Карвонсарой
Дипломатия

Россиянинг Суриядаги ҳозирлиги унинг Туркия билан стратегик муносабатларини заифлаштирмоқда

Карвонсарой

Россия президенти Владимир Путин 13 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммити доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашган.[Вячеслав Прокофьев/Sputnik/AFP]

Россия президенти Владимир Путин 13 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммити доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашган.[Вячеслав Прокофьев/Sputnik/AFP]

Таҳлилчиларнинг фикрича, Россиянинг Суриядаги ҳарбий ҳозирлиги унинг Туркия билан мустаҳкам, аммо вақти-вақти билан мураккаб тус оладиган муносабатларини заифлаштирган ва бу Кремл учун узоқ муддатли салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Россия ва Туркия Сурия можаросининг қарама-қарши томонларида бўлиб, Кремл Сурия етакчиси Башар Асад режимини, Туркия эса Суриянинг мухолиф гуруҳларини қўллаб-қувватлайди.

Манфаатларнинг бу тафовут икки мамлакат ўртасида жиддий кескинлик келтириб чиқарди, ўтган йилнинг феврал ойида Россиянинг Украинага бостириб кириши эса вазиятни янада оғирлаштирди.

Декабр ойи охирида Москвада Сурияда уруш бошланганидан бери илк бор шундай музокаралар ўтказилди, унда Россия, Туркия ва Сурия мудофаа вазирлари Суриядаги вазиятни муҳокама қилишди, деб хабар қилади AFP.

28 июл куни Суриянинг Туркия билан чегара яқинидаги ал-Ҳасака вилоятида жойлашган Дарбасия шаҳрида рус-турк қўшма патрули чоғида қўриқчилик қилаётган россиялик аскар. [Делил Сулаймон/AFP]

28 июл куни Суриянинг Туркия билан чегара яқинидаги ал-Ҳасака вилоятида жойлашган Дарбасия шаҳрида рус-турк қўшма патрули чоғида қўриқчилик қилаётган россиялик аскар. [Делил Сулаймон/AFP]

2021 йил 26 сентябр куни Ҳалаб вилояти Жандарис яқинидаги Муҳаммадия лагерида Россия ҳаво рейдлари натижасида ҳалок бўлган «Ҳамза дивизияси» туркияпараст мухолиф гуруҳи жангарисининг қабри ёнида мотамга тўпланганлар. [Рами ал-Сайид/AFP]

2021 йил 26 сентябр куни Ҳалаб вилояти Жандарис яқинидаги Муҳаммадия лагерида Россия ҳаво рейдлари натижасида ҳалок бўлган «Ҳамза дивизияси» туркияпараст мухолиф гуруҳи жангарисининг қабри ёнида мотамга тўпланганлар. [Рами ал-Сайид/AFP]

Туркия ташқи ишлар вазирининг айтишича, уч мамлакат ташқи ишлар вазирлари «январ ойининг иккинчи ярмида», эҳтимол учинчи давлатда учрашишни режалаган.

Уч томонлама учрашувлар Туркия ва Сурия режими ўртасидаги яқинлашув белгиси бўлиб, ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлиши мумкин.

Аммо Россия кучлари Сурияда қолиб, Туркия ва унинг НАТОдаги иттифоқчиларининг истагига қарши равишда Асадни қўллаб-қувватлашда давом этса, реал силжиш бўлмайди, дейди таҳлилчилар.

Сешанба (4 январ) куни Анқара Асад режимига нисбатан сўнгги таклифларидан сўнг пайдо бўлган хавотирларини аритиш мақсадида Сурия мухолифати етакчиларини қабул қилган.

«Биз БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2254-резолюциясига мувофиқ Сурия мухолифати ва халқини қўллаб-қувватлашимизни яна бир бор таъкидладик», деди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли 2015 йилда Сурияда ўт очишни тўхтатиш ва сиёсий ечим топиш чақириғини назарда тутиб.

Қўшма Штатлар ҳам Асад билан муносабатларнинг яхшиланишига қарши эканини баён қилган.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс Москвадаги учрашув ҳақидаги саволга: «Биз шафқатсиз диктатор Башар Асад билан муносабатларни яхшиловчи ёки унинг тикланишини қўлловчи мамлакатларни қўллаб-қувватламаймиз», деб айтган.

«Биз давлатларни Асад режимининг сўнгги 12 йилдаги инсон ҳуқуқларини бузиш ҳолатларини диққат билан кўриб чиқишга чақирамиз, зеро у Сурия халқига нисбатан ваҳшийликларини давом эттириб, уларни ҳаётий муҳим гуманитар ёрдамдан маҳрум қилмоқда», деди Прайс.

Туркия мувозанатни сақлашга уринмоқда

Россиянинг Украинага босқини Туркияни ноқулай аҳволга солиб қўйди, чунки у ҳар икки давлат билан мустаҳкам алоқаларга эга эди: Россия ҳам, Украина ҳам уни ғалла билан таъминлайди, бундан ташқари, Россия Туркиянинг асосий энергия таъминотчиси.

«Туркия Россиянинг етакчи глобал савдо ҳамкорлари учлигига киради. У урушда нейтрал позицияни эгаллаган ёки иккала тарафга ҳам ўйнаяпти, дейиш мумкин», дейилади NPRнинг 10 декабрдаги ҳисоботида.

«У Украинага дронлар, қурол-яроғ, зирҳли техника етказиб бермоқда, лекин Россия билан ҳам бизнес юритишда давом этяпти.»

Туркия «2022 йилда Россия билан савдо ҳажмини ўтган йилгига нисбатан икки баравардан кўпроққа оширди ва бу Россиянинг мушкул аҳволда қолган иқтисодиёти учун нафас олиш имконини берди».

Шунингдек, у Европа Кенгашида Россиянинг аксарият органларидаги аъзолигини тўхтатиш бўйича овоз бериш жараёнларида бетараф қолди.

Шунга қарамай, Анқара Россияни Украинадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақириб, босқинни «уруш» деб атади ва Украина кучларига жанговар дронлар етказиб бериш билан Москвани ғазаблантирди.

Унинг 28 февралдаги барча ҳарбий кемаларнинг Қора денгизга киришини таъқиқлаш қарори ҳам пухта ўйланган эди, зеро у фақат тажовузкор, яъни Россия кемаларинигина тақиқлашни танлаши мумкин эди.

«Эҳтимол, у Россияга қарши кимнингдир тарафини олган бўлиб кўринмаслик учун барча ҳарбий кемаларни тақиқлаган бўлса керак», деб ёзади Forbes 2 март куни.

Аммо Туркиянинг мувозанатни сақлаши уни қонуний даъволар хавфи остида қолдириши мумкин: нейтрал давлат уни бўғозларда ҳаракатланиш ҳуқуқларини тўсиб қўйгани учун судга бериши мумкин.

Россиясиз ҳаракат қилиш

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон пайшанба куни россиялик ҳамкасби Владимир Путинни урушни тугатишга воситачилик уринишлари доирасида Украинада «бир томонлама» ўт очишни тўхтатиш эълон қилишга чақирди.

Эрдўған Ғарбнинг Россияга нисбатан санкцияларига қўшилмай, уруш вақтида Туркия-Россия савдосини кучайтириш орқали Путин билан яхши муносабатларни сақлаб қола олди.

Аммо Туркия Босфор бўғози орқали Россия нефтининг оқимини назорат қилади.

У Россияга қарши ҳаракат қилишга тайёрлигини ҳам кўрсатди, хусусан, октябр ойи охирида, Россия Украинадан дон экспорти шартномасини тўхтатганига қарамай, 16 та кемани Қора денгиз орқали олиб ўтишга рози бўлди.

Эрдўған Россия томонидан етказиб бериш тўхтатилганига қарамай, ғалла экспорти давом этишини айтди, деб хабар қилмоқда Онадўли ахборот агентлиги.

«Туркия келишув доирасида ва Россиянинг шубҳаларига қарамай ҳаракат қилади» деди у ўшанда БМТ воситачилигидаги келишув Украинадаги уруш сабаб келиб чиққан «озиқ-овқат инқирозини камайтиришга» муваффақ бўлгани таъкидлаб.

Халқаро Тинчлик учун Карнеги жамғармаси 8 ноябр куни эълон қилган ҳисоботида Москва Украина ғалла келишувидан чиққанидан сўнг, Эрдўғанга Россияни келишувга қайтариш учун атиги икки кун керак бўлди.

«Бу ўзгаришнинг тезлиги сўнгги саккиз ой ичида Анқаранинг Москвага таъсири қанчалик кучайганини ва муносабатлар мувозанатини Туркия фойдасига кескин ўзгартирганини кўрсатади», дейилади хабарда.

NPR ҳисоботига кўра, Путин Туркияга тобора кўпроқ қарам бўлиб бормоқда.

«Эрдоған келаси йилги сайловлар олдидан иқтисодиётни қўллаб-қувватлаб туриш учун Россиядан келадиган пулга ҳам таянади», дейилади хабарда.

Аммо АҚШ расмийлари Туркия Россияга Ғарб санкцияларидан қочишга ёрдам берса, ўзи ҳам жазоланиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Яқин Шарқ институтининг Туркия дастури директори Гонул Толнинг айтишича, бу Эрдўған учун жуда нозик чизиқ, деб ёзади NPR.

«У Путинга муҳтож ва йиллар давомида ўрнатган яқин ҳамкорликни хавф остига қўймайди», деди Тол. Аммо бу Туркия Ғарб дунёси билан ҳамкорликдан воз кечади дегани эмас».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Эрдўған бундай шахмат ўйинларида гроссмейстер, Путин эса ичиб олган, ифлос этикдўз.

Жавоб бериш