Карвонсарой
Саломатлик

Вирус туфайли вайрон бўлаёзган Эрон ҳам Россия «вакцинасига» ишонмаяпти

Карвонсарой ва AFP

Теҳрон кўчаларидан кетаётган ҳимоя ниқобидаги эронлик аёл, 9 август. (АТТА КЕНАРЕ/AFP)

Теҳрон кўчаларидан кетаётган ҳимоя ниқобидаги эронлик аёл, 9 август. (АТТА КЕНАРЕ/AFP)

ТЕҲРОН – Дунё бўйича энг кўп COVID-19 беморлари ва ўлим ҳолатларини қайд этган Эрон сешанба (18 август) куни Кремлнинг хавфсиз коронавирус вакцинаси ишлаб чиққанига шубҳа билдирди.

11 август куни Россия ҳукумати дунёда биринчи бўлиб COVID-19 га қарши «барқарор иммунитет» ҳосил қилувчи вакцина яратгани ва инсонлардаги синовлар сўнгги босқичда эканлигини эълон қилган.

Дунёдаги соғлиқни сақлаш соҳаси олимлари ва тиббиёт мутахассислари бу иддаолар юзасидан хавотир билдирган. Уларнинг аксарияти тасдиқланмаган ва синовдан ўтмаган дори COVID-19 вирусидан ҳам хатарлироқ бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Февраль ойида илк касалланиш ҳолатлари қайд этилиши ортидан Эрон Яқин Шарқдаги энг оғир эпидемиянинг олдини олишда қийинчикларга дуч келди, лекин шундай вазият ҳам раҳбариятни шошма-шошарлик билан ишлаб чиқарилган вакцинани эронликларда синаб кўриш ва уларни хавф остида қолдиришга мажбурлай олмаган.

«Биз Россиядан вакцинани сотиб олишдан аввал халқаро ҳамжамият, жумладан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг хулосасини кутамиз», деди Эроннинг COVID-19га қарши кураш бўйича ишчи гуруҳи аъзоси Алиризо Залий.

«Вакцина қўлланилиши учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти каби ҳақиқий ва мустақил ташкилотлар ўз фикрини билдириши ва уни тасдиқлаши керак, аммо ҳали бундай бўлмади», деб айтган у Теҳронда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Шубҳали иддаолар

Вакцинани ишлаб чиқарган давлат бошқарувидаги Гамалея институти тадқиқотчилари бир неча ой аввал дори намунасини ўзларида синаб кўрганлар, мутахассислар бу қадамни одамлар устидан ноанъанавий ва шошилинч синов ўтказиш дея баҳолаган.

Кузатувчилар россиялик тадқиқотчиларнинг натижа кўрсатиш учун пала-партиш иш олиб бораётгани ва ҳукумат босими остида ҳаракат қилаётганидан хавотир билдирганлар.

«Хавфсиз ва самарасиз бўлган ҳар қандай вакцинадан келиб чиқувчи салбий таъсирлар ҳозирги муаммоларимизни янада кучайтириши мумкин», дейди Лондоннинг Империал коллежи иммунологи Денни Альтман.

Кремл биринчи бўлиш истагида хавфли ёки cамарасиз «вакцинани» чиқаришга бир нечта сабаб билан таваккал қилаётган бўлиши мумкин.

Президент Владимир Путиннинг Россиядаги машҳурлиги сўнгги йилларда тушиб кетган бунга иқтисоднинг доимий тушиб бориши ва жаҳон саҳнасидаги нотўғри қадамлари сабаб бўлган. Узоқ кутилган вакцинани қўлга киритганлиги ҳақидаги иддаолар Путиннинг сўнгги сиёсий найрангларидан бўлиши мумкин, дейди кузатувчилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Баракалла эронликлар.

Жавоб бериш

Бу вакцина ҳали ҳеч ким томонидан синалмаган. У Россияда ишлаб чиқарилгани учун сифатсиз ва хавфли бўлса керак. Қийшиқ қўлли рус мутахассислари бир литр ароқдан мураккаброқ нарса ўйлаб топа олмайдилар.

Жавоб бериш