Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-06-07 | Ёшлар

Қирғизистон етакчилик ва профессионализмни тарғиб этиш орқали ёшларнинг радикаллашувига қарши курашмоқда

Шаҳар марказида сайр қилаётган ёшлар, Бишкек, 5 июнь. «Search for Common Ground» (SCG) халқаро нодавлат ташкилотининг Қирғизистон бўлими ёшлар орасида радикаллашувнинг олдини олиш устида ишлайди. (Аскер Султанов)

Аскер Султанов

БИШКЕК – Қирғизистон фуқаролик жамияти аъзолари, бизнес раҳбарлари, санъаткорлар ва машҳур инсонлар мамлакат бўйлаб саёҳат қилиб ёшларни экстремистик ташвиқотдан ҳимоя қилиш лойиҳаси доирасида етакчилик ва профессионалликни тарғиб қилмоқдалар.

Бишкекда ўз офисига эга бўлган «Search for Common Ground» (SCG) нодавлат ташкилоти бу лойиҳани ташкиллаштирмоқда.

Сўнгги учрашув 1-4 июнь кунлари Иссиқкўл вилоятининг Жети-Оғуз тумани Саруу қишлоғида бўлиб ўтди, дейди SCGнинг қирғиз бўлими раҳбари Кенешбек Саиназаров Карвонсарой нашрига.

«Биз диний экстремизм ва бошқа муаммоларни бартараф этиш учун 2015 йилда мулоқот платформасини (туркум форумларни) ишга туширдик», деди у.

Платформа доирасида SCG икки хилдаги тадбирларни ўтказади, улар – нотиқ ва томошабинлар билан батафсил суҳбатлар ҳамда бевосита маърузалардир.

2015 йилдан бери ташкилот Марказий Осиёнинг таниқли шахслари иштирокида 6 та батафсил суҳбат ва 20 та маъруза ташкиллаштирган.

Ёшларга мураббийлик қилиш

Мулоқот лойиҳаси доирасида машҳур шахслар беш асосий соҳа – бизнес, ёшлар етакчилиги, аёллар етакчилиги, спорт ва санъатдаги ўз тажрибалари билан ўртоқлашмоқда, деди Бишкекдаги SCG ходимаси Нурия Каракулова.

«Мураббийлар томонидан ташкиллаштирилган тадбирлар зўравонлик экстремизмини бартараф қилиш учун қўлланиладиган усулларидан биридир, чунки эътиборсиз қолган ёшларнинг салоҳиятини ошириш диний экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг ижобий механизмларидан бири ҳисобланади», деди у Карвонсарой нашрига.

«Муваффақиятли бизнес етакчилари ёшлар билан иш бозорида қандай касблар аҳамиятли эканлиги, қобилиятлар ва ўз-ўзини ривожлантириш ҳақида суҳбатлашдилар», деб қўшимча қилди у.

Ҳар бир учрашувда элликтадан етмиштагача ёшлар ҳамда маҳаллий расмийлар, имомлар, ўқитувчилар ва милиция ходимлари иштирок этади, деди Каракулова.

Радикаллашувга қарши кураш

Ўш вилояти, Қашқар Киштак қишлоғидаги SCG вакили Гулзада Юсупбекова февраль ойида ушбу дастур доирасидаги ёшларнинг радикаллашувига қарши кураш бўйича маҳаллий учрашувда 330 та киши иштирок этганини айтди.

«Биз маҳаллий имомлар, оқсоқоллар, аёллар, ёшлар ва Сурияда бўлган қирғизистонликларни бу учрашувларга таклиф қилдик», деди у Карвонсарой нашрига.

«Собиқ жангарилар Сурияда гувоҳ бўлган даҳшатли воқеалар ҳақида сўзлаб бердилар ва Сурияга жангга кетиш ёмон йўл эканлигини айтдилар», деди у. «Улар нималарни кўрганлари ва у ердан қандай қилиб қайтиб келганлари ҳақида айтиб бердилар. Қайтганлар ёшларни у ерга бормасликка ундадилар.»

Учрашувдан сўнг, иштирокчилар радикаллашув ва экстремизмга қарши шиорларни кўтариб қишлоқ марказига боришди, деди Жусупбекова. Тадбирда мингдан ортиқ ёшлар, маҳаллий ҳокимият аъзолари ва ўқитувчилар қатнашдилар.

Ўш вилоятининг Ўзган шаҳрида яшовчи Соҳидбек Юнусахунов май ойида ўтган учрашувларнинг бирида иштирок этган.

«Биз диний саводсизлик масалалари ва ёшлар қандай қилиб динни тушунишлари ҳамда анъанавий исломни радикал исломдан фарқлашлари ҳақида муҳокама қилдик», деди Карвонсарой нашрига.

«Ёшларга ислом ҳақида ишончли маълумот керак», деди у. «Ота-оналар фарзандларини кузатиб бориши ва улар ким билан мулоқотда бўлишини назорат қилиб боришлари зарур.»

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 11

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha