Карвонсарой

Қозоғистон уй-жой қурилиши дастурини жадаллаштиради

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистонда уй-жой қурилиши дастури ўн минглаб оилаларга ёрдам берди, деб хабар қилди Казинформ Инвестициялар ва тараққиёт вазири Женис Касимбекнинг сўзларидан иқтибос келтириб.

Жорий йилнинг тўққиз ойи якунларига кўра, «Нурли жер» давлат дастури доирасида мамлакатда 8,8 млн. квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, деди Касимбек сешанба, 6-ноябрь куни вазирлар маҳкамаси йиғилишида.

«Бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 11,6 фоизга кўп», деб қўшимча қилди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, 77 мингдан зиёд қозоқ оилалари уй-жой шароитларини яхшилаб олдилар, шулардан тахминан 9,5 минг оила давлат маблағи ҳисобидан барпо этилган уйларни сотиб олди.

Уй-жой қурилишига йўналтирилган инвестициялар ўтган йил билан таққослаганда 31,5 фоизга ўсди ва 818,9 млрд. тенгени (2,21 миллиард доллар) ташкил этди.

Уй-жой қурилиши соҳасига йўналтирилган хусусий инвестициялар ҳажми давлат инвестициялари ҳажмидан 8 баробар кўп бўлган.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилда камида 12,1 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500