Карвонсарой
Хавфсизлик

АҚШ Марказий қўмондонлиги Марказий Осиёда хавфсизлик бўйича музокара ўтказди

Карвонсарой

15 июн куни АҚШ ва Тожикистон делегациялари икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилган. [Тожикистон президенти веб-сайти]

15 июн куни АҚШ ва Тожикистон делегациялари икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилган. [Тожикистон президенти веб-сайти]

ДУШАНБЕ – АҚШ Марказий қўмондонлигининг янги қўмондони шу ойда Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари билан хавфсизлик масаласида музокара ўтказди.

Чоршанба (15 июн) куни генерал Майкл «Эрик» Курилла АҚШ-Тожикистон ўртасидаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш учун Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди, деб хабар беради тожик президентининг расмий сайти.

АҚШ ва Тожикистон делегациялари икки мамлакат ўртасида, айниқса ҳарбий ва хавфсизлик соҳаларидаги алоқаларини кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Улар шунингдек минтақавий ва халқаро масалалар, терроризмга қарши кураш, гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа трансмиллий жиноятлар билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар.

2017 йил 17 июл куни Тожикистоннинг Фахробод шаҳрида бўлиб ўтган кўп миллатли «Минтақавий ҳамкорлик 2017» машғулотларида мудофаа позициясини эгаллаган тожик ҳарбий хизматчиси. АҚШ Марказий қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари Қирғизистон, Тожикистон, Покистон ва мўғулистонлик ҳамкасблари, шунингдек, қозоғистонлик кузатувчилар билан машғулот ўтказдилар. [АҚШ ҳаво кучлари штаби сержанти Майкл Баттлс]

2017 йил 17 июл куни Тожикистоннинг Фахробод шаҳрида бўлиб ўтган кўп миллатли «Минтақавий ҳамкорлик 2017» машғулотларида мудофаа позициясини эгаллаган тожик ҳарбий хизматчиси. АҚШ Марказий қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари Қирғизистон, Тожикистон, Покистон ва мўғулистонлик ҳамкасблари, шунингдек, қозоғистонлик кузатувчилар билан машғулот ўтказдилар. [АҚШ ҳаво кучлари штаби сержанти Майкл Баттлс]

Баёнотда суҳбатнинг бошқа тафсилотлари очиқланмаган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон

Тожикистондаги учрашув Курилла икки постсовет мамлакат – Ўзбекистон ва Қозоғистондаги музокаралар ортидан ўтказилган.

Ўтган ҳафтанинг сешанба куни Курилла Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистоннинг юқори мартабали ҳарбий мулозимлари билан учрашган.

«Булар икки мамлакат армиялари учун хавотирли бўлган асосий мавзулар бўйича муҳим ва юқори даражадаги музокаралар бўлди», деб айтган Курилла Тошкентдаги АҚШ элчихонаси баёнотига кўра.

Бу мавзулар «20 йиллик вақт ичида жанговар тажрибамиздан олинган сабоқлар», зўравонлик мафкураси таҳдиди, Суриядаги «Ислом давлати» маҳбуслари учун мўлжалланган ал-Ҳол жамлоғининг «соат бомбаси», АҚШ ва Ўзбекистон махсус кучлари ҳамкорлигини кучайтириш йўллари кабиларни ўз ичига олган, деди у.

Курилла шунингдек 11 июн куни Нур-Султонда Қозоғистон мудофаа вазири Руслан Жаксиликов билан музокара ўтказган, дейилади Марказий қўмондонлик баёнотида.

Улар «умумий хавфсизлик муаммолари ва Марказий Осиё минтақасида мудофаа ҳамкорлигини кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар», деб хабар беради АҚШ Марказий қўмондонлиги.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

«Нур-Султонда Қозоғистон мудофаа вазири билан хавфсизлик бўйича музокаралар» – Қозоғистонга муносиб ёрдам берилади деб умид қиламиз, чунки Россия ва Хитойга ўхшаган қўшнилардан ҳар нарса кутса бўлади.

Жавоб бериш

Музокаралар ўз йўлига, аммо қачон якуний натижа бўлади? Барча музокаралардан сўнг, НАТО тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун ўша минтақада ўз кучларини жойлаштириши керак. «АҚШ ва Тожикистон делегациялари АҚШ-Тожикистон алоқаларини, айниқса, ҳарбий ва хавфсизлик масалаларида кенгайтириш имкониятини кўриб чиқдилар». Умид қиламизки, бу ёрдам беради.

Жавоб бериш