http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/11/19/newsbrief-02

Америка-Қозоғистон қўшма корхонаси қозоқ фермерлари учун серҳосил уруғлик етиштириб беради

Карвонсарой

ОСТОНА – Американинг Baumgartner Agricultural Science and Service (BASS) ва Қозоғистоннинг Kusto Group компаниялари ҳамкорликда уруғ етиштириш бўйича келишув имзолади, деб хабар берди АКИпресс душанба (19 ноябрь) куни.

Меморандумга кўра, KAZSEED деб номланган қўшма корхона генетик ўзгартирилмаган ем-хашак экинларини етиштиришда энг янги технологоялардан фойдаланади.

Сифатли, иқлимга мослаштирилган уруғликлар аввал қозоғистонлик фермерларга таклиф этилади, сўнгра қўшни мамлакатларга экспорт қилинади. Лойиҳа фермерларнинг сарф-харажатларини камайтириш ва мамлакат бўйлаб маҳсулдорликни оширишга қаратилган.

Юқори ҳосилдорликка эга гибрид уруғларни етиштиришга ихтисослашган BASS илмий-тадқиқот фирмаси биринчи йили KAZSEED компаниясига 25 млн. АҚШ долларига (9,1 млрд. тенге) тенг сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha