Карвонсарой
Жамият

«Тақиқланган санъат» репрессиядан жабрланган россиялик рассомларни юзага чиқармоқда

Анна Плотникова

«Останкино игнаси» номли имзосиз суратда Москвадаги 540 метрли телеминора одам миясига санчилиб тургани акс этган. Вильнюс, Литва, 10 июн. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

«Останкино игнаси» номли имзосиз суратда Москвадаги 540 метрли телеминора одам миясига санчилиб тургани акс этган. Вильнюс, Литва, 10 июн. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

ВИЛЬНЮС, Литва – Москванинг яширин кўргазмасидаги санъат асарлари яқинда Вильнюснинг Ужупис туманидаги Reforum Space ресурс марказида кўргазмага қўйилди.

Россиялик рассомларнинг 20 яқин асарлари намойиш этилган «Тақиқланган санъат» кўргазмаси 27 май-10 июн кунлари бўлиб ўтди.

Ҳозирда Литванинг Клайпеда шаҳрида яшаётган собиқ москвалик Андрей Пугачев дўстининг Москвада яширин кўргазма ўтказилгани ҳақидаги қўнғироғидан сўнг бу кўргазмани ташкиллаштирган.

Пугачев кўргазмани Клайпедада ўтказмоқчи бўлганини айтган, аммо дўстлари ҳозир Россия санъатига эътибор қаратиш учун маъқул вақт эмаслигини айтганидан сўнг ўз фикридан қайтган.

Кўпчилик «Ўғил қайтди» расмидан таъсирланганини айтган, унда шифохона столи устида бир парча тана қисми ётгани тасвирланган. «Репрессия ғилдираклари оддий одамларни ҳам янчиб ўтмоқда, уларга деярли ҳеч ким ёрдам бера олмаяпти», дейди Серафим тахаллуси билан ижод қилувчи россиялик рассом. Вильнюс, Литва, 10 июн. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

Кўпчилик «Ўғил қайтди» расмидан таъсирланганини айтган, унда шифохона столи устида бир парча тана қисми ётгани тасвирланган. «Репрессия ғилдираклари оддий одамларни ҳам янчиб ўтмоқда, уларга деярли ҳеч ким ёрдам бера олмаяпти», дейди Серафим тахаллуси билан ижод қилувчи россиялик рассом. Вильнюс, Литва, 10 июн. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

Журналист ва рассом Александр Горохов «Чарчоқ» триптихининг ён қисмларини Россияда, ўртасини эса Литвада қўним топганидан кейин чизган. Триптих ўзини осган одамни тасвирлайди. Вильнюс, Литва, 10 июн. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

Журналист ва рассом Александр Горохов «Чарчоқ» триптихининг ён қисмларини Россияда, ўртасини эса Литвада қўним топганидан кейин чизган. Триптих ўзини осган одамни тасвирлайди. Вильнюс, Литва, 10 июн. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

Суратларнинг бири Пабло Пикассонинг «Тинчлик кабутари» ёнида урушга нисбатан қўпол сўз ёзилгани тасвирланган. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

Суратларнинг бири Пабло Пикассонинг «Тинчлик кабутари» ёнида урушга нисбатан қўпол сўз ёзилгани тасвирланган. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

Шунга қарамай, «Мемориал» халқаро ҳуқуқбон ташкилоти Вильнюсдаги Ужупис богема маҳалласида тадбирни ўтказишда ёрдам берди.

2022 йилда Россия олий суди «Мемориал» фаолиятини тақиқлаган бўлса-да, у айниқса хорижда ҳали ҳам чекланган тарзда фаолият олиб боради.

«Россиядаги сиёсий репрессия фақат кучайиб бормоқда, аммо айни вақтда сиёсий маҳбуслар ва режимдан норози, бироқ Россияда қолганларга ёрдам бериш бўйича масалани Мемориалдан бошқа ҳеч ким кўтариб чиқмаяпти», деб айтган Пугачев.

Ҳозирги вақтда ҳамма Украина билан боғлиқ воқеаларга қизиқади, деб айтган у. Россия Украинага 2022 йил февралида ҳужум бошлаган.

Пугачевнинг беларуслик дўстлари суратларни Россиядан яширинча олиб чиқишга ёрдам беришган. Ўта сиёсий мавзудаги асарлар россиялик ва беларус ҳуқуқ-тартибот идораларининг эътиборини тортмаслигини таъминлаш мақсадида улар суратлар устидан нейтрал мавзудаги нарсалар билан қоплашган.

Айрим рассомлар кўчиб кетишган. Ташкилотчилар ҳанузгача Россияда қолаётган рассомларни муҳофаза қилиш мақсадида уларнинг исмларини ўчириб ташлашган.

Рассомлар турли услублардан фойдаланишган, аммо асарларнинг барчаси улар бошидан кечираётган фожеани акс эттиради. Бир вақтнинг ўзида, уларда яқин келажакда тинчлик барқарор топишига умид бор.

Суратларнинг бирида Пабло Пикассонинг «Тинчлик каптари» вайрон бўлган кўп қаватли бино подъездида урушни қоралаб ёзилган қўпол сўзлар ёнида тасвирланган. Яна бир асарда, Кремл Украинага ҳужум вақтида тақиқлаган, рус тилидаги уруш сўзининг иккита ҳарфи ўзгартирилиб, баҳор ва янгиланиш ифода этилган.

«Останкино игнаси» номли имзосиз суратда Москвадаги 540 метрли телеминора мияга санчилгани ифодаланган.

«Негатив илҳом»

Кўпчилик ташрифчиларга кўра, энг таъсирли асар «Ўғил қайтди» деб номланган бўлиб, унда шифохона столида тана қисми ётгани тасвирланган.

Рассомнинг ўзи Россияда эканлиги сабаб у Карвонсарой билан Серафим тахаллуси остида сўзлашган.

«Асар ғояси хаёлимга тез келди ва уни жуда тез чиздим», деб айтган у ижодий импульсларини «негатив илҳом» деб атаб.

«Уйғониб янгиликларни ўқийсиз, рўйхатдаги биринчи нарсани чизишни бошлайсиз», деб тушунтиради у.

Россиядаги сиёсий маҳбуслар – жамиятнинг энг ҳимоясиз аъзолари», деб айтган Серафим.

«Репрессия ғилдираклари остида оддий одамлар қолиб кетди, уларга деярли ҳеч ким ёрдам бера олмаяпти», деб қўшимча қилди у.

Кўргазмада журналист ва рассом Александр Горохов ҳам иштирок этган. У ўз асари учун ҳибсга олинишидан қўрқиб, Россиядан Вильнюсга қочиб кетган.

Горохов 2019 йилда Москвада бўлиб ўтган норозилик намойишлари ҳақида хабар берган, ОМОН ходимларининг тинч намойишчиларга шафқатсиз муносабат кузатган ва суд жараёнларида қатнашган.

Натижада, Гороховнинг айтишича, унинг ичида «хавотирли ҳислар» тўпланиб қолган ва у бунга ечим топиши керак бўлган.

Натижада ўзини осган одамнинг силуети акс этган «Ҳорғин» деб номли триптих пайдо бўлди. Саҳна уч хил кўринишда ишланган.

«Нарсаларга доим инсонийлик нуқтаи назардан қараш керак», дейди Горохов. «Ушбу суратда ўз жонига қасд қилган одам тасвирланган. Мен йиллар давомида кузатиб, хавфсизлик ходимлари ўз кабинетида ўзини отиб ўлдириши ёки қандай қилиб бой, юқори мартабали одамлар саратон касаллигидан даволана олмай, оғриқ туфайли ортиқ яшай олмаслиги ҳақидаги хабарларни кузатганман.»

«Мен бунга уларнинг нуқтаи назари билан қарадим, булар ўз муаммолари бор одамлар, уларнинг айримлари нимагадир алоқадор бўлса керак, деб ўйладим», деди у. «Булар, эҳтимол, инсониятнинг энг яхши вакиллари эмасдир, лекин айни пайтда улар ҳайвонлар даражасига тушириб қўйилган индивидлардир.»

«Мен буни қандайдир тарзда етказиш керак деб ўйладим.»

Россияда триптихнинг ён қисмларини яратган Горохов уларни Литвага олиб чиқиб кетишга муваффақ бўлган. «Дам олишдан чарчадим» деб номланган ўрта қисмини эса Россиядан кетганидан кейин чизган.

«Мен совет ва постовет давридан ўтиб бораётган кундалик ҳаётни муҳрлашни истадим – бу яқинда йўқ бўлиб кетадиган нарса. Лекин уруш кетаётган пайтда бунга вақт топиш жуда қийин», дейди у.

«Телба даврлар»

Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин ташкил этилганидан бери «Мемориал» тарихий ва маърифий фаолиятга, шунингдек инсон ҳуқуқларига эътибор қаратди.

Ташкилот «Тақиқланган санъат»ни уюштиришга ёрдам бериш билан иккала вазифани ҳам бажарди. Суратларнинг кимошди савдосидан тушган маблағ ёрдам тариқасида россиялик сиёсий маҳбуслар ҳамда «Мемориал» ва «ОВД-Инфо» ҳуқуқ ташкилотларига йўналтирилади, дейилади ташкилот баёнотида.

«Сиёсий маҳбусларнинг ўзини, уларнинг яқинлари ва адвокатларини қўллаб-қувватлаш ташаббуслари яхши йўлга қўйилган», дейди «Мемориал» кенгаши аъзоси Сергей Кривенко.

«Тинчлик даврига кўниккан бўлсангиз, ҳозир яшаётган давримизни тасаввур қилиш мушкул», деди у ва агар санъат ҳаётни акс эттирса, суратлар ҳам аниқ тасвирни бериши кераклиги таъкидлади.

«Уларнинг баъзилари чиндан ҳам ҳайратда қолдиради. Масалан, «Ўғил қайтди» асари. Аммо биз Украинадаги одамлар Россияда ишлаб чиқарилган бомбалардан ҳалок бўлаётган бир даврда яшаяпмиз. Суратлар эса биз яшаётган мана шу телба даврни акс эттиради».

«Мемориал» 2022 йилда тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди. У ўз мукофот пулларини россиялик сиёсий маҳбуслар ва рус босқинчилари томонидан ўлдирилган украиналикларнинг оилаларга хайрия қилган.

2022 йилнинг баҳорида «Озод Россия» жамғармаси русийзабонлар кўп бўлган шаҳарларда форумлар ўтказиш майдончаларини ташкил эта бошлади. Ҳозир улар тўртта: Берлин, Вилнюс, Таллин, (Эстония) ва Тбилисида (Грузия).

Бу марказлар урушга қарши позиция ёки сиёсий қарашлари ва эҳтимолий таъқиблар туфайли Россия ва Белоруссиядан чиқиб кетганлар ва уруш сабабли Украинани тарк этганлар учун мўлжалланган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Биз коинотда, «Мир» станцияси бирга ишлаган пайтларимиз ёдингиздами? 70-йилларда эса Skylab ҳалокатга учради, лекин руслар биринчи бўлиб инсонни коинот орбитасига олиб чиқдилар? Бу ажойиб вақтлар эди. Биз, мактабгача ёшдаги болалар ядро уруши юз берган тақдирда столимиз остида шўнғишни машқ қилардик. Мен ўзимни АҚШ билан ҳам, СССР билан ҳам бир хил қулай ҳис қилардим, менда бу икковини ҳам тасвирлайдиган эски қарталарим ҳам бор. Энди нима бўлиши аниқмас, мен яқинда ўламан. Эҳтимол, бир кун ўша пайтдаги ҳис-туйғуларга қайта оларсиз, ўрганиш ва келажакка эга бўлиш учун дунёни очарсиз. Ҳозир эса....фақат ўлимини кутаётган ўлик, келажак йўқ, очиқ дунё ҳам йўқ...фақат ўлим. ҲАҲАҲАҲАҲА

Жавоб бериш