Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2019-01-11

Россия йўловчи самолётларни уриб тушириш ҳақидаги қонун лойиҳасини тақдим этди

Карвонсарой

МОСКВА – Россия мудофаа вазирлиги Қуролли кучларга мамлакат ҳаво ҳудудида йўловчи самолётларни уриб туширишга рухсат берувчи қонун қабул қилиш таклифини билдирди, деб хабар берди Озод Европа/Озодлик радиоси жума (11 январь) куни.

Лойиҳа амалга ошадиган бўлса, Россия ҳаво ҳудудига рухсатсиз кирган ҳамда огоҳлантиришлар ва огоҳлантирувчи ўқ узишларга жавоб бермаган йўловчи самолётлар «одамлар ўлими ва табиий офатларга олиб келувчи жиддий таҳдид» сифатида уриб туширилади. Лойиҳада ҳукумат бундай хавфли самолётларни қай тарзда аниқлаши ҳақида маълумот берилмаган.

Таклиф этилаётган қонунга асосан, Мудофаа вазирлиги номаълум самолётлар Россия ҳаво ҳудудига 50 километрга яқинлашганида жавоб бериши керак бўлади.

1994 йилда Россия йўловчилари бор самолётларни уриб туширишни тақиқловчи қонунни қабул қилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 2

Captcha
Comment bubble | 2019-01-13

Террорчилар каби

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-01-11

Россия голландларнинг «Боинг»ини ҳеч қандай огоҳлантиришсиз уриб туширган. Камлик қилди шекилли. Бориб турган террорчилар

Жавоб бериш