Карвонсарой
Терроризм

Ўз юртига қайтарилган гумондор-террорчининг суди Қозоғистоннинг радикализмга қарши кураш чораларини акс эттирмоқда

Айдар Ашимов

Афғонистондан Қозоғистонга экстрадиция қилинган жангари Дамир Зналиев 2017 йил март ойида Атирау аэропортига келган. (КНБ)

Афғонистондан Қозоғистонга экстрадиция қилинган жангари Дамир Зналиев 2017 йил март ойида Атирау аэропортига келган. (КНБ)

ОСТОНА – Яқинда террорчиликда айбланган қозоғистонлик шахс устидан олиб борилган маҳкама жараёни Қозоғистоннинг радикаллашувга қарши олиб бораётган саъй-ҳаракатларини акс эттиради.

Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) матбуот хизмати берган хабарга кўра, қозоғистонлик Йўлдош Куншугаров 16 октябрь куни Истанбулдан Атирауга олиб келинган.

Куншугаровни жавобгарликка тортиш чоралари КНБ, Қозоғистон бош прокуратураси ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Туркия расмийлари ҳамда Интерпол кўмагида амалга оширилди, деб хабар берган КНБ.

«Террорчилик ҳаракатларини ташкиллаштириш ва террорчилик фаолиятида иштирок этишда гумон қилинган Куншугаров 2011 йилдан бери қидирувда бўлган», деб хабар берди КНБ. «У ҳибсда сақланмоқда. Тергов давом этяпти.»

Террорчилик фаолиятини олиб боришда гумон қилинган Қозоғистон фуқароси Йўлдош Куншугаров Туркиядан экстрадиция қилинган эди. Бу суратда унинг 2018 йил 16 октябрда Атирауга етиб келгани кўрсатилган. (КНБ)

Террорчилик фаолиятини олиб боришда гумон қилинган Қозоғистон фуқароси Йўлдош Куншугаров Туркиядан экстрадиция қилинган эди. Бу суратда унинг 2018 йил 16 октябрда Атирауга етиб келгани кўрсатилган. (КНБ)

Суратда: 2017 йил январ ойида Афғонистонда ҳибсга олинган қозоғистонлик Дамир Зналиев (ўнгда) ва Ўзбекистон фуқароси Абдул Матин (чапда). Террорчилар худкушлар фаолиятини ташкиллаштириш ва миналар ўрнатиш бўйича мутахассис эканликларига иқроқ бўлганлар. Улар маҳаллий жангариларни тайёрлаш ва уларга ёрдам бериш учун Афғонистонга жўнаб кетишган. (КНБ)

Суратда: 2017 йил январ ойида Афғонистонда ҳибсга олинган қозоғистонлик Дамир Зналиев (ўнгда) ва Ўзбекистон фуқароси Абдул Матин (чапда). Террорчилар худкушлар фаолиятини ташкиллаштириш ва миналар ўрнатиш бўйича мутахассис эканликларига иқроқ бўлганлар. Улар маҳаллий жангариларни тайёрлаш ва уларга ёрдам бериш учун Афғонистонга жўнаб кетишган. (КНБ)

Қозоғистон расмийлари хабарига кўра, Куншугаров 2008 йилда Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегара ҳудудларида бўлиб, у ерда Халифалик аскарлари (Жунд ал-Хилафа) гуруҳини тузишга кўмаклашган.

Ушбу гуруҳ турли давлатлардаги қатор террорчилик хуружлари, жумладан, 2011 йилнинг октябрь ойида Атирау шаҳридаги икки портлашни амалга оширган. Атирауда юз берган террорчилик ҳодисалари Қозоғистонда расман теракт сифатида тан олинган илк ҳуружлар бўлганди.

2013 йилда Куншугаров ноқонуний равишда Сурияга жўнаб кетган ва у ерда ал-Қоиданинг Суриядаги бўлинмаси, авваллари ал-Нусра фронти номи билан танилган Жабҳат Фотиҳ аш-Шом гуруҳи сафига қўшилган.

2015 йилдан бери у Туркияда яшириниб юрган, полиция уни ўша ерда қўлга олган.

«Халифалик аскарлари»

Куншугаров куч тузилмалари қўлга олган Жунд ал-Хилафа гуруҳининг ягона аъзоси эмас.

2013 йил февраль ойида Покистон ҳукумати Жунд ал-Хилафанинг яна бир фаол аъзоларидан бўлган Ўринбасар Мунатовни,Дамир Зналиевни ҳибсга олиб ватанига қайтаришган. Ҳозирда уларнинг иккови ҳам 20 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.

«Террорчилик гуруҳидаги уч нафар фаол аъзонинг қўлга олиниши ва уларнинг экстрадиция қилиниши сохта ғоялар йўлида инсонлар жонига қасд қилувчилар учун жазо муқаррар эканлигини исботлайди», деди таразлик сиёсатшунос ва «Beibit Aspan» (Тинч осмон) нодавлат ташкилоти раҳбари Руслан Сексенбаев Карвонсарой нашрига.

Террорчиларни қидириш ва уларни жавобгарликка тортиш мақсадида бошқа давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва Интерпол билан кейинчалик ҳам ҳамкорлик қилиш муҳим аҳамиятга эга, деди Сексенбаев.

«Террорчилик халқаро миқёсдаги муаммо», деди у. «Ҳатто маҳаллий террорчилик гуруҳлари ҳам хорижий террорчилик ташкилотлари, айниқса Сурия, Афғонистон ва дунёнинг қолган нотинч нуқталарида фаолият юритаётган ташкилотлардан ахборий, ғоявий ва молиявий кўмак олади.»

Экстрадиция чоралари давом эттирилмоқда

2 октябрь куни Греция ҳукумати 2015 йилдан бери Интерполнинг Сурияда террорчилик фаолияти олиб боришда гумон қилинган террорчилар рўйхатида бўлган, асли келиб чиқиши қарағандалик Достон Хаисинни экстрадиция қилди, деб хабар берди КНБ.

Шунингдек, 2017 йилнинг феврал ойида Саудия Арабистони Абдухалил Абдужаббаровни экстрадиция қилган эди. Қозоғистон фуқароси бўлган бу кимса «диний адоват қўзғаш ва террорчиликни тарғиб қилиш»да айбланган. 2017 йилнинг август ойида у саккиз йилга озодликдан маҳрум этилган.

«Марказий Осиё давлатлари мустақилликка эришганидан бери террорга қарши курашга оид қонунларни такомиллаштириб бормоқда», деди Остонадаги Қозоғистон аксилтеррор қўмитаси жамоат ташкилоти раҳбари, ҳуқуқшунос Аманжол Уразбаев Карвонсарой нашрига.

«Биз жиноят кодексига ўзгартиришлар киритдик», деди у. «Март ойида ҳукумат 2018-2022 йиллар учун экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўйича давлат дастури лойиҳасини тасдиқлади. Лойиҳада аввалги дастурлардан фарқли ўлароқ, зўравонлик экстремизмининг олдини олишга алоҳида ўрин берилган.»

Радикаллашувнинг олдини олиш

Радикаллашувнинг олдини олиш бўйича ишлар мактабларда ҳам олиб борилмоқда, деди Уразбаев.

Бунда турли ташилотлар, жумладан, радикаллашувга қарши кураш бўйича таклифларни тақдим этган Қозоғистон халқ кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари иштирок этмоқдалар.

Қозоғистон аксилтеррор қўмитаси «замонамизнинг глобал таҳдидларига қарши кураш масалалари бўйича ўқув-амалий марказни» ташкил этди, деди Уразбаев.

Марказий Осиё давлатлари бузғунчи ташкилотларнинг аъзоларини аниқлаш ва кузатиш бўйича улкан ишларни амалга оширдилар, аммо бу борада тизимли маълумотлар мавжуд эмас, деди у. Остонадаги синов лойиҳаси шу муаммони ҳал этишга қаратилган.

«Биз радикаллашув даражасини аниқловчи методологияни ишлаб чиқдик. Остонада қўпорувчи ташкилотларга аъзоликда гумон қилинганлар билан суҳбат олиб бормоқдамиз», деди Уразбаев.

Кейинги босқичда ташкилот мамлакат бўйлаб ўз тажрибасини ўртоқлашади ва қўпорувчи ташкилотлар тарафдорларининг умумий маълумотлар базасини яратади, деди у.

Радикалларни эски ғояларидан қайтариш ва уларни жамиятга мослаштириш бўйича режа тузиш бу ишларнинг мантиқий давоми бўлади, деди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Кулгили жазо. Бегуноҳ одамларни омматан ўлдирганларлар фақат ўлим жазосига лойиқ.

Жавоб бериш