Карвонсарой
Рамазон

Суратларда: Қирғизистон мусулмонлари, Рамазон ойи, пандемия ва иқтисодий тушкунлик

Максат Осмоналиев

27 апрел куни Бишкекдаги «Келечек» масжиди ҳовлисида Марказий Осиёнинг анъанавий гуручли таоми – палов пишираётган ходимлар. Бу йил пандемия сабабли муҳтожларнинг уйларига ифторлик тарқатилмоқда. [Максат Осмоналиев/Карвонсарой]

27 апрел куни Бишкекдаги «Келечек» масжидининг ходимлари ош ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини идишларга солмоқдалар. Бу таомлар рўзадор мусулмонлар ва муҳтожларга тарқатилади. [Максат Осмоналиев/Карвонсарой]

Бишкекдаги Келечек масжидига ташриф буюрувчилар киришдан олдин қўлларини антисептик восита билан тозалаши талаб этилади, 27 апрел кунги сурат. [Максат Осмоналиев/Карвонсарой]

Бишкекдаги «Келечек» масжидида намоз бошланишини кутаётган намозхонлар, 27 апрел. Максат Осмоналиев/Карвонсарой]

Бишкекдаги «Аламуддин бозор» масжиди, 28 апрел. Рамазон ойида COVID-19 туфайли масжиддаги намозхонлар сони анча сийраклашган. [Максат Осмоналиев/Карвонсарой]

27 апрел куни Ўш бозорида рўзғорлик учун нарсалар харид қилаётган бишкеклик эр-хотин Мураталиевлар. Муқаддас Рамазон ойида ифторликнинг асосий егулиги – хурмога талаб одатдагидан 3-4 марта кўпроқ бўлади, дейди қуритилган мевалар сотувчиси Кубанч. [Максат Осмоналиев/Карвонсарой]

Бишкеклик Сирға Мараимова 27 апрел куни Бишкекдаги Ўш бозорида бўғирсоқ харид қилмоқда. У ҳеч бир байрам дастурхонини бўғирсоқларсиз тасаввур қилолмайди. [Максат Осмоналиев/Карвонсарой]

Муборак Рамазон ойида ҳомийлар пулига олинган озиқ-овқат маҳсулотларини рўзадор мусулмонлар ва муҳтожларга тарқатиш учун ҳозирлаётган ишчилар, 27 апрел, Бишкекдаги «Келечек» масжиди. [Максат Осмоналиев / Карвонсарой]

27 апрел куни Бишкекдаги «Келечек» жоме масжидида оғиз очаётган намозхонлар. Масжидга кираверишдаги стол устига хурмо ва сув қўйилган. [Максат Осмоналиев/Карвонсарой]

«Келечек» масжиди имом-хатиби Эркинбек Талгатбек ўғли хайрия учун сотиб олинган озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатмоқда, 27 апрел кунги сурат. Рамазон ойида масжидда ҳар куни ош ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари солинган 60-70 тагача пакетлар тарқатилади. [Максат Осмоналиев/Карвонсарой]

28 апрел куни Бишкекдаги «Аламудин бозор» масжиди олдидаги хайр-эҳсон қутисига пул солаётган эркак. [Максат Осмоналиев/Карвонсарой]

29 апрел куни ўз машинасида Бишкекдаги муҳтожларга озиқ-овқат тарқатаётган кўнгилли Алина Молдокеева. [Максат Осмоналиев/Карвонсарой]

29 апрел куни Бишкекда ижара уйда яшовчи эҳтиёжманд аёлга хайрия ёрдамини олиб келган волонтер Алина Молдокеева (чапда). [Максат Осмоналиев / Карвонсарой]

29 апрел куни муборак Рамазон ойида хайр-эҳсон қилинган озиқ-овқат маҳсулотларини олган бишкеклик онахон. [Максат Осмоналиев/Карвонсарой]

БИШКЕК – Жорий йилда Қирғизистон мусулмонлари Рамазон ойини одатдагидан бошқача ўтказишмоқда, диний пешволарнинг COVID-19 тарқалишининг олдини олишга қаратилган махсус қоидалари ва чекловларига амал қилишмоқда.

Масжидларда намозхонларнинг ижтимоий масофа сақлаши учун махсус белгилар қўйилган, масжид ходимлари ташрифчилардан ниқоб тақиш ва киришдан аввал антисептик воситалар қўллашни талаб қилмоқдалар.

Бундан ташқари, Қирғизистон мусулмонлари диний идораси (ҚМДИ) мусулмонларни жума намозларини масжидда эмас, уйда ўқишга чақирмоқда.

Ўтган йил давомида Марказий Осиё мамлакатлари ҳалокатли коронавирусдан ташқари сезиларли ночорлик билан курашишга мажбур бўлдилар.

29 апрел куни Бишкекда «Умма» журнали ходимаси Маҳаббат Курманова етказиб бериш йўналиши бўйича хайрия ёрдамини тақсимламоқда. Бу йил Рамазон ойи давомида «Умма» таҳририяти муҳтожларга озиқ-овқат ва бошқа ёрдамларни тўплаш ҳамда тарқатишни ташкиллаштирган. [Максат Осмоналиев/Карвонсарой]

Минтақага энг мушкул вақтда ёрдам бериш ўрнига, қўшни Россия ва Хитой, айниқса Қирғизистонда вазиятни янада оғирлаштирди.

Россия ва Хитой «Марказий Осиё мамлакатлари билан дўстлик ва биродарликни» эълон қилганидан кейин минтақадаги муаммоларни янада чуқурлаштирувчи қарорлар қабул қилишди.

Ўтган йил баҳорда Россиядан меҳнат мигрантларининг оммавий қайтиши Қирғизистонда ишсизликни кучайтирди. Пандемия ортидан келиб чиққан карантин туфайли минглаб мигрантлар ўз ишини йўқотгач, Россияда қола олмади. Шунингдек, Россия авиакомпаниялари рейсларни бекор қилиб, чипталар пулини қайтаришдан бош тортиши ортидан кўпчилик пулсиз қолган.

Бу орада Хитой иқтисодий оғир аҳволдагиҚирғизистон Хитойдан олинган кредитни тўлаш муддатини кечиктиришни сўраган, Хитой эса дўстона жавоб қайтармаган.

Ёмонлашиб бораётган иқтисодий муҳит, айниқса бу йилги Рамазон ойида сезилган, айрим масжидлар ва хусусий донорлар маҳаллий ташаббусларни илгари суриб, коронавирус шароитида ёрдамни муҳтожларнинг уйларига етказмоқда.

Бу каби ёрдамлар умидсизлик ва ночорликда қолганлар орасидаэкстремизмга ёлланишнинг олдини олиши мумкин.

Рамазон ойида Бишкекдаги «Келечек» масжиди ҳар куни рўза тутаётган муҳтож мусулмонларга ош ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари солинган 60-70 тагача пакетлар тарқатди.

«Бу ташаббус ўртача 15-25 минг қирғиз сўмига (200-350 АҚШ доллари атрофида) айланмоқда», дейди масжид имоми Эркинбек Талгатбек ўғли.

Пандемиядан аввал масжидда ўтказилган ифторлик егуликлари ҳомийлар тарафидан тақдим этилган, деди у.

Қирғизистондаги диний масалаларни ёритувчи ойлик журнал «Умма» таҳририяти муҳтожларга озиқ-овқат ва бошқа нарсаларни тўплаш ва тарқатишни ташкиллаштирди.

«Умма» ходимлари муқаддас ой давомида Бишкекда белгиланган маршрут бўйлаб гуманитар ёрдам етказиш учун кўнгилли бўлиб ёлландилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500