Карвонсарой

Сўров: Қирғизларнинг аксарияти экстремизмни таҳдид сифатида кўради

Карвонсарой

БИШКЕК – 2018 йилда Республика халқаро институти томонидан Қирғизистонда ўтказилган сўровномадан маълум бўлишича, унда иштирок этганларнинг деярли ярми зўравонлик экстремизми мамлакат учун жиддий таҳдид эканини билдирган, деб хабар берди пайшанба (21 февраль) куни 24.kg нашри.

Тадқиқотда иштирок этган 18 ёшдан ошган 1500 кишидан 49 фоизи экстремизмни жиддий таҳдид деб баҳолаган бўлса, 26 фоиз респондент «нисбатан жиддий» деб айтган. Яна 10 фоиз одам ушбу саволга жавоб беролмаслигини, фақат 4 фоиз иштирокчи экстремизмни унча катта хавф деб санамаслигини маълум қилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500