http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/09/19/newsbrief-01

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқда

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон ва Тожикистон хавфсизлик кенгашлари Тошкентда террорчилик ва экстремизмга қарши курашга оид ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Бу ҳақда пайшанба (19 сентябрь) куни Ўзбекистон миллий ахборот агентлигига (ЎзА) асосланиб «Tashkent Times» нашри хабар берди.

Икки мамлакат хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга оид чоралар ҳақидаги ҳужжатларни ҳам имзолаганлар.

Бир кун аввал Ўзбекистон ва Тожикистон расмийлари чегара хавфсизлиги, икки давлатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, экстремизм ва террорчиликка қарши кураш бўйича қўшма чоралар юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказган эдилар.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha