Карвонсарой
Терроризм

Сўнгги чоп этилган бин Лодинга оид ҳужжатлар ал-Қоида - Эрон муносабатларига ойдинлик киритди.

AFP

Янги ошкор этилган далиллар Эрон ва ал-Қоида ўртасида яширин алоқалар мавжуд эканига ишора қилади. Усома бин-Лодиннинг ўғли Ҳамза анчадан бери Эрон ҳимояси остида яшаётгани тахмин қилинмоқда, ал-Қоиданинг сўнгги раҳбари эса ҳатто Эроннинг олий раҳбари Оятулло Али Ҳомайнийга хат ёзгани ҳам маълум. Ушбу расмда Ливаннинг Ҳизбуллоҳ Шия ҳаракатининг ёш тарафдорлари Эрон Ислом Республикасининг асосчиси Оятулло Руҳулло Ҳомайний (чапда) ва Эроннинг олий раҳбари Оятулло Али Ҳомайнийнинг (чапдан иккинчи) портретларини Ливаннинг Кфар Ҳатта шаҳарчасида 2017 йил 18 март куни бўлиб ўтган Суриядаги жангда ҳалок бўлган Ҳизбуллоҳ ҳаракати жангчисининг дафн маросимида қатнашган вақтларида кўтариб ўтмоқдалар. [Маҳмуд Зайят /AFP]

ВАШИНГТОН – АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси (МРБ) чоршанба (1 ноябрь) куни ал-Қоидага оид, жумладан, Усома бин Лодиннинг, унинг Покистондаги қароргоҳига 2011 йилда қилинган ҳужум вақтида қўлга туширилган, ўз қўли билан ёзилган кундалигини ҳам ўз ичига олган ўта шахсий маълумотларнинг йирик архивини чоп этди.

Аввалроқ, МРБ, АҚШ Денгиз Флотининг махсус кучлари томонидан ал-Қоиданинг бутунжаҳон экстремистик тармоғи етакчисининг отиб ўлдирилиши билан якунланган Абботтободдаги қароргоҳга ҳужум вақтида қўлга туширилган файлларни оммага ошкор этган эди.

Сўнгги чоп этилган 470 мингдан ортиқ қўшимча файллар бин Лодиннинг ўғли Ҳамзанинг балоғатга етган вақтидаги оммага ошкор этилган илк суратларини ўз ичига олган.

Ҳужжатлар ал-Қоиданинг Эрон билан бўлган яширин алоқаларга янгича ойдинлик киритди, дейди ушбу махфийлиги олиб ташланган ҳужжатларни кўрган мутахассислар.

МРБ томонидан 1 ноябрь куни чоп этилган видео лавҳадан олинган расмда Ал-Қоиданинг марҳум етакчиси Усома бин Лодиннинг ўғли Ҳамза бин Лодин (чапда) ўзининг тўйини нишонлаётгани акс эттирилган.

МРБ томонидан 1 ноябрь куни чоп этилган видео лавҳадан олинган расмда Ал-Қоиданинг марҳум етакчиси Усома бин Лодиннинг ўғли Ҳамза бин Лодин (чапда) ўзининг тўйини нишонлаётгани акс эттирилган.

1 ноябрь куни МРБ томонидан тарқатилган видеода ал-Қоида раҳбари Усома бин Лодиннинг ўғли Ҳамзанинг балоғат ёшидаги илк суратлари намойиш этилган.

1 ноябрь куни МРБ томонидан тарқатилган видеода ал-Қоида раҳбари Усома бин Лодиннинг ўғли Ҳамзанинг балоғат ёшидаги илк суратлари намойиш этилган.

Эрондаги тўй

Ҳамза бин Лодиннинг тўйи видеосининг ҳам ошкор этилиши бутун дунёга бин Лодиннинг севимли ўғлининг балоғатга етгандаги ва тахминларга кўра Эронда олинган илк суратини кўриш имконини берди.

Илгари чоп этилган маълумотлар, жумладан АФП томонидан 2015 йилнинг май ойида ошкор этилган хатларга кўра бин Лодин Ҳамзани ал-Қоиданинг бутунжаҳон жиҳод ҳаракатига раҳбар қилиб қолдириш учун тайёрлаётган эди.

Аммо АҚШ томонидан амалга оширилган ҳужумдан сўнг унинг бин Лодиннинг Абботтободдаги яширин қароргоҳига келиш режалари барбод бўлган ва ушбу 27 ёки 28 ёшлар атрофидаги ёш йигит Эронда яшаётгани тахмин қилинмоқда.

Ушбу архив оммага ошкор қилинишидан олдин уни кўздан кечиришга муваффақ бўлган Демократиялар ҳимояси фонди (ДҲФ) мутахассислари Томас Жослин ва Билл Роджиоларнинг ДҲФ’нинг Long Wаr Journal блогида ёзишича, янги чоп этилган ҳужжатлардан бири бин Лодиннинг ўринбосари қаламига мансуб, ал-Қоиданинг Эрон билан алоқаларини ўрганишга бағишланган 19 бетдан иборат ҳужжатдир.

“Муносабатлар бўлган, алоқалар мавжуд. Шундай вақтлар ҳам бўлганки, эронликлар ал-Қоида билан бирга елкама-елка ишлашган”, деди МРБ раҳбари Майк Помпео ўтган ойда ДҲФ томонидан ташкил этилган семинарда.

“Шундай алоқалар ҳам бўлганки, улар йўқ деганда бир-бирларига қарши ҳаракат қилмасликарини келишиб олишган”, дея қўшимча қилди МРБ раҳбари.

Ишчи муносабатлар

Ушбу муносабатларнинг бутун қамрови ва табиати ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас ва бу масала мутахассислар ва сиёсатчилар томонидан муҳокама қилинмоқда.

Бир томондан, Теҳрон ва унинг шиалардан иборат кучлари кўпинча Яқин Шарқда ал-Қоиданинг чуқур ақидапараст мафкураси билан йўғрилган суннийлардан таркиб топган гуруҳларга қарши курашади. Масалан, Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган Ҳизбуллоҳ ҳаракати ал-Қоида билан алоқаси бўлган Суриядаги жангариларга қарши жанг қилади.

Аммо Ҳамза ва ал-Қоиданинг бошқа юқори мартабали раҳбарларининг Эрон ҳимояси остида ошкора фаолият юритиш имкониятига эга бўлиши Теҳрон ва Ҳамзанинг отаси ўртасида ишчи муносабатлар мавжуд бўлган деган даъволарни асоссиз эмаслигини кўрсатади.

Бир ҳужжатда, деб ёзади Жослин ва Роджио, Эрон қандай қилиб ал-Қоиданинг айрим “Саудиялик биродарлари”га Форс кўрфазидаги АҚШ манфаатларига ҳужум қилиш шарти билан жанговар тайёргарлик, пул ва қурол таклиф қилгани батафсил келтирилган.

Аммо айрим файллар Теҳрон ва ал-Қоида ўртасида кескин келишмовчиликлар бўлганидан дарак беради. Бин Лодин бир сафар ўша вақтдаги Эрон раҳбари Оятулло Али Ҳомайнийга ёзиб, ўзининг қариндошларини озод қилишни талаб қилган.

“Бошқа ҳужжатлар ал-Қоида айрибошлаш учун Эронлик дипломатни олиб қочганини кўрсатади”, деб ёзади Жослин.

“Усома бин Лодиннинг хатлари шуни кўрсатадики, у ва унинг ёрдамчилари Ҳамза ва оиланинг бошқа аъзолари қўйиб юборилгандан сўнг ҳам эронликлар томонидан таъқиб қилинишидан ҳавотирда бўлишган”.

Ундан ташқари, Роджио ва Жоселиннинг сўзларига қараганда “Бин Лодиннинг ўзи бутун Яқин Шарқ бўйлаб Эроннинг ўта хавфли деб ҳисоблаган таъсирига қарши курашиш режаларини кўриб чиққан”.

Аммо шу билан бирга, уларнинг фикрига кўра, разведка маълумотларининг таҳлили ал-Қоида Эрон тупроғида “фаолияти негизини ҳозирловчи жараёнлар”ни бошқариш имконига эга бўлган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500