Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2017-12-05 | Дипломатия

Ўзбекистон ва Афғонистон «барча соҳаларда» ҳамкорлик қилишга розилик билдирди


Афғонистон Президенти Ашраф Ғани (чапда) ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев (ўнгда) Президент Ғанининг 5 декабр куни Тошкентга амалга оширган ташрифи давомида 60 дан зиёд келишув ва савдо шартномаларининг имзоланишини кузатмоқдалар [Афғонистон Президенти Саройи]

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани (чапда) ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев (ўнгда) Президент Ғанининг 5 декабр куни Тошкентга амалга оширган ташрифи давомида 60 дан зиёд келишув ва савдо шартномаларининг имзоланишини кузатмоқдалар [Афғонистон Президенти Саройи]

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Президенти Ашраф Ғани сешанба куни (5 декабр) Ғанининг Тошкентга қилган расмий сафари чоғида 20 та ҳамкорлик бўйича келишув ва 40 та экспорт шартноманинг имзоланиши жараёнида иштирок этдилар.

Мирзиёев матбуот хизматининг хабарига кўра, келишувлар, бошқа масалалар қатори иқтисодий, транзит, хавфсизлик, электр энергиясини узатиш, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва илмий масалалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Экспорт шартномаларининг ҳажми 500 миллион доллардан каттароқ қийматда баҳоланмоқда.


Афғонистон Президенти Ашраф Ғани 5 декабр куни Тошкентга амалга оширган ташрифи давомида Мустақиллик ва эзгулик ҳайкали пойдеворига гуллар қўймоқда. [Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати]

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани 5 декабр куни Тошкентга амалга оширган ташрифи давомида Мустақиллик ва эзгулик ҳайкали пойдеворига гуллар қўймоқда. [Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати]

TOLOnews хабарига кўра, «Тошкент Афғонистон билан барча масалаларда, жумладан, иқтисодий ва хавфсизлик алоқалари бўйича ҳамкорлик қилишга юқори даражада эътибор қаратади», деган Мирзиёев қўшма матбуот анжуманида. «Икки давлат ўртасида имзоланган ҳамкорлик бўйича келишувлар қиймати миллионлаб долларни ташкил қилади».

Икки давлат раҳбарлари шунингдек Ўзбекистоннинг Термиз шаҳри ва Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳарларини бирлаштирувчи Афғон-Ўзбек Дўстлиги кўприги хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.

Ўзбекистон Афғонистонда яна бир консуллигини очишни режалаштирган, деди Мирзиёев.

«Афғонистон ҳукумати ва халқи Ўзбекистонни савдо шериги сифатида кўришни хоҳлайди ва бу ҳол икки давлат учун ҳам фойдалидир», деди Ғани матбуот анжуманида ва «2018 йил мақсадларимизни амалга оширадиган йил бўлади» дея қўшимча қилди.

Мирзиёевнинг сўзларига қараганда, биргаликда тузилган комиссия икки давлат ўртасидаги келишувларнинг амалга оширилишини назорат қилади. Мирзиёев, шунингдек, Ғанининг Афғонистонни зиёрат қилиш тўғрисидаги таклифини қабул қилди.

Икки мамлакат орасидаги муносабатлар сезиларли даражада илиқлашди.

Афғон авиакомпанияларидан бириКам Аир, 29 ноябр куни Кобул шаҳридан Тошкент шаҳрига ўзининг илк парвозини амалга оширди.

Ўзбекистон шунингдек икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг бир қисми ўлароқ Термиз туманида Афғон фуқароларини ўқитишга мўлжалланган таълим марказини очишни режалаштирмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 13

Фикрлар 0

Captcha