ноқонуний олиб қўйилиши натижасида мулкдорларга етказилган зарар тегишли органларнинг маблағлари ҳисобидан қопланади.

Шу кунгача Ўзбекистонда ерларнинг олиб қўйилиши можароли ҳолат бўлиб келган. Сабаби, ушбу соҳа қонунчиликда етарлича тартибга солинмаган эди, дейилади Fergana News хабарида.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар 1

Captcha
Имамов Юсуфжон | 2018-08-03

Яхши фикр кейин келади, бошқача қилиб айтганда ҳечдан кўра кеч.. Қонун тескари кучга эгами?

Жавоб бериш