Карвонсарой
Хавфсизлик

Грузиянинг ҳарбий базада аэропорт қуриш режаси кузатувчиларни хавотирга солмоқда

Тенго Гоготишвили

Грузиядаги Вазиани ўқув майдонида машғулотларга тайёргарлик кўраётган денгиз пиёда аскарлари, 2020 йил, 18 октябр. [АҚШ мудофаа вазирлиги]

Грузиядаги Вазиани ўқув майдонида машғулотларга тайёргарлик кўраётган денгиз пиёда аскарлари, 2020 йил, 18 октябр. [АҚШ мудофаа вазирлиги]

Грузиянинг Вазиани полигонида ўтказилган Noble Partner ўқув машқлари доирасида шартли душман мажмуаси атрофида периметр белгилаётган АҚШ қўшинлари, 2020 йил, 15 сентябр. Машқлар кучларнинг жанговар шайлиги ва ўзаро ҳамжиҳатлигини кучайтиришга қаратилган. [АҚШ мудофаа вазирлиги]

2016 йил 15 май куни Грузиядаги Вазиани ўқув полигонида ўтказилган «Noble Partner» 16-машқлари чоғида америкалик десантчи бўш патронлар билан ўқ узмоқда. Машғулотлар Грузиянинг НАТОга қўшадиган ҳиссаси учун тайёргарлик кўришида муҳим рол ўйнайдиган такрорланувчи ўқув тадбиридир. [АҚШ мудофаа вазирлиги]

2018 йилнинг 5 декабр куни Грузиянинг Вазиани полигонидаги умумқўшин машғулотлари чоғида M240B пулемётидан ўқ узаётган аскар. [АҚШ мудофаа вазирлиги]

2018 йилнинг 5 декабр куни Грузиянинг Вазиани полигонидаги умумқўшин машғулотлари чоғида M240B пулемётидан ўқ узаётган аскар. [АҚШ мудофаа вазирлиги]

2018 йилнинг 25 ноябр куни Грузиянинг Вазиани полигонида АҚШ ва Грузия кучлари ўртасида ўқ отиш бўйича малакавий машғулотларда иштирок этаётган америкалик аскар. [АҚШ мудофаа вазирлиги]

2018 йилнинг 25 ноябр куни Грузиянинг Вазиани полигонида АҚШ ва Грузия кучлари ўртасида ўқ отиш бўйича малакавий машғулотларда иштирок этаётган америкалик аскар. [АҚШ мудофаа вазирлиги]

ТБИЛИСИ – Грузия ҳукуматининг мамлакатдаги асосий ҳарбий базаларидан бирини аэропортга айлантириш режаси ҳарбий таҳлилчиларнинг хавфсизлик билан боғлиқ хавотирларини кучайтирган.

5 июн куни бош вазир Ираклий Гарибашвили Тбилисидан 20 км узоқликда жойлашган Вазиани ҳарбий базаси аэропортга айлантирилишини маълум қилди.

«Биз минтақанинг авиация марказига айланмоқчимиз. Янги аэропортга эса янги жой керак. Бунинг учун Вазиани идеал жой», деди Гарибашвили.

Орадан бир соат ўтиб, иқтисодиёт вазири Леван Давиташвили лойиҳани амалга ошириш муддатларини эълон қилган.

2020 йилнинг 14 сентябр куни Грузиядаги Noble Partner машғулотлари доирасида портловчи мосламаларни ҳаракатга келтираётган АҚШ қўшинлари. Машқлар қўшинларнинг жанговар шайлиги ва ўзаро ҳамжиҳатлигини кучайтиришга қаратилган. [АҚШ мудофаа вазирлиги]

«Маҳаллий экспертлар билан маслаҳатлашиб, халқаро маслаҳатчилар излаяпмиз. Бир нечта вариант бор. Йил охиригача энг яхшисини маъқуллаб, келгуси йили қурилиш ишларини бошлашни режалаяпмиз», деди Давиташвили.

«Тенденция жуда ижобий: йўловчи ташиш йилига 20 фоизга ўсди», деди у.

10 минг гектардан ортиқ майдонни эгаллаган Вазианида Иккинчи жаҳон уруши вақтида илк аэродром қурилиб, кейинчалик пиёда кучлар ўқув марказига айлантирилган эди.

Базани 2001 йилгача Россия назорат қилган, кейинроқ у Грузия кучлари ихтиёрига ўтган.

Аэродром жойлашган йўлнинг нариги тарафида нафақат Грузия бўлинмалари, балки, Европа қўмондонлигининг АҚШ аскарлари билан ҳар йиллик қўшма машғулотлар ўтказиладиган йирик полигон ҳам жойлашган.

Бу машқларда иштирок этиш учун АҚШ кучлари Германиядан Қора денгизга, у ердан бутун Грузия орқали зирҳли транспорт воситаларини, шу жумладан Абрамс танкларини олиб келишади.

«Номақбул»

Қуриладиган бўлса, Вазиани аэропорти шаҳар марказидан Шота Руставели номидаги Тбилиси халқаро аэропортигача масофадан икки баравар узунроқ бўлади.

Аммо расмийларнинг таъкидлашича, у навигация учун энг яхши шароитлар ҳамда шаҳар ва иқтисодий ривожланиш нуқтаи назаридан афзалликлар тақдим этиши мумкин.

Узунлиги атиги 2,5 км бўлган Вазиани аэродроми 3 км дан кўпроқ учиш-қўниш йўлаги керак бўладиган фуқаролик самолётлари талабларига жавоб бериш учун кенгайтирилиши лозим.

Бундай реконструкция уни Вазиани машғулот марказига яқинлаштиради ва йўлнинг нариги томонида ўқ отиш машқларини бажаришга халақит беради.

Қурилиши режалаштирилаётган аэропорт Ғарб билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатишга қаратилган, дейди кузатувчилар бу режани танқид остига олиб.

«Вазиани шаҳрида фуқаролик аэропортининг қурилишини қабул қилиб бўлмайди», деди грузиялик мухолифат депутати Теона Акубардия Карвонсаройга. «Бу база нафақат Тбилиси мудофааси, балки НАТО бўйича ҳамкорлар билан биргаликдаги машғулотлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга».

«База ва полигонларнинг тугатилиши НАТО билан ҳамкорликка нуқта қўяди», деди Акубардия.

«Грузия орзуси» (ҳукмрон) партияси пул баҳонасида ватанга хиёнатни яширишга ҳаракат қилмоқда, деди Грузия ҳарбий штаби собиқ бошлиғи генерал Заза Гогава Карвонсаройга.

«Биз сиёсий манфаатлар ва Евро-Атлантика йўналишига босқичма-босқич хоинлик қилинаётганини кўряпмиз».

Мамлакат хавфсизлиги, янада аниқроқ айтсак, пойтахт хавфсизлиги савол остида қолмоқда, деб қўшимча қилди у.

Россияга ёрдам ўлароқ йўқотилаётган база

Кузатувчиларга кўра, бу аэропорт май ойида Тбилисига тўғридан-тўғри парвозларни тиклаган Россия учунгина манфаат келтиради.

«Шуни эътиборга олингки, биз катта ҳажмдаги йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланадиган Истанбул ва Баку билан рақобатлашишга ҳаракат қилдик. Ишонч билан айтаманки, камида дастлабки 10 йил давомида марказдан ҳеч қандай фойда бўлмайди», деди Карвонсаройга собиқ мудофаа вазири Тина Хидашели.

Аммо Грузия ҳукуматининг режаси бундан ҳам каттароқ ва харажатлироқ – аэропорт қуриш билан бир қаторда, йирик ҳарбий базани кўчириш ёки йўқ қилиш.

«Янги базага автомобил, темирйўл ва ҳаво транспорти орқали борса бўладиган ва пойтахтга яқин бўлиши учун бундай улкан ҳарбий инфратузилмани қаерга кўчириш мумкин? Тбилиси атрофида бунақа жой борлигини билмайман.»

«Ўйлайманки, расмийларнинг базани кўчириш режаси йўқ. Уларнинг қўлида бўлганида, армияни бутунлай тугатиб юборган бўлишарди. Ахир бу ҳукумат Грузия хавфсизлигига Кремл деразасидан қарайди», дейди у.

Грузия қуролли кучлари логистика бўлимининг собиқ бошлиғи Акиа Барбакадзе Карвонсарой нашрига берган интервюсида «Марказ – бутунлай ўйлаб топилган масала», деб айтди.

«Унинг ягона мақсади бутун инфратузилмани, жумладан, НАТО ўқув марказини ёпиш. (Грузия ғарбидаги Кутаиси яқинидаги) Копитнари аэродромидан фуқаролик мақсадларида фойдаланиш мумкин», деди Барбакадзе.

«Аммо буни қарангки, ҳукумат Шарқ-Ғарб инфратузилмаси ўрнига Шимол-Жануб инфратузилмасини ривожлантирмоқда, бу Россия манфаатларига тўлиқ мос келади».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500