Карвонсарой
Хавфсизлик

Тайванликлар украинларнинг Россияга қарши туришидан илҳомланиб, шаҳар шароитида жанг қилишни ўрганмоқда

Карвонсарой ва AFP

Янги Тайпей шаҳрининг Линко туманида бўлиб ўтган шаҳар шароитида жанг олиб бориш бўйича семинарда Карл Густав ўқотар қуроли нусхасини ушлаб турган тайванлик, 18 июн. [Сэм Йе/AFP]

Янги Тайпей шаҳрининг Линко туманида бўлиб ўтган шаҳар шароитида жанг олиб бориш бўйича семинарда Карл Густав ўқотар қуроли нусхасини ушлаб турган тайванлик, 18 июн. [Сэм Йе/AFP]

ЯНГИ ТАЙПЕЙ ШАҲРИ, Тайван – Ҳарбий камуфляжда милтиқ билан тайёр турган «профессор» Йе Тайпей ташқарисидаги тўхташ жойида машина ичидан ён-атрофга қараб, олдинга силжиш учун сигнал кутмоқда.

Аслида маркетинг соҳасида ишлайдиган Йенинг қуроли ҳақиқий эмас – лекин у дам олиш кунларини Хитой босқинининг реал таҳдиди деб билганига тайёргарлик кўриш учун шаҳар шароитида жанг олиб бориш бўйича семинарда иштирок этиш билан ўтказмоқда.

«Бу семинарга келишимга Россия ва Украина уруши сабаб бўлди», дейди машғулот вақтидаги чақириқ номи «профессор» бўлган 47 яшар Йе машғулотлар орасидаги танаффус пайтида.

Феврал ойи охирида Россия президенти Владимир Путин Украинага ҳужум қилишга буйруқ берганида бу Тайвандаги кўпчиликнинг хавотирини кучайтирди.

Янги Тайпей шаҳрининг Линко туманида бўлиб ўтган ўқотар қуроллар машғулотида тўппонча нусхаси билан мўлжални нишонга олаётган тайванлик, 18 июн. [Сэм Йе/AFP]

Янги Тайпей шаҳрининг Линко туманида бўлиб ўтган ўқотар қуроллар машғулотида тўппонча нусхаси билан мўлжални нишонга олаётган тайванлик, 18 июн. [Сэм Йе/AFP]

Янги Тайпей шаҳрининг Линко туманида бўлиб ўтган қурол-яроғ семинарида нишонларни кўздан кечираётган тайванликлар, 18 июн. [Сэм Йе/AFP]

Янги Тайпей шаҳрининг Линко туманида бўлиб ўтган қурол-яроғ семинарида нишонларни кўздан кечираётган тайванликлар, 18 июн. [Сэм Йе/AFP]

Тайван 1949 йилдан бери ўз ҳукуматига эга, аммо Хитойнинг доимий босқини таҳдиди остида яшайди. Пекин оролни ўз ҳудуди деб билади ва бир кун келиб, керак бўлса куч билан ҳам уни эгаллаб олишга ваъда берган.

Аммо Украинадаги уруш кўпчиликка, жумладан Йега ҳам умид берган.

Украина қуролли кучларининг қатъияти тўғри тактика билан Тайванни ҳам ўзидан кучлироқ қўшнисидан ҳимоялана олишга ишонтирган.

У ёлғиз эмас, шаҳар шароитида жанг олиб бориш бўйича семинар ташкилотчиларига кўра, феврал ойидан бери талабалар деярли тўрт баробар кўпайган. Қурол-яроғ ва биринчи ёрдам кўрсатиш курсларидаги одамлар сони ҳам ошган.

Кремлнинг Украинага ҳужумидан кейин, Осиё шимоли-шарқида хорижий етакчиларнинг муҳим учрашуви бўлаётган вақтда бомбардимончи самолётлар юбориш билан Хитой ва Россия 24 май куни зудлик билан илк қўшма ҳарбий машғулотларини ўтказди.

«Энг яхши ҳимоя – ҳужум»

Тайванда Хитой борасидаги хавотирлар Россия ҳужумидан анча олдин бошланган эди.

Семинарларни ташкиллаштирган компания раҳбари Макс Чанга кўра, 2020 йилдан бошлаб Хитой жанговар самолётлари оролнинг ҳаво мудофааси ҳудудида (ADIZ) мунтазам бостириб киришни бошлаганидан бери тайванликлар орасида «инқироз ҳисси кучайган».

Ўша йили деярли 380 та жанговар парвоз қайд этилган, 2021 йилга келиб бу кўрсаткич икки баравар ошган ва бу йил ҳам такрорланиши кутилмоқда.

Тайван мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Хитой халқ озодлик армияси (ХОА) Тайваннинг ADIZ ҳудудига 2022 йилнинг биринчи ярмида 555 марта парвоз қилган, улардан 398 тасида жанговар самолётлар иштирок этган.

Аммо, мудофаа соҳаси таҳлилчиларига кўра, сўнгги пайтларда парвозларнинг кўпайганидан маълум бўлишича, ХОА эҳтимолий ҳужумга тайёргарлик доирасида ҳаво кенглигини узоқроқ масофадан назорат қилиш қобилиятини кучайтирмоқда, деб хабар берган Asian News International (ANI) 10 июл куни.

АҚШ мудофаа вазирлигига кўра, Хитой ҳарбий жиҳатдан Тайвандан устунроқ – Хитойнинг қуруқликдаги кучлари сони бир миллиондан ошса, Тайванники 88 минг, танклар сонини солиштирганда 6300 тага 800 та, жанговар самолётлар эса 1600 га 400 нисбатда.

Аммо Украинада бундай номутаносиблик аҳамиятсиз эканлиги амалий жиҳатдан кўрсатилди.

Бу ҳолат шаҳарларни назорат қилиш учун кураш ҳужум қилувчи кучлар учун қанчалик қийин ва қимматга тушишини яққол кўрсатди. Тайваннинг 23 миллион аҳолисининг аксарияти шаҳарларда яшайди.

Йе ва унинг 15 нафар жамоадоши карвонда шахмат тартибида машиналар тўхташ жойи бўйлаб ҳаракатланмоқда, улар бузилган бинолар ва машиналар ортига яшириниб, душман позицияларига қарши ҳужумни симуляция қилмоқда, бу билан Украинадаги вайрон бўлган шаҳарларда олинган тажрибани амалда қўллашмоқда.

«Энг яхши ҳимоя бу ҳужум», деб таъкидлайди Йе, бу вақтда ёрқин кийимдаги йўриқчилар қайдларни ёзиб боришмоқда.

«Қўпол қилиб айтганда, душманни йўқ қилиш ва унинг олдинга силжишини тўхтатиш керак.»

«Кейингиси Тайван»

34 яшар Рут Лэм машиналар тўхташ жойидаги омборхонада илк марта қуролдан ўқ отишни ўрганмоқда.

Европадаги мижозларимнинг кўпчилиги менга Украинада уруш бўлмаслигини айтишганди, дейди тез ёрдам машиналарнинг чироқларини ишлаб чиқарувчи корхона ходимаси Лэм.

.«Аммо у содир бўлди», дейди у.

Агар уруш бўлса, қуролдан фойдаланиш унга ва оиласига ёрдам беради деб умид қилаётган Лэм дўстлари билан нишонга олиш бўйича машқларни давом эттиришни режаламоқда.

«Ёмғирдан аввал соябонингни ҳозирла», дейди у. «Қачон нима содир бўлишини билмаймиз.»

Май ойида ўтказилган сўровга кўра, 61,4 фоиз респондент ҳужум вақтида қўлига қурол олишга тайёр эканлигини айтган.

«Тажовузкорларга қарши курашдаги украиналикларнинг жасорати тайванликларнинг она ватанни ҳимоя қилишдаги қатъиятини кучайтирди», дейди Тайвандаги NextGen Foundation тадқиқот маркази раҳбари Чен Куан-тинг.

Шаҳар шароитида жанг олиб бориш дарсларига «ўз малакасини кучайтириш учун» келган 38 яшар собиқ парашютчи Лин Пинг-ю буни тасдиқлаган.

«Мамлакатдаги фуқаролар ўз ватанларини ҳимоя қилиш учун кучли ирода ва қатъиятга эга бўлишса, халқаро ҳамжамиятни уларга ёрдам беришга ишонтира олишади», деб айтган у.

Йе янги малакаларни амалда кўрсатиш фақат вақт масаласи эканлигига ишонади.

Сўнгги бир неча йил ичида Пекин ўз назоратини мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилган Гонконгни мисол қилар экан, у шундай деди: «Кейингиси Тайван».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Огоҳлантирилганми, демак қуроллантирилган. Улар Хитой билан чегараларни мустаҳкамлаб, ўз армияси ва халқини тайёрлаши керак. Чунки Хитойда ҳам худди шундай ҳарбий тактика бўлиб, улар жангга ўзлари учун арзимас деб билган тўп емини ташлайдилар, бечора тайванликлар эса жон-жаҳди билан ўз ерларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилишади.

Жавоб бериш

Асосли сабаб бўлса ва нафақат Россиядан, балки Хитойдан ҳам кўплаб ўлганлар [қўшинлар] бўлса, улар [украинлар ва тайванликлар] буни тўғри қилишмоқда! Қозоғистон бундан сабоқ олиши керак.

Жавоб бериш

Ўрганинг, империялар ҳеч қачон бир тинчланмайди.

Жавоб бериш