Карвонсарой
Энергия

Қозоғистон Россиянинг атом электростанцияси барпо этиш режасини қабул қилмоқчи эмас

Канат Алтинбаев

Чернобил атом электростанциясини қоплаб турувчи хавфсизлик иншоотида ишлаётган ишчилар, 2015 йил. 1986 йилда Совет электростанциясида юз берган портлаш ва унинг узоқ муддатли оқибатлари туфайли Қозоғистонда Россия атом электростанцияси лойиҳасидан кўпчилик қозоғистонликлар хавотирга тушмоқда. [ВОЛОДИМИР ШУВАЕВ / AFP]

Чернобил атом электростанциясини қоплаб турувчи хавфсизлик иншоотида ишлаётган ишчилар, 2015 йил. 1986 йилда Совет электростанциясида юз берган портлаш ва унинг узоқ муддатли оқибатлари туфайли Қозоғистонда Россия атом электростанцияси лойиҳасидан кўпчилик қозоғистонликлар хавотирга тушмоқда. [ВОЛОДИМИР ШУВАЕВ / AFP]

ОЛМАОТА – Москванинг Қозоғистонда атом электростанцияси қуришга оид давомли уринишлари Кремлнинг ресурсга бой Маркази Осиё давлатидаги Россия таъсирини кучайтириш ва унинг суверенитетига путур етказиш ниятларини намоён қилади, дейди таҳлилчилар.

Электростанциянинг қурилишига камида 5 миллиард АҚШ доллари кетади, бу маблағни Россия Қозоғистонга «яхши ниятда» қарзга беришни таклиф қилган.

Аммо, маҳаллий аҳоли бу режага қатъий қаршилик қилмоқда, Қозоғистон ҳукуматининг иштиёқи ҳам у қадар кучли эмас.

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ўтган йили октябрда Олмаота вилояти, Улкен шаҳри яқинида янги атом электростанцияси қуриш ғоясини рад этган эди.

Олмаота вилоятидаги шамол турбиналари, 2020 йил, январ. Нур-Султон экологик хавфсиз янгиланувчи энергетикани ривожлантиришга интилмоқда. [Канат Алтинбаев]

Олмаота вилоятидаги шамол турбиналари, 2020 йил, январ. Нур-Султон экологик хавфсиз янгиланувчи энергетикани ривожлантиришга интилмоқда. [Канат Алтинбаев]

Қозоғистон миллий ядровий маркази ишчилари Семипалатинск ядровий ҳудудида тажриба ўтказиб, тупроқни тикламоқда, санасиз сурат. [БМТ]

Қозоғистон миллий ядровий маркази ишчилари Семипалатинск ядровий ҳудудида тажриба ўтказиб, тупроқни тикламоқда, санасиз сурат. [БМТ]

Аммо шунга қарамай, Россия ниятидан қайтмаяпти.

10 феврал куни Россиянинг Қозоғистондаги элчиси Алексей Бородавкин «Комсомольская правда в Казахстане» кремлпараст нашрига берган интервьюсида Россиянинг Қозоғистонда атом электростанцияси қуриш режаларини тасдиқлаган.

Бу ғояни у «соф энергия» ва «самарали энергетик ечим» дея тақдим этишга уринган.

Унинг айтишича, Россиянинг давлатга қарашли «Росатом» компанияси электростанциянинг хавфсиз ва атроф-муҳит учун зарарсиз бўлишига кафолат берган. «Ҳеч қандай хавф йўқ», деб қўшимча қилди у.

Аммо, оддий қозоғистонликлар элчининг ваъдаларига учаётгани йўқ.

Ижтимоий тармоқларда кўпчилик бу ғояга қатъий қаршилик билдириб, бундай лойиҳалар атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги учун зарарли эканини айтмоқда.

Улар уйлари ёнида Россия атом электростанцияси қурилишига жимгина қараб турмасликларини ва қўрқувда яшамасликларини айтганлар. Хусусан, 1986 йили Чернобилда юз берган Совет даврига оид фалокат, Қозоғистоннинг Семипалатинск (ҳозирги Семей) шаҳридаги ядровий синовларнинг аҳоли саломатлигига таъсири тилга олинган.

1949 йилдан 1989 йилга қадар Совет Иттифоқи Семипалатинскда 456 та ядровий портлашларни амалга оширган, инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга етказилаётган зарар билан ҳисоблашмай, ҳудудда саратон касалликлари ва туғма нуқсонларнинг ортишига сабаб бўлган.

«Бизга шундай келажак керакми?»

Очиқ-ойдин моддий хатарлардан ташқари, Россия ўз ядровий лойиҳасидан минтақада ўз геосиёсий мақсадларига эришиш учун ҳам фойдаланмоқда, дейди таҳлилчилар.

Москва ўз режасини амалга оширадиган бўлса, атом электростанцияси бошқарувини қўлга олиб, жумладан таъмирлаш ишлари ва техник хизмат кўрсатиш, эҳтиёт қисмлар етказиб бериш ва мутахассисларни ўқитиш орқали Қозоғистон ядровий саноати устидан ҳам назорат ўрнатади, дейди Хавфларни баҳолаш гуруҳи раҳбари, олмаоталик Досим Сатпаев.

«Технологик жиҳатдан яккаланиб қолган Россияга қарам бўладиган келажак бизга керакми?», дейди у.

Бунинг ўрнига Қозоғистон ўзининг табиий газ соҳасини ривожлантириши керак, дейди Сатпаев.

Олмаотанинг «Деловая Неделя» нашри мухбири Жилдиз Алиева атом электростанцияси учун Қозоғистон Россияга ўз суверенитети билан ҳақ тўлаши мумкинлигидан хавотир билдирган.

«Россиядан жуда катта миқдорда қарз олишни тақозо этадиган ва тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги қиммат лойиҳа Қозоғистонни Москвага қарам қилиб қўяди», дейди у.

«Биз Россияга турли имтиёзлар тақдим этишимиз, ўз еримиз ва ресурсларимиздан фойдаланишига рухсат беришимиз керак бўлади. Мустақил қарор қабул қила олмаймиз.»

Ўтган бир неча йил давомида Кремл Қозоғистонни бу лойиҳа энг аввало қозоғистонликлар учун зарурлигига ишонтириш мақсадида «Спутник» янгиликлар агентлиги каби ташвиқотчи ОАВ орқали ўз ядровий кун тартибини тажовузкорона илгари суриб келган, дейди Алиева.

«У ўз ташвиқотига нафақат журналистлар, балки олимлар, иқтисодчилар ва блогерларни ҳам жалб қилмоқда», дейди у.

Қозоғистон учун фойда йўқ

Ўтган ўн йиллик ичида янгиланувчи энергия арзонлашиб бориши билан атом энергетикаси қимматлашар экан, атом электростанцияси Қозоғистон учун иқтисодий жиҳатдан деярли фойда келтирмайди, дейди Қозоғистоннинг KEGOC электр тармоғи операторининг собиқ раҳбари, олмаоталик эколог-фаол Асет Науризбаев.

Айни вақтда атом электростанцияси энг қиммат электр манбаидир.

«Атом электростанцияси нафақат қурилиш, балки уни бошқариш даврида ҳам жуда катта бош оғриқ, бу муаммолар учун эса фойдаланувчилар ҳақ тўлайди», деб айтган у феврал ойида Озод Европа/Озодлик радиосига берган интервьюсида.

Россия Қозоғистонда иқтисодий эмас, сиёсий мақсадларини кўзлаб инфратузилма барпо этмоқчи, дейди Науризбаев. Москва иншоотни ҳимоя қилиш учун ўз махсус кучларини олиб келиши ва ўз ядровий материалларини етказиб бериши мумкин.

Қозоғистонга Россия томонидан таклиф қилинаётган бу тавакалли иш Қозоғистонга «ҳеч қандай фойда келтирмайди» ва «шубҳаларни кучайтиради», дейди у агар электростанция ишга тушган тақдирда ҳам Россия олдида юзага келадиган катта қарздорлик каби жиддий салбий оқибатларни назарда тутиб.

«Электростанция қурилишига ўз ёнимиздан тўлайдиган бўлсак, истеъмолчи сифатида унинг қурилишига, пулларимизнинг ўғирланишига, уларнинг бу лойиҳани бошқаришига йўл қўймаслигимиз керак. Чунки бунинг учун Россияга ўнлаб йиллар давомида ҳақ тўлаймиз», деб огоҳлантирди Науризбаев.

Кремлнинг Қозоғистонга катта маблағ ва кўп йиллар талаб қиладиган Россия атом энергияси станциясини сотиб олишни такроран «таклиф этгани» ажабланарли эмас, зеро Россия Совет Иттифоқи қулаганидан кейин табиий ресурслар ва ерга бой Қозоғистонни йўқотганини ҳанузгача қабул қила олмайди.

Россиялик сиёсатчилар қозоқларга шимолдаги улкан қўшниси олдида заиф эканликларини доим эслатиб турадилар, ҳатто Қозоғистонда кремлпарастлик кайфиятини тарғиб қиладилар.

Масалан, Россиянинг Миллий озодлик ҳаракати (МОҲ) деб номланувчи ирредентистик ташкилоти Нур-Султонда ўз офисини очиб, қозоқларни ўз сафига қўшилишга чақирган.

МОҲга «Қозоғистон ўз ҳудудининг бир қисмини Россия берган совға сифатида тан олмаса, уларни қайтариб бериши керак», деб айтган Россия Давлат думаси депутати Евгений Фёдоров раҳбарлик қилади.

2017 йилда Қозоғистон расмийлари 2014 йили Кремлнинг Украинага қарши «гибрид уруш» олиб борганини ёдда тутган ҳолда, олти йил ичида илк марта мамлакат ҳарбий доктринасини ислоҳ қилган эдилар.

Янги таҳрирдаги ҳужжатда чегара бўйлаб қуролли можаролар ва уларни юмшатиш чораларига кенг ўрин ажратилган. Унда гибрид уруш хавфлари ҳам зикр қилинган.

Ўзбекистон учун огоҳлик

Россия шу каби энергетик лойиҳалар орқали ўз таъсирини ўтказишга уринадиган объектлар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

2018 йил сентябр ойида икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинида атом электростанциясини қуриш тўғрисида битим имзоладилар.

Ўшандан бери икки мамлакатнинг ушбу йирик лойиҳа бўйича музокаралари бошиберк кўчага кириб қолган.

Қурилиш ишлари 2022 йилда бошланиши кутилмоқда, электростанциянинг икки энергоблокидан биринчиси 2028 йилда фойдаланишга топширилади. Ўзбекистонга станцияни қуриш учун зарур бўлган Россия кредити тафсилотлари ошкор этилмаган.

Лойиҳа қиймати 11 миллиард долларга баҳоланган.

Ўзбекистон ҳукумати ушбу «сиёсий қарорни» Россиянинг босими остида қабул қилишга мажбур бўлган, дейди кузатувчилар.

«Бу Ўзбекистоннинг жорий ва узоқ муддатли манфаатларига зид равишда, пухта таҳлиллар ва прогнозларга қарамай, Москва томонидан мажбурлаб ўтказилаётган лойиҳадир», деб ёзган эди Лондонда истиқомат қилувчи мустақил тадқиқотчи Алишер Илҳомов 2019 йилда Cabar.Asia янгиликлар портали учун тайёрлаган мақоласида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 15

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия ўзида истаган нарсасини, атом электр станциясини қураверсин бизга мажбурлаб ўтказмасин. Унинг сиёсатчилари аллақачон Қозоғистонга нисбатан ўз қизиқишлари ва иштаҳаларини билдиришган. Уларнинг Украина билан биродарлиги Қримнинг қўшиб олиниши билан тугади ва улар энди бизнинг ерларимизга кўз олайтирмоқда. Аммо биз Россияга бир метр еримизни ҳам бермаймиз. Тарихдан маълумки, Россия ҳар доим бошқа халқларни эксплуатация қилиб келган, уларнинг тили ва ҳуқуқларини поймол қилиб, умумий эришилган барча ютуқларни ўзиники деб даъво қилади (йирик заводлар ва фабрикаларнинг қурилиши, Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалаба ва бошқалар).

Жавоб бериш

Қозоғистондаги АҚШ лабораториялари – мана нима керак бизга...

Жавоб бериш

Россия ўз ҳудудида хоҳлаганини қураверсин – мамлакатнинг ярмини АЭС учун ишлатиши мумкин. Жуда ҳаддидан ошиб кетди, у билан барча битимларни бекор қилиш керак. Умид қиламанки, Нур-Султондаги Федоровнинг душманлик ўчоғи тақиқланган ва ёпилган.

Жавоб бериш

Франциядан совға – Уст-Каменогорскдаги «ядровий материаллар банки» (ядро чиқиндихонаси). Албатта, бу Қозоғистон учун яхшироқ!

Жавоб бериш

Атом станциясидан яхшироқ

Жавоб бериш

Франция, Япония атом электростанцияларини қуриш керак

Жавоб бериш

Ўзларининг қолоқ АЭСларини бизга мажбурлаб ўтказишмоқчи

Жавоб бериш

Бу алкашлар атом электростанциясини қандай қурмоқчи? Балалайка ва лаптиларданми? Кулгимни қистатманглар

Жавоб бериш

Россияда ер кўп. Ўша ерга қураверишсин

Жавоб бериш

Туркияда ҳам худди шунақа АЭС қуришаётганди, пойдевори ёрилиб кетди.

Жавоб бериш

Қозоғистонликлар сифатсиз ва ишончсиз Россия атом электр станциясини қурилишига шунчаки йўл қўймайдилар.

Жавоб бериш

Россия атом электр станциялари – энг ишончлилари, улар бутун дунёда қурилмоқда

Жавоб бериш

Шунинг учун ҳам ўзларида, Россияда қуришсин. Бизга Россия атом электр станциялари керак эмас, биз уларнинг ишончли эканига ишонмаймиз.

Жавоб бериш

Ҳамма учун гапирманг. Нима сифатли-сифатсиз эканлигини вакцинадан ҳам билса бўлади. Шундай экан, руслар қургани яхшироқ.

Жавоб бериш

Дарвоқе, Россиянинг вакцинаси ҳам бўлмағур. Ҳатто русларнинг ўзи ҳам унга ишонмайди.

Жавоб бериш