http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/08/13/newsbrief-01

Вертолёт ҳалокатга учраган жойдан етти киши олиб кетилди, қутқарув ишлари давом этмоқда

AFP

ДУШАНБЕ – Тожикистоннинг тоғли ҳудудида «мураккаб қўниш» натижасида юз берган вертолёт ҳалокатидан кейин олти нафар алпинист ва бир экипаж аъзоси қутқарилган, яна тўққиз киши бедарак йўқолган, деб хабар берди 13 август, душанба куни фавқулодда хизматлар.

Тожикистон фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитасининг AFPга берган хабарига кўра, Душанбедан 300 километр шарқда жойлашган масканга қутқарув вертолёти етиб борган ва МИ-8 ҳалокатга учраган ердан 6 алпинист ва бир нафар экипаж аъзосини олиб келган.

Шу билан бирга, яна иккита қутқарув вертолёти ҳам ҳалокат юз берган жойга учиб кетаётгани ҳақида хабар берилган.

Ҳалокат якшанба куни Гринвич вақти билан соат 11:30 да юз берган, дейилади қўмита хабарида.

Алпинистлар собиқ Совет Иттифоқи ҳудудидаги энг баланд ҳисобланадиган Исмоилий Сомоний тоғига амалга оширилган экспедициядан қайтаётган бўлган.

Хабарда алпинистлар ёки экипаж аъзоларининг шахси ҳақида маълумот берилмаган.

Ҳалокат тўрт нафар ғарблик велосипедчилар террорчилик ҳужуми қурбони бўлганидан икки ҳафта ўтиб содир бўлди ва мамлакатнинг эндигина ривожланаётган сайёҳлик секторига зарба бўлди.

Сайёҳларни машина билан босиб кетиб, сўнгра пичоқлаб ўлдирилган бу ҳужум бўйича жавобгарликни «Ислом Давлати» (ИД) ўз зиммасига олган.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha