Карвонсарой
Саломатлик

АҚШ Тожикистон ва Қирғизистонга COVID-19га қарши вакциналар билан ёрдам беришда давом этмоқда

Карвонсарой

Қўшма Штатлар 10 декабр куни Қирғизистонга қўшимча 49140 доза COVID-19га қарши Pfizer вакциналарини етказиб берди. [Қирғизистондаги АҚШ элчихонаси]

Қўшма Штатлар 10 декабр куни Қирғизистонга қўшимча 49140 доза COVID-19га қарши Pfizer вакциналарини етказиб берди. [Қирғизистондаги АҚШ элчихонаси]

ДУШАНБЕ – АҚШ ҳукумати Тожикистон ва Қирғизистонга COVID-19 вакциналари етказиб беришни давом эттирмоқда.

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) душанба (13 декабр) куни Тожикистонга қўшимча 153000 доза Pfizer вакцинаси етказиб берди, дейилади АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси баёнотида.

146520 дозадан иборат яна бир партия шу ҳафта охирига қадар етиб келади ва ёрдамнинг умумий ҳажми 299520 дозани ташкил этади, дейилади хабарда.

Хайрия ёрдамлари COVID-19 вакциналарини етказиб беришни қўллаб-қувватлаш бўйича COVAX глобал дастури доирасида амалга оширилмоқда.

АҚШ ҳукумати 13 декабр куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Тожикистонга қўшимча 153 минг доза Pfizer вакцинасини етказиб берган. [Тожикистондаги АҚШ элчихонаси]

АҚШ ҳукумати 13 декабр куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Тожикистонга қўшимча 153 минг доза Pfizer вакцинасини етказиб берган. [Тожикистондаги АҚШ элчихонаси]

Баёнотга кўра, бу ҳафтадаги ёрдам юклари билан АҚШ ҳукумати томонидан Тожикистонга тақдим этилган Pfizer (823680) ва Moderna (1622500) вакциналарининг умумий сони 2446180 тага етади.

2020 йил март ойидан бери Қўшма Штатлар Тожикистонга COVID-19га қарши курашда ёрдам бериш мақсадида асбоб-ускуналар ва техник кўмак учун 12 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратди.

Бу ёрдам Тожикистонга соғлиқни сақлаш ва тиббиёт ходимларини ўқитиш, тиббий жиҳозлар ва шахсий ҳимоя воситалари харид қилиш, лабораторияларни модернизациялаш ҳамда вакцинацияга оид саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш имконини берди.

Қўшма Штатлар «COVID-19 пандемиясига барҳам бериш, унинг ҳалокатли ижтимоий ва иқтисодий оқибатларини юмшатиш ва келажакдаги эпидемияларга қарши кураш салоҳиятини ошириш учун Тожикистон билан ҳамкорликни давом эттиради», дейилади баёнотда.

Унга кўра, яқинда Тожикистонга етказиб берилган Pfizer вакциналари АҚШ ҳукуматининг энг муҳтож мамлакатларга COVID-19га қарши 1,1 миллиард вакцинани хавфсиз, адолатли ва ҳеч қандай шартларсиз хайрия қилиш мажбуриятининг бир қисмидир.

Бугунги кунга келиб, USAID бутун дунё бўйлаб вакциналар етказиб беришга 5,7 миллиард доллар ажратган бўлиб, яқин орада бу рақам яна ошиши кутилмоқда.

«Байден маъмуриятининг «Дунёни эмлаш» ташаббуси остида келаси сентябргача Тожикистон аҳолисининг 70 фоизи эмланишини таъминлашга ҳаракат қиламиз», деб айтган USAIDнинг Тожикистондаги миссияси раҳбари Питер Райли айни вақтда вакциналаш кампанияси Тожикистон аҳолисининг 40 фоизи қамраб олинганини таъкидлаб.

Қирғизистонга ёрдам

Ўтган ҳафтанинг жума куни Қўшма Штатлар Қирғизистонга қўшимча 49140 доза COVID-19га қарши Pfizer вакциналарини етказиб берди – бу COVAX дастури доирасида тақдим этилган навбатдаги ҳадя бўлди.

«Хавфсиз ва самарали вакциналарнинг мавжудлиги бу пандемияни енгишда муҳим аҳамиятга эга. Умид қиламанки, бу вакциналар қирғизистонликлар ҳаётини ҳимоя қилишга ва янги хавфли штаммлар тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради», дейилади АҚШнинг муваққат ишончли вакили Соната Коултер баёнотида.

Ушбу ёрдам Қўшма Штатларнинг Қирғизистонга 27 октябр куни ҳадя қилган 259740 доза Pfizer вакцинасига қўшимча равишда етказиб берилган.

«Биз COVID-19га қарши курашда ёрдам бераётгани учун АҚШ ҳукумати ва тараққиёт бўйича барча ҳамкорларимиздан миннатдормиз», деди Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиев.

«Қирғизистонликлар октябр ойи охиридан бошлаб, Pfizer-BioNTech вакциналари билан эмланиш имконига эга бўлдилар ва мамлакатда 30 мингдан ортиқ одам эмланди. Вакцинация COVID-19га қарши курашишнинг энг самарали усулларидан бири эканлигини ҳаммамиз тушунишимиз керак», дейди у.

«Коронавирус пандемиясига қарши биргаликда кураша олишимизга ишонаман.»

Пандемия бошланганидан бери Қўшма Штатлар Қирғизистонга COVID-19нинг олдини олиш, аниқлаш ва даволашда ёрдам тариқасида 9 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратган.

У шунингдек, у ҳимоя воситалари ва тиббий жиҳозлар харид қилиш, лабораторияларни модернизациялаш ва соғлиқни сақлаш ходимларини ўқитиш учун ҳам маблағ ажратган.

Қўшма Штатлар «COVID-19 пандемиясига барҳам бериш, унинг ҳалокатли ижтимоий ва иқтисодий оқибатларини юмшатиш ва келажакдаги ҳар қандай эпидемияга тайёрликни ошириш йўлида Қирғизистон билан ҳамкорликни давом эттиради», дейилади баёнотда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500