Карвонсарой
Хавфсизлик

Сулаймонийнинг қимматбаҳо орзуси Яманни билвосита уруш майдонига айлантирди

Набил Абдуллоҳ Ат-Тамимий

Уйсиз ва ночорликда қолиб, бошпана излаб Таиздан ғарб тарафдаги ғор олдига келган яманлик оила, 2020 йилнинг 2 декабри. (Аҳмад Ал-Баша / AFP)

Уйсиз ва ночорликда қолиб, бошпана излаб Таиздан ғарб тарафдаги ғор олдига келган яманлик оила, 2020 йилнинг 2 декабри. (Аҳмад Ал-Баша / AFP)

АДАН – Эронлик генерал-майор Қосим Сулаймоний ўлимидан сўнг деярли бир йил ўтган бўлса-да, Эроннинг минтақавий билвосита урушларда илғор мамлакатга айланиш режаси Яман учун ҳали ҳам қимматга тушмоқда.

Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг «Қудс» кучлари (ИИПК-ҚК) собиқ қўмондони Сулаймоний иқтисодий ва сиёсий инқироз ёқасида турган Яманнинг ҳозирги ҳолатга келишида катта рол ўйнаган.

Яман ахборот лойиҳаси маълумотларига кўра, Эрон қўлловидаги хусийлар (Ансаруллоҳ) тарафидан авж олдирилаётган Ямандаги уруш туфайли 2015 йилдан бери 17500 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлган ва жароҳатланган. Human Rights Watch (HRW) маълумотларига кўра, 20 млн одам озиқ-овқат танқислигидан азият чекмоқда, 10 миллионга яқини эса очарчилик хавфи билан тўқнаш келган.

Cулаймоний АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши ҳужумлар уюштирган Эрон ва воситачиларининг бир неча бор огоҳлантирилиши ортидан 3 январ куни Бағдодда АҚШ ҳужуми билан ўлдирилган эди.

Суратда: Йирик калибрли пулемет билан қуролланган жангари. Яман ҳукуматига содиқ кучлар Марибдан (Марказий Яман) 50 км шимоли-ғарбдаги Ал-Жадан ҳудудида хусий жангарилари билан тўқнашган пайт, 22 ноябр 2020 йил. [AFP]

Суратда: Йирик калибрли пулемет билан қуролланган жангари. Яман ҳукуматига содиқ кучлар Марибдан (Марказий Яман) 50 км шимоли-ғарбдаги Ал-Жадан ҳудудида хусий жангарилари билан тўқнашган пайт, 22 ноябр 2020 йил. [AFP]

«Ал-Қудс» кучларининг ўлдирилган қўмондони Қосим Сулаймоний, 10 сентябр куни эронлик ҳарбийлар томонидан чоп этилган санасиз архив фотосурати. (Эрон мудофаа вазирлиги)

«Ал-Қудс» кучларининг ўлдирилган қўмондони Қосим Сулаймоний, 10 сентябр куни эронлик ҳарбийлар томонидан чоп этилган санасиз архив фотосурати. (Эрон мудофаа вазирлиги)

Унинг ўлими Теҳроннинг Яқин Шарқда узоқ йиллардан бери давом этаётган жанговарлик ва ихтилофларни авж олдириш кампаниясида бурилиш нуқтаси бўлди.

Сулаймоний ва ИИПК хусийларни молиявий, ҳарбий ва моддий-техникавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаган, бу уларга Яманда Эроннинг режаларини амалга оширишга имкон берган. Натижада олти йилдан бери давом этаётган уруш яманликларнинг азоб-уқубатларини янада оғирлаштирди.

Минтақавий кучлар мувозанатининг бузилиши

ИИПК аввал-бошдан хусийларни минтақадаги кучлар мувозанатни бузиш учун билвосита куч сифатида қўллаш ниятида бўлган. Бунга сабаб, жангарилар Саудия Арабистонининг жанубий чегараси ва халқаро савдо учун дарвоза бўлиб хизмат қилувчи Боб ул-Мандаб бўғозидаги стратегик муҳим ҳудудда жойлашган.

«Сулаймоний минтақа ва дунё хавфсизлигига путур етказиш, таъсир кучи ва назоратни қўлга киритишга имкон берувчи муайян вазифаларни бажариши учун ИИПКнинг разведкаси ва хавфсизликка оид тажрибасини хусийлар билан бўлишмоқчи эди», дейди сиёсий таҳлилчи Ваддаҳ ал-Жалил.

Унинг айтишича, бу жараён баллистик ракеталар ва учувчисиз учар қурилмалар парвози, халқаро денгиз йўлларини миналаштириш каби сифатли операциялар орқали амалга оширилиши керак эди.

Ўтган йил бошидан бери Саудия Арабистони ўнлаб баллистик ракеталар ва дрон ҳужумлари нишонига айланди, жумладан, 2019 йил 14 сентябрда «Aramco» иншоотларига ҳалокатли ва мисли кўрилмаган зарба берилди.

АҚШ ва Саудия Арабистони бу ҳужумларда Эронни айблаб чиқди.

Ўтган ой бошида араблар хусийларнинг портловчи моддалар ортилган икки кемасини қўлга олгач, Саудия Арабистонининг соҳилбўйи нефть терминалида ёнғин чиққан.

25 ноябрда эса Саудиянинг жанубий Шуқайқ бандаргоҳида турган юнон нефт танкери портлаган. Денгиз разведкаси билан шуғулланувчи Лондоннинг «Dryad Global» компаниясининг айтишича, портлаш хусийлар томонидан ишга туширилган «сузувчи қўлбола портлаш қурилмаси» туфайли юз берган.

Бу воқеадан бир неча кун олдин хусийлар Жиддадаги «Aramco» заводига Қудс-2 ракеталари билан зарба беришган. «Aramco» компаниясига кўра, нефть танкери тешилиб, портлаш ва ёнғин юз берган.

Ҳизбуллоҳ билан машғулотлар

«Қосим Сулаймонийга минтақада ИИПКнинг таъсирини кенгайтириш вазифаси юклатилган эди», дейди ал-Жалил Ироқ, Сурия ва Ливанда Сулаймоний бошлаган урушларни назарда тутиб.

«Яман бу мамлакатлардан анча узоқ бўлса-да, Сулаймоний ўз алоқаларидан фойдаланган ва бу мамлакатларда унга боғлиқ бўлган жангариларни хусийлар билан алоқага чиқиб, тажриба алмашиш, сифатли қуроллар юбориш учун сафарбар этган», деди у.

Шу билан бирга, у хусий жангарилари ва қўмондонларини машғулотлар ўтказиш ва тажриба орттириш учун Ливан, Ироқ ва Эронга юборган, деди у.

2015 йилнинг бошида Ҳизбуллоҳ қўмондони «Financial Times» нашрига хусийлар ва Ҳизбуллоҳ аскарлари аввалги 10 йил давомида биргаликда машқ қилишганини айтган. «Улар Эронда биз билан бирга машқ қилдилар, кейин биз уларни бу ерда (Ливанда) ва Яманда тайёргарликдан ўтказдик», деб айтган у.

«Стратегик фикр» тадқиқот марказининг 2015 йил май ойидаги ҳисоботига кўра, ИИПК хусийларнинг элита кучларини тайёрлашга бевосита алоқадор.

Ҳисоботга кўра, машғулотлар икки босқичда амалга оширилган, биринчи босқич 2011-2012 йилларда бўлиб ўтган ҳамда юқори ва ўрта даражадаги қўмондонлар учун ўтказилган. Тренинг Ливан, Сурия ва Эронда бўлиб ўтган.

Иккинчи босқич эса Саъдадаги хусийлар лагерида бўлиб ўтган, унда Ҳизбуллоҳ ва ИИПК вакиллари иштирок этган, дейилади ҳисоботда.

Ноқонуний контрабанда операциялари

«Сулаймонийнинг хусийларга кўрсатган қувватлови ва эътибори Яманга қаттиқ зарба бўлди ва минтақадаги мамлакатларга жиддий зиён етказди», дейди сиёсий таҳлилчи Файзал Аҳмад.

Аҳмадга кўра, «Сулаймоний ўз режалари ва контрабанда гуруҳлари ёрдамида баллистик ракеталар, мутахассислар, қуроллар ва моддий ёрдам етказиб турган».

Хусийлар урушда қўллаган қуролларнинг аксарияти Яманда 2014 йил сентябр тўнтарилишигача йўқ эди.

Эрон Яманнинг 2500 километрлик соҳили, Яман ороллари ва кемаларидан жангариларга қурол етказиш учун фойдаланган.

Яман кучлари 2013 ва 2015 йилларда Яман ҳудудий сувларида Эроннинг иккита қурол билан тўлдирилган «Жиҳан-1» ва «Жиҳан-2» кемаларини қўлга олган.

Жорий йилда Араб коалицияси апрел ва июн ойларида Арабистон денгизида хусийларга олиб кетилаётган иккита қурол-аслаҳа юкларини қўлга киритган.

Яман соҳил қўриқлаш хизмати тўртта турли операция давомида қурол-яроқ, ўқ-дори ёки кокаин ортилган бир нечта кемани қўлга олган.

«Сулаймонийнинг ўлими хусийлар учун унинг режаларни амалга оширишда ИИПК учун бўшлиқ ҳосил қилди», дейди Аҳмад.

«Буни Эроннинг ИИПК зобити Ҳасан Эйрлуни хусийларни бевосита назорат қилиш ва Ямандаги шаҳарлар, халқаро денгиз йўллари ва Саудиянинг иқтисодий объектларига қарши ҳарбий операцияларни амалга ошириш учун ўз элчиси сифатида юборгани ҳам тасдиқлайди», деб қўшимча қилди Аҳмад.

Аҳмадга кўра, бу ҳаракатлар «урушни чўзиб юборди ва натижада дунёдаги энг оғир гуманитар инқирозни келтириб чиқариб, Яманни ҳар бир жабҳада вайрон қилди».

Минтақавий хавфсизлик сари йўл

«ИИПКнинг мақсади – Форс кўрфазидаги бой мамлакатларга яқин бўлиш учун Яманни қўлга киритиш, шунингдек муқаддас ва нефтга бой ерларни қўлга киритиш учун келажакда армия яратиш мақсади билан аҳоли зич жойларда ўз ҳозирлигини таъминлаш бўлган», дейди «Aбад стратегик тадқиқотлар маркази» раҳбари Абдул Салом Муҳаммад.

Хусийлар ҳаракати бу стратегияни амалга ошириш учун «зарур восита» эди, деди у.

«Ҳоманаий ҳокимият тепасида қолар экан, Эрон минтақада ўзининг адоватли ва бузғунчи сиёсатини» давом эттиради, дейди у Эроннинг олий руҳонийсини тилга олиб.

«Янги пойтахтлар қулашда давом этади. Қачонки Эрон қай бир ҳудудда назорат ўрнатса, у ерни тарк этмайди. Шу тариқа у ядровий қуролга эга эканини эълон қилганидан кейин ўзи учун хавфсиз минтақа яратишни мақсад қилиб қўган», дейди Муҳаммад.

2 декабр куни Эрон режими февралга қадар санкциялар бекор қилинмас экан, уранни тўйинтириш даражасини қурол ёқилғиси даражасига етказиш ва халқаро ядровий инспекторларни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақидаги қонунни қабул қилди.

Бу каби ҳаракатлар 2015 йилда Эрон режимининг дунё мамлакатлари билан эришилган тарихий ядро келишувидаги мажбуриятларига зиддир.

«Эроннинг режаларини амалга оширишни жадаллаштириш, жумладан Сана, Дамашқ, Байрут ва Бағдодни қўлга олиш Сулаймонийнинг вазифаси эди. Унинг ўлими бу стратегияни ўзгартирмайди», деди Муҳаммад.

«ИИПКда у каби кучли бўлмаса-да, унинг ўрнини боса оладиганлар бор», деб қўшимча қилди у.

Ал-Қудс кучларининг янги қўмондони Исмоил Қаний бир вақтлар Сулаймоний эга бўлган таъсир кучига эга эмас, аммо таҳлилчилар у ҳам худди шу йўлдан кетишини башорат қилмоқдалар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500