http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/05/28/newsbrief-01

Раҳмон тожик ҳарбий мактабини очиб берди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Сешанба (28 май) куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва унинг ўғли Душанбеда янги ҳарбий гимназиянинг очилишида иштирок этдилар, деб хабар беради президент матбуот хизмати.

Буюк Кир авлодлари номли ҳарбий гимназия учта икки қаватли бинодан иборат бўлиб, 100 нафар ўқувчини сиғдира олади. Мактаб мамлакат чегара қўшинларига тегишли.

Ўқувчиларнинг аксариятини етим болалар ташкил этиши кутилмоқда.

Мактабнинг икки йиллик ўқув дастури асосий фанлар билан бирга, инглиз, хитой, турк ва рус тили дарсларини ҳам ўз ичига олади. Битирувчилар Тожикистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардаги ҳарбий академияларда таҳсилни давом эттиришлари мумкин, дейилади хабарда.

Гимназиянинг очилиши 28 май – Тожикистонда чегара қўшинлари кунига бағишланган тадбирлар доирасида бўлиб ўтган.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 1
Сиёсат
Captcha
| 2019-05-29

Етим болалар учун бу тўғри

Жавоб бериш