http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/05/02/newsbrief-01

Қирғизистонда диний таълимга оид низом ишлаб чиқилди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистонда давлатнинг 2014-2020 йиллар учун мўлжалланган диний соҳадаги сиёсатини янада самаралироқ амалга ошириш мақсадида диний таълимга оид низом ишлаб чиқилди. Бу ҳақда пайшанба (2 май) куни 24.kg нашри хабар берган.

Экстремистларнинг диний таълимни суиистеъмол қилиш орқали ёшлар ва болаларни ташвиқ қилишга уриниши Қирғизистон учун долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.

«Мазкур низом Дин ишлари бўйича давлат комиссияси (ГКДР) томонидан ишлаб чиқилган», деди Женевадаги «Булан институти» нодавлат ташкилоти вакили Гулназ Исаева 24.kg нашрига.

«Давлатнинг диний соҳадаги сиёсатига оид концепция жуда суст амалга оширилмоқда», деди у 2014-2020 йилларга мўлжалланган режани назарда тутиб. «Низом бу борадаги вазиятни яхшилаш мақсадида қабул қилинган.»

«Биз тушунтириш ишларини олиб борамиз», деди у. «Масалан, кўпчилик мадрасаларда тақиқларга қарамай, ёш болаларга таълим берилади. Қонунчиликка кўра эса, диний муассасалар талабаларни 9-синфдан кейингина ўқишга қабул қилишлари мумкин. Низомда мадрасаларнинг шу каби қонунбузарлиги учун жавобгарлиги кўрсатиб ўтилган.»

Низом диний таълимнинг асосий йўналишлари: фуқароларнинг диний таълим олиш ҳуқуқи, диний таълим муассасалари фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш масалаларини ўз ичига олган, деди Гулназ Исаева.

Низомнинг бажарилишини Дин ишлари бўйича давлат комиссияси Қирғизистон мусулмонлари диний идораси билан биргаликда назорат қилади.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha