2018-01-09 | Дипломатия

Таҳлилчилар: Марказий Осиёда 2018 йилда минтақавий ҳамкорлик кучаяди

Карвонсарой

Жорий йилда Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари 2005 йилдан бери биринчи бор учрашув ўтказиши ортидан минтақадаги ўзаро ҳамкорлик кучаяди, деб башорат қилмоқда қозоғистонлик сиёсатшунос Эрлан Карин.

Чапдан ўнгга: Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков, Молдова президенти Игор Додон, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 26 декабрида Москва ташқарисида уюштирилган МДҲ раҳбарлари норасмий саммитида суратга тушмоқдалар. Қозоғистонлик кузатувчиларга кўра, 2018 йил Марказий Осиё давлатлари орасида жадал ҳамкорлик йили бўлади. (Алексей Дружинин/АФП)

ОСТОНА – Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари 2018 йилда ҳамкорликни қўллаб-қувватлаб, эҳтимол, ўн йилдан ортиқ вақт ичида илк бор учрашув ўтказишлари мумкин, деб башорат қилмоқда қозоғистонлик сиёсатшунос ва Қозоғистон халқаро муносабатлар кенгаши раиси Эрлан Карин.

Жорий йил минтақадаги энг муҳим 10 та воқеани башорат қилган Эрлан Карин бу ҳақда 8 январ, душанба куни Остонада бўлиб ўтган тақдимот маросимида айтиб ўтди, деб хабар беради Казинформ.

Карин «2018 йилда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари кўп йиллардан бери биринчи бор учрашишини» тахмин қилиб, бундай музокаралар 2005 йилдан буён ўтказилмаганини эслатиб ўтди.

«Бу йил Марказий Осиё мамлакатлари барча соҳаларда ҳамкорликни кучайтиради», деди у. «Минтақавий ҳамкорлик икки томонлама ёки уч томонлама форматда олиб борилиши мумкин».

«Бунда минтақанинг асосий давлатлари ўртасидаги муносабатлар ҳаракатлантирувчи кучга айланади», деди у.

Ҳамкорликнинг кенгайиш йили

Кариннинг сўзларига қараганда, 2018 йил Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик учун ўсиш йили бўлади.

«Жорий йил Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлигининг кучайиш йили бўлади», деди у. «Аслида, бу тенденция 2017 йилдан бери кузатилмоқда. Аммо, 2018 йилда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик ривожланишнинг янги босқичига кўтарилишига ишончимиз комил. У янада барқарор ҳолатга етиши мумкин».

Бошқа таҳлилчилар ҳам бу йилҚозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишинибашорат қилмоқда.

2018 йилда минтақада иқтисодий ўсиш жадаллашуви давом этади ва Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра 2,7 фоизга етади.

Azernews хабарига кўра, «Бу йил иқтисодий ривожланиш жиҳатидан ижобий бўлади, яъни минтақа мамлакатлари иқтисодий ўсишнинг ижобий динамикасига кириб боради», деб айтган Карин.

Бўлажак ташрифлар, янги битимлар

Ҳозирда Марказий Осиё раҳбарлари ўртасида расмий ташрифлар ва янги келишувларга оид режалар ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 6 январида, Тожикистонга сафари бўйича ўз режаларини эълон қилди, деб хабар беради АзияПлюс Ўзбекистон телевидениесига иқтибос келтириб.

Мирзиёев Ўзбекистон парламентига қилган мурожаатномасида Тожикистон билан қўшничилик муносабатларини ўрнатишга ваъда берди.

Бош вазир Абдулла Арипов яқин кунларда Тожикистонга бўлиб, президент ташрифига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилади, деди Мирзиёев.

«Биз кўплаб битимларни имзолаймиз, Марказий Осиёнинг ягона энергия тизимини қайта тиклаймиз, темир йўлни очамиз ва бошқа кўп масалаларни муҳокама қиламиз», деди Мирзиёев.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha
Асосий мақола
2018-01-03 | Иқтисодиёт

Марказий Осиё раҳбарлари 2018 йил тараққиёт йили бўлишига ваъда бердилар

Марказий Осиё президентлари 2017 йилни ўзгаришлар йили деб атадилар ва 2018 йил инновациялар йили бўлишини башорат қилмоқдалар.

Сўровнома

Мамлакатингизда 2018 йилда тинчлик ва хотиржамликка энг катта таҳдид қайси?

Натижаларни кўриш