| Жамият

Қирғизистоннинг Иссиқкўли тобора кўпроқ Марказий осиёлик сайёҳларни жалб этмоқда

Айдар Ашимов

Иссиқкўлдаги пляж. Чўлпон-ота, 2 июль. (Айдар Ашимов)

Парасейлинг – катер ортидан парашютда учишга тайёрланаётган сайёҳ, Чўлпон-ота, 2 июль. (Айдар Ашимов)

Чўлпон-ота яқинидаги пляжда дам олаётганлар, 2 июль. (Айдар Ашимов)

Пляж волейболи ўйнаётган эркаклар. Чўлпон-ота, 2 июль. (Айдар Ашимов)

Иссиқ булоқ сувида чўмилаётган дам олувчилар. Чўлпон-ота яқинидаги Иссиқкўлнинг шимолий соҳили, 3 июль. (Айдар Ашимов)

Иссиқкўлнинг жанубий соҳилидаги «Эртак» каньонига сафар қилган Қозоғистон ва Ўзбекистонлик сайёҳлар, 3 июль. (Айдар Ашимов)

Барскоон дарасидаги баланд тоғлардан ўтиб, «Манас косаси» шаршарасига етиб келган сайёҳлар, Иссиқкўл вилояти, 3 июль. (Айдар Ашимов)

«Манас косаси» шаршараси олдида сурат чизаётган аёл, табиат манзараларидан баҳра олаётган сайёҳлар. Иссиқкўл вилояти, Барскоон дараси, 3 июль. (Айдар Ашимов)

Таржимон-гид (ўртада) франциялик сайёҳларга маҳаллий савдо расталаридан сотиб олиш мумкин бўлган сувенирларни кўрсатмоқда, «Эртак» каньони, 3 июль. (Айдар Ашимов)

Маҳаллий аҳолидан бўлган болалар сайёҳларга от миниб сайр қилишни таклиф этмоқдалар. Иссиқкўл вилояти, Барскоон дараси, 3 июль. (Айдар Ашимов)

Маҳалий аҳоли вакили сайёҳларга от устида акробатик ҳунарлар кўрсатмоқда, Барскоон дараси, Иссиқкўл вилояти, 3 июль.

Иссиқкўл вилояти, Барскоон дарасидаги яйловда дам олаётган отлар, 3 июль.(Айдар Ашимов)

Маҳаллий аҳоли яшайдиган ўтовлар. Иссиқкўл вилоятидаги Жети-Ўғуз дараси, 3 июль. (Айдар Ашимов)

Қозоғистонлик сайёҳ Қоракўлдаги кўҳна масжидни суратга олмоқда, Иссиқкўл вилояти, 3 июль. (Айдар Ашимов)

ЧЎЛПОН-ОТА, Қирғизистон – «Қирғизистон дурдонаси» номи билан танилган Иссиқкўл мамлакатнинг асосий сайёҳлик маскани сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда.

Ўтган йили Иссиқкўлга 900 минг сайёҳ ташриф буюрди. Қирғизистон туризм вазирлиги маълумотларига кўра, кўл ҳудуди ҳар йили 1,5 миллионга яқин сайёҳни жалб қилиши мумкин.

Табиий ресурслари кам бўлган мамлакат учун туризм саноати экстремизм таъсирини камайтирадиган иқтисодий имкониятларни тақдим этиши билан аҳамиятлидир.


Иссиқкўлнинг шимолий соҳили, 2 июль. «Қирғизистон дурдонаси» деб аталувчи, баланд тоғларда жойлашган Иссиқкўл мамлакатнинг асосий сайёҳлик маскани ҳисобланади. (Айдар Ашимов)

Иссиқкўлнинг шимолий соҳили, 2 июль. «Қирғизистон дурдонаси» деб аталувчи, баланд тоғларда жойлашган Иссиқкўл мамлакатнинг асосий сайёҳлик маскани ҳисобланади. (Айдар Ашимов)

Самолётлар, поездлар ва автобуслар

Кўлга элтувчи транспорт воситаларининг кўпайгани туризмни кучайтирган. 1 июлдан бошлаб, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан Иссиқкўл халқаро аэропортига ҳар душанба ва жума кунлари чартер авиарейслар йўлга қўйилди. Дам олиш маскани жойлашган Чўлпон-ота шаҳри аэропортдан 35 километр узоқликда жойлашган.

Энди эса олмаоталиклар тоғ кўлида дам олиш учун бор-йўғи 40 дақиқалик парвоз билан манзилга етиб олишлари мумкин.

Бу орада, Тошкентдан Иссиқкўлга чартер авиарейслар 27 июндан 6 сентябрга қадар амалга оширилади. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги бу йўналишни оммалаштириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатаётган сайёҳлик агентликлари ходимларини халқаро сайёҳлик стандартларига мос равишда ўқитишга кўмаклашди.

Тошкент-Иссиқкўл поезди ёзда пайшанба кунлари қатнайди. Иссиқкўлдан Тошкентга эса шанба куни қайтиб келади.

Жорий йилдаги илк қатнов 6 июнь куни амалга оширилди.

Қозоғистон ва Ўзбекистондан Иссиқкўлгача шаҳарлараро автобус қатнайди, улар ёрдамида Иссиқкўлгача 10-16 соатда етиб бориш мумкин.

Қўшни мамлакатларда яшовчилар Иссиқкўлга турли йўллар билан етиб олишлари мумкин. Масалан, Қирғизистон пойтахти Бишкеккача бориб, у ердан автобус ёки поезд орқали уч-тўрт соат ичида манзилга етиб оладилар.

Яхшиланган хизматлар

Тошкентлик Мурод Набиев Иссиқкўлга турмуш ўртоғи ва уч фарзанди билан келганини айтади. Улар кўлга ташрифдан баҳра олмоқдалар.

«Бу ерга автобусда келдик, 10 кун шу ерда бўламиз», деди у.

«Бу ерга бундан беш йил аввал ҳам келгандик», дейди у. «Ижобий ўзгаришларга гувоҳ бўляпмиз. Турли тоифадаги оддий ва ҳашаматли меҳмонхоналар, шунингдек, қаҳвахоналар, дўконлар ва сувли аттракционлар очилган.»

«Ўтган галги сафаримизга қараганда одам анча кўп. Бу ерда бир ҳафта бўлдик, жуда мамнунмиз», деди Набиев. Дам олувчилар сайёҳларни ҳимоя қилиш учун хизмат қилаётган полиция ходимлари сонига аҳамият бераётган бўлишлари ҳам мумкин.

Сизга мақола ёқдими?

16
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha