Карвонсарой
Хавфсизлик

Путиннинг Беларусдаги вазиятга аралашуви Марказий Осиёда КХШТ юзасидан хавотирларни келтириб чиқармоқда

Канат Алтинбаев ва AFP

ОМОН қўшинлари Минскда Беларус президенти Александр Лукашенкони 9 август кунги президент сайлови натижаларини сохталаштиришда айблаган мухолифат вакилларини қўлга олмоқда, 10 август. Гувоҳлар ва мухбирларнинг айтишича, шу куни полиция сайлов натижаларига қарши чиққан намойишчиларга қарата резина ўқлар ва кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган. (Сергей Гапон/AFP)

ОМОН қўшинлари Минскда Беларус президенти Александр Лукашенкони 9 август кунги президент сайлови натижаларини сохталаштиришда айблаган мухолифат вакилларини қўлга олмоқда, 10 август. Гувоҳлар ва мухбирларнинг айтишича, шу куни полиция сайлов натижаларига қарши чиққан намойишчиларга қарата резина ўқлар ва кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган. (Сергей Гапон/AFP)

ОЛМАОТА – Россия президенти Владимир Путиннинг Беларусдаги вазиятга аралашув ваъдаси Марказий Осиёда хавотирга сабаб бўлди. Минтақадаги кўпчилик кузатувчилар Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) ҳарбий блокининг мақсади, хатари ва фойдали томонларини савол остига қўймоқдалар.

Пайшанба (27 август) куни Путин Беларусда сайловлардан кейинги вазият ёмонлашадиган бўлса, мамлакатга Россия ҳарбий кучларини киритишга ваъда берган.

Постсовет мамлакати кўчалари ҳар куни намойишчилар билан тўлар экан, улар 9 август куни олтинчи муддатга сайланган авторитар ҳукмдор Александр Лукашенконинг истеъфосини талаб қилмоқдалар.

Намойишларни бостириш учун куч тузилмаларини ишга солган Лукашенко полициянинг зўравонлик ва қийноқлар қўллаши ортидан айбловлар остида қолган.

Беларус президенти Александр Лукашенко Россия-Беларус қўшма ҳарбий машқларида иштирок этаётган аскарлар билан ҳарбийчасига саломлашмоқда, Борисов шаҳри, Беларус, 2017 йил. (Сергей Гапон/AFP)

Беларус президенти Александр Лукашенко Россия-Беларус қўшма ҳарбий машқларида иштирок этаётган аскарлар билан ҳарбийчасига саломлашмоқда, Борисов шаҳри, Беларус, 2017 йил. (Сергей Гапон/AFP)

Беларус президенти Александр Лукашенконинг плакатдаги сурати, Минск, 11 август. (Сергей Гапон/AFP)

Беларус президенти Александр Лукашенконинг плакатдаги сурати, Минск, 11 август. (Сергей Гапон/AFP)

Агар «экстремистик кучлар машиналар, уйлар ва банкларга ўт қўйишни, маъмурий биноларни эгаллаб олишни бошламаса» ва «вазият чегарадан чиқмаса куч қўлланилмайди», деб айтган Путин заҳирадаги кучларини назарда тутиб.

Путиннинг ўз кучларини кўз-кўз қилиши дунёнинг турли мамлакатларда танқидга учради.

Масалан, пайшанба куни НАТО раҳбари Йенс Столтенберг Кремлни Беларусдаги инқирозга аралашмасликка чақирди.

«Беларус суверен ва мустақил давлат. Ҳеч ким, жумладан Россия ҳам унинг ишларига аралашмаслиги керак», деб айтган Столтенберг Германиянинг Bild нашрига.

Кремль манфаатлари

Путин томонидан берилган бундай баёнотлар икки ҳафта аввал Россиянинг қўллови ҳақида эълон қилган Лукашенкога таскин берган.

Кремль Беларусга «осойишталик таъминлаш учун ҳар томонлама ёрдам беради», деб айтган Лукашенко 15 август куни Минскнинг Belta онлайн нашрига кўра.

«Шу сабабли бугун Россия президенти билан вазият юзасидан батафсил сўзлашдим. Айтиш керакки, мен ҳайратда қолдим, юз бераётган воқеалар уни қамраб олган», деб айтган Лукашенко.

Беларусдаги норозилик намойишлари Кремл учун Путиннинг обрўси кескин тушиб кетган ноқулай пайтга тўғри келар экан, намойишларни бостириш ортида Москва турганини яққол кўрсатувчи аломатлар пайдо бўлган.

Оммавий намойишлар ва ҳибслар Москва ҳамда мамлакатнинг бошқа ҳудудларида одатий ҳолга айланиб қолган. Ҳозирда Россиянинг шарқий қисмида мисли кўрилмаган норозиликлар кузатилмоқда.

Кўплаб кузатувчиларга кўра, намойишлар Россияга ўтишидан қўрқаётган Путин ва унинг режими таҳликада қолган.

Шу ой бошида россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийнинг ҳаётига қилинган суиқасд Кремлнинг Беларус инқирозига қанчалик жиддий қараётганининг яна бир белгисидир.

Белоруссияда стратегик жиҳатдан аҳамиятли иккита ҳарбий объектга эга Россиянинг бу ерда йирик ҳарбий манфаатлари ҳам бор.

«Биринчи объект – 5000 км масофада Россия тарафга учаётган ҳар қандай ракетани аниқлай оладиган кузатув станциясидир», дейди москвалик журналист Максим Шевченко «Эхо Москвы» радиостанциясига берган интервьюсида.

«Иккинчиси – Минск яқинида жойлашган ҳарбий-денгиз флотининг штаби бўлиб, у Россиянинг барча ядровий сув ости кемалари билан алоқани таъминлайди», деди Шевченко Россия ҳарбий-денгиз кучларининг 43-алоқа марказини назарда тутиб.

Беларусда Украина каби Россияга душман бўлган бошқа бир давлатнинг пайдо бўлишига йўқ қўймаслик учун Кремл қўлидан келганини қилади, деди Шевченко.

КХШТ борасидаги шубҳалар

КХШТнинг беларуслик намойишчиларни бостириш эҳтимоли Марказий Осиёлик таҳлилчиларда кўплаб саволларни келтириб чиқарган.

КХШТ ҳарбий иттифоқи олти постсовет мамлакат – Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларус ва Арманистондан таркиб топган.

Иттифоқнинг асосий принциплари шундан иборатки, унинг аъзолари бошқа ҳарбий алянсларга қўшила олмайдилар, унинг битта аъзосига нисбатан тажовуз ҳаммага қарши тажовуз ўлароқ қабул қилинади.

«Ҳарбий таркибга келадиган бўлсак, бизнинг Россия Федерацияси билан Иттифоқ давлати ва КХШТ таркибидаги келишувимиз бор. Булар айнан шу келишувга мос келувчи масалалардир», деди Лукашенко 15 август куни Беларусга хорижий қўшинлар киритилишини назарда тутиб.

20 йилдан бери постсовет мамлакатлардаги воқеаларни ёритувчи Киевда яшайдиган даниялик журналист Майкл Андерсеннинг сўзларига кўра, Кремл ўзининг стратегик мақсадлари йўлида мунтазам равишда ОДКБдан фойдаланади.

Хусусан, унинг тахмин қилишича, Кремл Москва таъкидлаганидек, «КХШТ мамлакатлари ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш» учун эмас, балки сиёсий сабабларга кўра Марказий Осиё мамлакатларида ракетага қарши мудофаа тизимларини ўрнатмоқда.

КХШТ аъзо давлатлар хавфсизлигига сунъий равишда таҳдид «яратиб», Беларусдаги каби воқеаларда айбдорларни топишга ҳаракат қилади – одатда булар Ғарб мамлакатлари бўлади, дейди бишкеклик сиёсатшунос ва Қирғизистоннинг дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг собиқ директори Ўрозбек Молдалиев.

КХШТга аъзо давлатга ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарор Россия режими учун фойдали бўлсагина қабул қилинади, деди у Москванинг 2010 йили Қирғизистонда юз берган инқилоб вақтидаги хатти-ҳаракатларини назарда тутиб.

«2010 йили Ўшда юз берган қонли воқеалар вақтида ҳукуматимиз Москвадан ёрдам сўради – вазиятни ҳаводан кузатиб бориш учун битта вертолёт ва Ўш кўчаларида баррикадаларни ёриб ўтиш учун бир нечта зирҳли транспортёрлар. Аммо ўшанда Россия президенти Дмитрий Медведев Қирғизистон ҳукуматига ёрдам беришдан бош тортди », дейди Молдалиев.

Қирғизистон КХШТ аъзоси бўлишига қарамай, ўз кучигагина таянишга мажбур бўлди, деди у.

Қирғиз аскарлари Лукашенкони қўллаб-қувватлаш учун Беларусга бориши жуда шубҳали, деб қўшимча қилди у.

«Лукашенко сайловларни сохталаштиргани ҳаммага маълум. Батька [Лукашенко] ўзи учун тўшак ёзди, энди ётаверсин», деди Молдалиев.

Бошқа таҳлилчилар ўз мамлакатларини Беларуснинг ички ишларига аралашувдан тийилишга чақирмоқда.

Қозоғистон инвестициялар ва ривожланиш вазири ўринбосарининг собиқ маслаҳатчиси, Нур-султонлик сиёсатшунос Газиз Абишевга кўра, халқи озодлик учун курашаётган ва авторитар ҳукмдорга қаршилик қилаётган Беларуснинг ички ишларига Қозоғистон аралашмаслиги керак.

Олмаоталик сиёсатшунос Ислом Кураевга кўра, Марказий Осиё давлатларининг КХШТдаги иштироки дўст давлатлар билан муносабатларга путур етказиши мумкин.

Туркия ва Озарбайжон иштирокида Арманистон чегаралари яқинида ўтказилган ҳарбий машғулотлардан сўнг, КХШТ Россиянинг Астрахан вилоятида, Озарбайжон чегарасига яқин жойда ўз машқларини ўтказа бошлади, деб ёзди у ўзининг Facebook саҳифасида.

«Машқлар гўёки Туркия ва Озарбайжон олдида Россия ўз мускулларини кўз-кўз қилаётганига ўхшайди. Биз эса (қозоқ, қирғиз ва тожик қўшинлари) қардошларимизга қарши туришимиз керак бўлади», деди Кураев.

«Бу ўта номақбул ҳаракат бўлади. Бундай тадбирларда қатнашмаган маъқул», деб ёзади у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 26

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Путин Беларуснинг ички ишларига аралашишга қўрқиб қолган.

Жавоб бериш

Қизиқ, бу уйдирма муаллифи экспертми? Ёлғон бўйича эксперт бўлса керак. Вазиятни кескинлаштириш ва ихтилоф қўзғаш бўйича ҳам

Жавоб бериш

Буюртмани бажаришяпти

Жавоб бериш

«Қозоғистон даштларини тадқиқ қилган Г. Н. Потанин ўз асарларининг бирида шундай ёзади: сибирлик рус-казаклари Ирбитда қулларни сотиш учун Қозоғистон даштларига бостириб киришган.1743-йил ноябр ойида юзбоши (лейтенант) Дорохов бошчилигида икки юз саксонта казак Қозоғистон даштига босқин уюштириб, 42 та эркакни қўлга олган ва кейинчалик қулликка сотган, улар йўл-йўлакай 812 бош қорамолни ҳам ўғирлашган.» Иккинчи факт: «Қозоғистонлик қизларни чўри сифатида сотиб олиш 19-аср ўрталаригача давом этган. Қозоқ қулларининг нархлари (1737 йил): • 40 яшар аёл - 12 рубл; • 30 яшар эркак ва аёл - 1 от, 1 той ва 16 рубл; • 16 яшар йигит - 12 рубл; • 20 яшар йигит - 15 рубл. Ўша вақтда битта от 91,5 тийин бўлган. Учинчи факт: «1808 йилги цар қарорида: барча эркин фуқаролар қирғиз болаларни қуйидаги ҳолатларда алмаштириш ва сотишга ҳақли эканлиги ёзиб қўйилган: 1. Агар улар 25 ёшга етса 2. Сотаётган ёки алмаштираётган томон Оренбург чегара комиссиясига бу ҳақда хабар берган бўлса 3. Ҳар қандай харидор ўз маҳбусини хоҳишига қараб топшириши мумкин.»

Жавоб бериш

Белорус халқи уйғонди; энди у ҳеч қанақанги ифлос Путлер ва қашшоқ Россияга ўз сўзини ўтказишига йўл қўймайди.

Жавоб бериш

Биз бундай бефойда Божхона иттифоқи ва кони зиён бўлган КХШТдан чиқишимиз керак. Улар Россияга доим бировларнинг ишига аралашиш учун баҳона бўлиб қолаверади.

Жавоб бериш

МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҲЕЧ КИМ ҚЎРҚАЁТГАНИ ЙЎҚ. РОССИЯ ҚОЗОҚЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕРИДА ҚИЗИҚМАСАДА ҚОЗОҒИСТОН ҚЎРҚМОҚДА. УЛАР ХИТОЙЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИШЛАРИ КЕРАК, ҚАНДАЙ САБАБ БЎЛИШИДАН ҚАТЪИЙ НАЗАР АММО УЛАР БИЛАН ДЎСТЛАШИБ ОЛИШГАН.

Жавоб бериш

Чунки Хитой Россиядан анча яхши; Ҳой Россия, дамингни ол ва саломат бўл.

Жавоб бериш

Шимолий Қозоғистон – Россияга тегишли ерлар. Сиз қозоқлар эртами-кечми бу ерларни Россияга қайтарасизлар

Жавоб бериш

Россия ерлари – Москва атрофидаги ботқоқлар. Қолган барча ҳудудлар русларники эмас ва эртами-кечми Россиядан ажралиб чиқади.

Жавоб бериш

«Саратов» сари тау, сариқ тоғ деган маънони билдиради.

Жавоб бериш

Бизга КХШТ керак эмас. Россия биздан фойдаланмоқчи. Русларга қул бўлмаслигимиз керак.

Жавоб бериш

Агар Беларусга ташқаридан кимдир ҳужум қилса КХШТ аралашади. Беларуснинг ички намойишлари ўзларининг иши.

Жавоб бериш

М.О. давлатлари Туркия Озарбайжон анча олдин бирлашиб, НАТО каби ҳарбий-иқтисодий иттифоқ тузиши керак эди. Ҳарбийларимизни энг нуфузли Ғарб, Туркия ва Исроил ҳарбий академияларида ўқитиб, НАТО стандартларига ўтиб, профессионал армия тузишимиз керак. Шимолда Россия, Шарқда эса Хитой каби империалистик давлатлар ҳудудимизга кўз олайтириб ўтиришларини бир дақиқага ҳам унутмаслигимиз керак. Уйғур биродарларимизнинг тақдири доимо кўз олдимизда туриши керак.

Жавоб бериш

Бошқа иложимиз йўқ, биродарим

Жавоб бериш

Мутлақо қўшиламан. Туркий давлатлар иттифоқини тузиш керак. Бу иш аллақачон кетяпти.

Жавоб бериш

КХШТнинг нима алоқаси бор? Россия ва Беларус иттифоқ давлат. Ички муаммолар юзага келганда амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатлар қоидаси мавжуд. КХШТ эса ташқи чегаралар учун. Ҳавотир олма Осиё ҳеч кимга сенинг суверенитетинг керак эмас. Россиянинг ўз муаммолари етарли, бундан ташқари Россия фуқароларингни иш билан таъминлайди. Борининг қадрига ет ва ортиқча туҳмат қилма.

Жавоб бериш

Россия империя бўлган ва шундай бўлиб қолади. Хоҳласангиз ҳам, хоҳламасангиз ҳам шундай. Собиқ совет республикалари бўлган сувенир мамлакатлар эса Россиянинг йўлдошлари. Албатта, бу сувенир давлатлардаги нацистлар ва маргиналлар Россияни ёқтирмаслиги мумкин; шунинг учун ҳам улар нацист ва маргиналлардир ва улар доим бўлган. Улар камчиликни ташкил қилади, шунинг учун ҳам бу пастларнинг аккиллашига аҳамият бериш керак эмас. Агар эътибор берган бўлсангиз барча сувенир мамлакатлар мулти-вектор ташқи сиёсат юритади (бошқа сўз билан айтганда фоҳишалик). Улар ҳар нарсадан бир чуқумдан олиб қолишни хоҳлайди. Қўллари етмаслигини эса тушунишмайди. Григориевич билан ҳам худди шундай. Уларнинг ҳаммаси мулти-векторлиги билан аниқ бир тўхтамга келиши керак бўлади.

Жавоб бериш

Сиёсий таҳлилчиларнинг сафсатаси.

Жавоб бериш

Руслар узун, мишиқи бурунларини Беларусга суқишга аллақачон тайёр.

Жавоб бериш

Ҳамма ҳам эмас, аммо рухсати борлар, яна Тахтнинг тагида «ёғли жойга» кўз тиккан қашшоқ, оч қолган, уйсиз, ишсизлар пул олиши мумкин. Рутинияда бундайлар «кўпчиликни ташкил қилади» - кундалик қулликнинг резерви ва суянчиғи.

Жавоб бериш

Россия Беларусни Америкадан, уларнинг малайларидан, сотқин намойишчилардан ва хаосдан ҳимоя қилади. Англо-саксонлар Украинада шундай тўполон қилиб кетишган эди. Яқинда Қозоғистонга ҳам етиб келишади.

Жавоб бериш

Қозоғистон Россиядан мустақил

Жавоб бериш

Қарам бўлгансиз ва бутун ҳаётингиз давомида қарам бўласиз. Россиядан бўлмаса, Америкадан, Англо-саксонлардан ёки Хитойдан. Улар тез бўйсундириб олади.

Жавоб бериш

Албатта мустақил - ёрдам керак бўлгунига қадар.

Жавоб бериш

Россия – Ғарбга қарам хомашё мустамлакаси.

Жавоб бериш