Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-21

АҚШ элчихонаси қозоқ журналистларига инглиз тилини ўргатиш дастурини амалга оширади

Карвонсарой

ОСТОНА – Остонадаги АҚШ элчихонаси ва Қозоғистон Британия кенгаши қозоқ журналистлари учун инглиз тилини ўрганиш дастурига аризалар қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда элчихонанинг 21 ноябрь кунги баёнотида маълум қилинган.

12 ойлик дастур 11 февралдан Олмаота, Остона, Ақтўбе, Оқтов, Чимкент, Қарағанда, Усть-Каменогорск ва Қустанай шаҳарларида бошланади.

Ариза топширишнинг охирги муддати – 11 декабр. Элчихона танланган иштирокчиларни 2019 йил 25 январга қадар хабардор қилади.

Дастурдан кўзланган мақсад – «Қозоғистон журналистларининг касбий маҳоратини ошириш ва уч тилли жамиятни барпо этишда уларнинг инглиз тилига оид билимларини мустаҳкамлашдир», дейилади хабарда.

Дастур давомида қозоқ журналистлари инглиз тилини ўрганибгина қолмай, балки инглиз тилини билиш талаб этиладиган амалий журналистик машғулотларни ҳам ўтадилар.

Қозоғистон оммавий ахборот воситаларининг мустақил ва штатли ходимлари инглиз тили билимлари бўйича минимал талабларга жавоб бермасалар ҳам, дастурда иштирок этиш учун ариза топширишлари мумкин.

Элчихона маълумотларига кўра, 2016 йилдан бери инглиз тилини профессионал ўрганиш дастурида 200 дан ортиқ қозоғистонлик журналист иштирок этган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha