Карвонсарой
Сиёсат

Қозоғистонлик таҳлилчилар: Москванинг ЕОИИни сиёсийлаштиришга уриниши – номақбул ҳаракат

Канат Алтинбаев

19 май куни Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь, Россия ва Молдова президентлари, шунингдек, Арманистон бош вазири Николь Пашинян ва Евросиё иқтисодий комиссияси раиси Михаил Мясникович иштирокида онлайн саммит ўтказилди. [Қозоғистон президентининг матбуот хизмати]

19 май куни Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь, Россия ва Молдова президентлари, шунингдек, Арманистон бош вазири Николь Пашинян ва Евросиё иқтисодий комиссияси раиси Михаил Мясникович иштирокида онлайн саммит ўтказилди. [Қозоғистон президентининг матбуот хизмати]

ОЛМАОТА – Қозоғистон Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) аъзоларини иқтисодий блокдан ташқарида ҳамкорликни кенгайтиришга чақирган Москванинг таклифини рад этиб тўғри қилди, дейди таҳлилчилар.

«2025 йилга мўлжалланган Евросиё иқтисодий интеграциясини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари» деб номланган бу таклиф 19 май куни Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг (ОЕИК) видео-анжуман шаклида ўтган йиғилишида муҳокама қилинди. Бу ҳақда президент Қосим-Жўмарт Тўқаев матбуот хизмати хабар берган. ОЕИК – бу ЕОИИнинг энг юқори даражали органидир.

Онлайн-саммитда Тўқаев, Арманистон бош вазири Николь Пашинян, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков, Россия президенти Владимир Путин, Молдова президенти Игорь Додон ва Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕОИК) раиси Михаил Мясникович қатнашди.

ЕОИК – ЕОИИни тартибга солувчи орган ҳисобланади.

Тўқаев эҳтиёткор ёндашувга чақирмоқда

Тўқаев таклиф қилинган лойиҳани рад этар экан, ҳужжат соғлиқни сақлаш, таълим ва фан каби ноиқтисодий масалаларни ҳам ўз ичига олганини таъкидлаган.

«(Бу каби) масалаларнинг тўлиқ Евросиё иқтисодий комиссияси ваколатига киритилиши унинг иқтисодий йўналишини сезиларли ўзгартириши мумкин, яъни бу ЕОИИ ташкил этилишига оид 2015 йилги шартнома моҳиятига зиддир», деб айтган Тўқаев саммит чоғида.

Аъзо мамлакатлар ҳуқуқий тизимларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш ва миллий қонунларни стандартлаштиришда «зарурий етарлилик» тамойилига амал қилиш жуда муҳим, деб қўшимча қилди у.

«Стратегияда таклиф этилаётган «қонунчиликни уйғунлаштириш ва унификация қилиш» ... бизнингча, етарлилик тамойилига жавоб бермайди. Бу эса миллий жамоатчилик фикрининг Стратегияни рад этишига олиб келади, чунки Стратегия ҳукуматлар ва парламентларнинг суверен ҳуқуқларини чеклайди», деди Тўқаев.

Тўқаев «шунингдек, ЕОИК ваколатларини кенгайтиришга эҳтиёткорлик билан ёндашишга» чақирган.

Саммит якунида бу таклиф Тўқаевнинг тавсиясига кўра қабул қилинмади, деб хабар беради унинг матбуот хизмати.

ЕОИИ аъзоларининг навбатдаги йиғилиши шу йил охирида Минскда бўлиб ўтиши белгиланди.

Москва учун таянч

Қозоқ жамоатчилиги – таҳлилчилардан тортиб, оддий фуқароларгача Тўқаевнинг сўзларини қўллаб-қувватлади.

«Россия иттифоқни сиёсийлаштиришга уринишдан тўхтамаяпти», деб ёзади Нур-султонлик сиёсатшунос Уразгали Селтеев ўзининг Телеграм каналида.

«Кўриниб турибдики, янги ҳужжат лойиҳаси Россиянинг сиёсий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Унга иттифоққа аъзо давлатлар сиёсатига аралашишни кўзда тутувчи бандлар киритилган», деди Селтеев.

Москва ЕОИИни тартибга солувчи органи бўлган ЕОИКга, аъзо давлатлар ва учинчи мамлакатлар ўртасида иқтисодий масалалар бўйича икки томонлама музокараларда қатнашиш ҳуқуқини беришни таклиф қилди, деди Селтеев.

Бундан ташқари, Селтеевнинг таъкидлашича, аслида ЕОИК давлат усти органи эмас, балки Россия томонидан бошқарилади ва Москва учун дастак вазифасини ўтайди.

«Эксперт ва Қозоғистон фуқароси сифатида Тўқаевга ҳурматим ошди. Аминманки, Тўқаевга нисбатан жамоатчилик қўллови ва ишончи ҳозир мислсиз даражада», деб ёзди Селтеев ўз каналида Қозоғистон аҳолисининг аксарияти ЕОИИ билан яқин интеграцияга қарши эканлигини назарда тутиб.

«ЕОИИ келажаги – туманли. Унинг функционал мақсади божхона иттифоқи бўлиб, ҳатто шундай форматда ҳам ҳаммаси базўр ишламоқда. Унда иқтисодий интеграциянинг афзалликларига қараганда тўсиқлар ва чекловлар кўпроқ», деди Селтеев.

«Буткул иқтисодий»

«Юзаки интеграция фақат Россия учун манфаатли. Қозоғистон учун устувор мақсад – иқтисодий прагматизмдир», деди Селтеев.

Қозоғистон давлат бошқаруви академияси жанубий филиали директори, туркистонлик сиёсатшунос Жанат Моминкуловга кўра, Қозоғистон ЕОИИга қўшилиши керак эмас эди.

«Сиёсий-иқтисодий иттифоққа кирмасдан, яқин иқтисодий ҳамкорлик бўйича келишув тузиш кифоя эди», дейди у.

ЕОИИга қўшилишдан Қозоғистондан кўра Россия кўпроқ фойда кўрди, деди Моминкулов.

«Мен ЕОИИга оид айрим масалалар бўйича ўтказилган анжуманда қатнашиб, Россия вакилларининг ўзини тутишидан ҳайратда қолдим. Улар ўта мағрур ва беадаб эдилар», дейди Олмаотадаги Ал-Фаробий миллий университетининг ҳуқуқшунос олими, профессор Айжан Жатканбаева.

Шу йил бошида Қозоғистон Москванинг ЕОИИ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳаракатларни рад этган эди.

31 январь куни Олмаотда бўлиб ўтган Евросиё ҳукуматлараро кенгаши (ЕОИИнинг энг юқори иккинчи органи) йиғилишида Россия бош вазири Михаил Мишустин аъзо давлатларидан келган ҳамкасбларига Кремлнинг спорт, туризм ва экология соҳаларини ЕОИИ тараққиётининг стратегик йўналишларига айлантиришни таклиф қилган эди.

Бироқ, Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин ЕОИИ шартномаси чегарасидан чиқишга зарурат йўқлигини айтган.

«ЕОИИ буткул иқтисодий иттифоқ», деган эди Мамин ўшанда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 7

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Жин урсин, йўқ! Савдода битта қошиғимиз бор, лекин мен бир ўзим eйман - ана холос! Бир гуруҳ дўстлар стол атрофига йиғилса, ҳеч қандай жанжал бўлмайди. Акс ҳолда, бу давра эмас, балки ўғрилар тўдасидир. Энг кўп ўғирлаган киши эса - даврабоши. Нега аниқ нарсани чалкаштирасиз? Турли хил зиёфатлар, байрамларда бўлгансиз; ҳаммаси қандай бўлишини биласиз. Сиёсат ва савдода ҳам худди шундай. Юрий

Жавоб бериш

ЕОИИ дан узоклашиш ва бутунлай такрк этиш чооаларини куриш керак Бу марказий осие давлатлари мустакиллиги учун энг катта тахдид хисобланади ЕОИИ тарк этиш учун Марказий Осие давлатлари биринчи навбатда тулик иктисодий мустакиллика эришиш карупсияни екотиш ишсизликни камайтириш уз мустакилигини химоя килиши керак

Жавоб бериш

Баракалла, қозоқлар! ЕОИИни тарқатиб юбориш керак. У Россия манфаатларига хизмат қилади! Белорусия ва Қозоғистондан Россияга ёқилғи импортини тақиқлаш тўғрисидаги Кремлнинг қарорини қандай тушуниш керак? Бу ЕОИИнинг иттифоқ ичида товарларнинг эркин ҳаракатланиши тамойилларига зид-ку! Россия иттифоққа аъзо бошқа мамлакатлар учун ўз бозорларини ёпадиган бўлса, лекин ўз маҳсулотларини аъзо давлатлар бозорларида эркин сотса, бунақа иттифоқнинг нима кераги бор?!

Жавоб бериш

Тўқаев мутлақо тўғри гапирди.

Жавоб бериш

Мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган буюртма мақолалар. Бу сайтни тақиқланган [манбалар] рўйхатига киритиш керак !!!

Жавоб бериш

Кремль бошқа мамлакатларнинг мустақиллигига раҳна солмоқда.

Жавоб бериш

Руслар ақлдан озибди. ЕОИИ номидан ҳам айтиб турибди, сиёсий эмас, иқтисодий иттифоқ эканлигини. Яхшиси уни бутунлай тарк этиш керак.

Жавоб бериш