Карвонсарой

Қозоғистонда терроризмда айбланган 32 фуқаро умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистонда 32 фуқаро терроризмда айбланиб умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда. Бу ҳақда пайшанба, 2 август куни Олмаотадаги амалий тадқиқотлар маркази раҳбарига таяниб, BNews.kz портали хабар берди.

Қозоғистонлик уламо, «Мысль» (Фикр) амалий тадқиқотлар маркази директори Аксар Сабдин Остонадаги масжидлар имомлари учун ўтказилган семинарда нутқ сўзлади.

Умрбод қамоқ жазосиқа ҳукм қилганларнинг ярми Оқтўба вилоятидан, деди у.

Унинг айтишича, Қустанай вилоятидаги қамоқхона маҳбусларининг 30 фоизини террорчиликда айбланганлар ташкил қилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500