Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-09-12

Қирғизистонда 16 та экстремистик сайт блокланди: радикализмга қарши кураш чоралари давом этмоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГНКБ) ва ички ишлар вазирлигининг (МВД) экстремизмга қарши кураш бўйича 10-сонли бош бошқармаси экстремистик мазмундаги 16 сайт фаолиятига чек қўйди. Бу ҳақда чоршанба (12 сентябрь) куни Бишкек расмийларига таяниб, 24.kg хабар берди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан тақиқланган материаллар бўлган 51 та ахборот ресурси аниқланган ва тақиқланган адабиётларни сақлашда айбланиб, 40 нафар гумондор қўлга олинган.

Расмийлар шунингдек, ижтимоий тармоқларда 8 та аккаунт блокланганини маълум қилганлар.

Шу билан бирга, чоршанба куни Дин ишлари бўйича давлат комиссияси (ГКДР) директори ўринбосари Зокир Чотаев Қирғизистон ёшлари орасида радикализмнинг олдини олиш бўйича ишлар давом эттирилаётганини айтган.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатдаги мактаб ва университетларда радикализм ва экстремизмнинг олдини олишга оид маърузалар, шунингдек, диний ва ҳуқуқий масалаларни ёритишга бағишланган учрашувлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

«(Биз) тингловчиларга диний эркинлик таъминланган дунёвий давлатда яшаётганимизни, динни радикал экстремистик ҳаракатлар билан адаштирмаслик кераклигини уқтирамиз», деди Чотаев Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

«Шунингдек, маърузачилар бу каби гуруҳларга қўшилмасликни, бу иш учун жиноий жавобгарлик борлигини тушунтирадилар», деб қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha