Суриядан Қозоғистоннинг ўнлаб фуқаролари эвакуация қилинди

AFP

ОЛМАОТА – Чоршанба (9 январь) куни Қозоғистон Сурияда гаровда ушлаб турилган ўнлаб фуқаролар, жумладан, ёш болалар эвакуация қилингани ҳақида хабар берган, деб ёзади AFP.

Қозоғистон хавфсизлик хизматларига кўра, 2011 йилдан бери юзлаб қозоқлар Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш учун аксар аҳолиси мусулмонлардан иборат мамлакатни тарк этганлар.

«Шу йилнинг 6 январь куни 47 нафар қозоқ фуқароси, шу жумладан, 30 нафар ёш бола Суриядан эвакуация қилинди», деди Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

«Улар инқироз исканжасидаги ушбу мамлакатга алдов йўли билан олиб келинган ва террорчилар томонидан гаровда ушлаб турилган», деди у.

«Биз ўз ихтиёрига қарши уруш ҳудудида ушлаб турилган болаларни қайтариш ишларини давом эттирамиз», деб қўшимча қилган у операция тафсилотларини очиқламай.

2014 йилда қозоғистонлик аскар болалар машғулот олиб бораётгани акс этган «Ислом давлати» (ИД) террорчилик гуруҳининг тарғибот видеосини тарқатган оммавий ахборот воситалари ҳукумат тарафидан блокланган эди.

Уруш бошланганидан бери Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидан бўлган минглаб одамлар жангарилар сафига қўшилиш учун Сурияга йўл олганлар.

Сизга мақола ёқдими?

2
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha