Ўзбекистонда ўғит ишлаб чиқарувчи 600 млн. долларлик корхона барпо этилади

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти Samsung компанияси билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида умумий қиймати 600 млн. АҚШ долларини (5 трлн. сўм) ташкил этувчи карбамид ва аммиак ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона барпо этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда сешанба (19 февраль) куни президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизмати хабар берди.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 400 минг тонна аммиак ва 600 минг тонна карбамидни ташкил қилиши кутилмоқда, дейилади хабарда. Якунда ушбу маҳсулотлар ўғит ишлаб чиқариш учун ишлатилади.

Мирзиёев сешанба куни Сирдарё вилоятига сафари давомида Янгиер шаҳрида корхона барпо этилаётган майдонни кўздан кечирди.

«Сирдарёдагидек қулай инфратузилма ҳеч қаерда йўқ», деди у. «Бу жуда манфаатли ва истиқболли лойиҳа.»

«Ўзкимёсаноат» АЖ келаси йили Япониянинг Mitsubishi компанияси билан ҳамкорликда яна бир заводни қуриб битказишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Tashkent Times. Ушбу корхона йилига 660 минг тонна аммиак ва 577,5 минг тонна карбамид ишлаб чиқаради.

«Навоийазот» негизида бунёд этилаётган энг йирик кимё корхонасининг қиймати 985,7 млн. долларни (8.2 трлн. сўм) ташкил этади.

Сизга мақола ёқдими?

4
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha