http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2017/11/23/feature-01
| Иқтисодиёт

Жаҳон банки кредитлари Ўзбекистон фермерларига мева ва сабзавотларни сотишда ёрдам беради

Жаҳон банки

Жаҳон банки маълумотларига кўра, қишлоқ хўжалиги улуши ялпи ички маҳсулотнинг 17 фоизини, экспортдан келган даромадларининг 15 фоизини ва Ўзбекистонда иш билан таъминланганларнинг учдан бир қисмини ташкил этади. [Жаҳон Банки гуруҳи]

ТОШКЕНТ -- Мева-сабзаволар етиштириш Ўзбекистондаги деҳқон хўжаликлари (ер майдони 0,5 гектардан кам бўлган кичик хўжалик) ва шахсий фермер хўжаликлари орасида энг даромадли фаолиятга айланди.

2016-йилда Ўзбекистон 43 та мамлакатга 818,5 минг тонна хўл ва қайта ишланган мева-сабзавотлар ҳамда узум экспорт қилди. Жаҳон банки маълумотларига кўра, сўнгги йилларда боғдорчилик маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган даромад сезиларли даражада ошган, хусусан 2000 йилда бу кўрсаткич 68,7 миллион АҚШ долларини (555,4 миллиард сўмни) ташкил қилган бўлса, 2013 йилда 1,35 миллиард АҚШ долларига (10,9 триллион сўмга) етди.

Ўзбекистоннинг 2017–2021-йиллар учун мўлжалланган миллий ривожланиш стратегияси боғдорчиликни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларида янги иш ўринлари яратиш, озиқ-овқат хавфсизлигини ошириш ва экспортни такомиллаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Органик ўғитлардан фойдаланган ҳолда ўткир пестицидларни қўллашдан воз кечиш маҳаллий фермерларга юқори сифатли мева ва сабзавотларни ички ва ташқи бозорларга етказиш имконини беради. [Жаҳон Банки гуруҳи]

Самарқанд вилоятида 58 та фермер ва агрофирмага имтиёзли кредитлар берилди ҳамда 2800 га яқин фермер хўжаликлари Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган, қадоқлаш, қайта ишлаш, совутиладиган омборлар ва кўчат етиштириш бўйича махсус хоналар каби хизматлар ва қулайликлардан баҳраманд бўлишди. [Жаҳон Банки гуруҳи]

Шу билан бирга, Жаҳон банкининг 2014-йилда ишга туширилган лойиҳаси Ўзбекистондаги фермерлар ва агрофирмаларни молиялаштириш имкониятини яратди.

Бугунги кунда маҳаллий банклар боғдорчиликни молиялаштириш учун 223 та имтиёзли кредитлар ажратди, бу эса қишлоқ жойларида 2500 та янги иш ўрни яратган бўлиб, уларнинг 750 таси аёллар учун режалаштирилган.

Кредит маблағларини олувчилар жами 52,3 миллион АҚШ долларини (422.9 миллиард сўм) ўз маблағлари ҳисобидан сармоя қилдилар.

Самарадорликни ошириш, янги иш ўринлари яратиш

Масалан, Самарқанд туманидаги «Амирхон Ноз Неъматлари» фермер хўжалиги 1,700 тоннагача бўлган боғдорчилик маҳсулотларини совутиш имкониятига эга бўлган ускунани сотиб олиш учун 564 минг АҚШ доллари (4,6 триллион сўм) кредит олди ва ўзи бунинг учун 190 минг АҚШ доллари (1,5 триллион сўм) сармоя киритди.

Ўнта доимий иш ўрни яратилади

"Биз ўз хизматимиз ёрдамида ўз мева-сабзавот ва узумларимизни, шунингдек, ўз туманимиз ва қўшни туманлардаги маҳаллий деҳқон ва фермер хўжаликларининг ҳосилини сақлаб қоламиз", - дейди хизмат кўрсатиш бўйича бошқарувчи Воҳид Абдушукуров.

Унинг айтишича: "ушбу хизмат маҳаллий фермерлар ва агрофирмалар орасида катта талабга эга, чунки уларнинг экспорт салоҳияти жадал ошиб бормоқда".

Ўзбекистон дунёдаги энг яхши маҳсулотларни ишлаб чиқаради

"Grand Samarkand Seoul" МЧЖ ҳам 500,000 АҚШ доллари (4 триллион сўм) миқдоридаги кредит ва 173 000 АҚШ доллари (1,4 триллион сўм) ўз маблағлари ҳисобидан Самарқанд туманида бир гектарлик иссиқхона қурмоқда.

Ушбу иссиқхонада 15 та доимий иш ўрни яратилади

«Мен жуда кўп саёҳат қилганман, шу сабабли Ўзбекистонда етиштириладиган мева-сабзавотларни бошқа жойларники билан таққослаш имконига эга бўлдим», - дейди иссиқхона эгаси Фирдавс Ражабов.

«Ишончим комилки, Ўзбекистон фермерлари ўзларининг ажойиб таъмли ва чиройли кўринишдаги табиий маҳсулотлари эвазига дунёдаги энг яхши мева-сабзавотларни ишлаб чиқарадилар».

[Жаҳон банки гуруҳи ушбу материалдан фойдаланиш шартларига мувофиқ бошқаларга уни ўз веб-сайтида фойдаланишга рухсат беради.]

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 2
Сиёсат
Captcha
| 2019-03-28

Мақолага гап йўқ акалар

Жавоб бериш
Ойбек | 2017-12-04

Бизга хам кредир керак иссикхона учун

Жавоб бериш