Карвонсарой
Хавфсизлик

Грузиянинг НАТО билан рақси: бир қадам Ғарбга, икки қадам шимолга

Тенго Гоготишвили

7 март куни Тбилисидаги (Грузия) тўқнашувлар чоғида Грузия, Украина ва НАТО байроқларини кўтариб турган намойишчилар. [AFP]

7 март куни Тбилисидаги (Грузия) тўқнашувлар чоғида Грузия, Украина ва НАТО байроқларини кўтариб турган намойишчилар. [AFP]

ТБИЛИСИ – Грузия Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотига (НАТО) аъзо бўлишга яқинлашиши учун қулай фурсат жуда кам бўлган, аммо Тбилиси ўз позициясида туриш учун атайин барча имкониятларни бой беряпти, дейди таҳлилчилар.

Охирги тадқиқот ва сўров натижаларига кўра, Грузия аҳолисининг 75 фоиздан кўпи мамлакатнинг НАТОга қўшилиши тарафдори.

Ушбу аксар кўпчилик орасида ҳукмрон «Грузия орзуси» партиясининг сайловчилари ҳам бор, дейди Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (IISS) собиқ масъул ходими Торнике Гордадзе. Унинг айтишича, НАТОни бундай қўллаб-қувватлаши туфайли ҳукумат ўзининг узоқ йиллик позициясини ўзгартирганини очиқ эълон қила олмайди.

Аммо у НАТОга «яқинлашиш учун ҳам ҳеч қандай самарали қадамлар қўймаяпти», деди у Карвонсаройга.

Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 25 апрел куни НАТОнинг Брюсселдаги бош қароргоҳида қўшма баёнот билан чиқдилар. [Кензо Трибуйяр/AFP]

Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 25 апрел куни НАТОнинг Брюсселдаги бош қароргоҳида қўшма баёнот билан чиқдилар. [Кензо Трибуйяр/AFP]

Грузия ҳукумати ўзини НАТОдан узоқроқ тутмоқда, деди Грузиянинг Нидерландиядаги собиқ элчиси Шота Гвинерия Карвонсаройга.

«Бугун қандайдир ҳақиқий интеграция ҳақида гапириш имконсиз. Грузия хавфсизлик тизимига путур етди, Россия разведкаси ҳар бир давлат идорасига кириб келди», дейди у.

«Бундай шароитда НАТО Грузия билан номзод давлат даражасида ҳам маълумот алишмайди», деб тушунтирди у.

«Альянс Грузия Россия билан фаол ҳамкорлик қилмоқда деб ҳисоблар экан, мамлакат расмийларига махфий маълумотларни ишона олмаслиги аниқ.»

Аъзолик сари йўл

«Грузия НАТОнинг тўлақонли аъзоси бўлиш ва ушбу тарихий миссия йўлида тинмай ишлашга қарор қилди», деган эди ўша пайтдаги президент Эдуард Шеварднадзе 2002 йил ноябр ойида НАТОнинг Прага саммитида.

Бир йил ўтиб, Шеварднадзе истеъфога чиққач, ишни давом эттириш янги ҳукумат зиммасига тушди. Михаил Саакашвили президентлик қилган 10 йиллик даврда кўплаб натижаларга эришилди.

Саакашвили ҳукумати «сиёсий иродага эга эди, аммо НАТО аъзолигига эришиш учун етарлича оқилона қарорлар қабул қилмади», дейди Грузия ҳарбий академиясининг собиқ ректори, Саакашвили маъмуриятининг танқидчиси Гиоргий Тавдгиридзе.

«Аммо ҳозир НАТО билан яқинлашиш учун сиёсий ироданинг ўзи йўқ», деди у Карвонсаройга.

2008 йилда Руминиянинг Бухарест шаҳрида бўлиб ўтган НАТО саммитида иттифоқ Аъзолик бўйича ҳаракатлар режаси учун Грузия ва Украинанинг аризасини қўллаб-қувватлади.

Иккала мамлакат ҳам якунда иттифоқ аъзоси бўлиш кафолатини олди. НАТО Бухарестда берган ёзма ваъдасига содиқ қолишда давом этмоқда.

«Биз, энг аввало демократия даражаси бўйича ортда қоляпмиз», дейди Қора денгиз университети социологи Ника Читадзе. Унинг айтишича, Грузия-Украина дуэти ажралган.

«2008 йилда Грузия барча кўрсаткичлар бўйича Украинадан олдинда эди. Орадан 15 йил ўтиб, бунинг акси бўлиб турибди», деди Гордадзе.

Ҳар бир навбатдаги саммит якунида НАТО Бухарестда берган ваъдасини такрорлаган: «Грузия ва Украина Шимолий Атлантика алянсига аъзо бўлади».

Қўшилиш ёки қўшилмаслик

Июл ойида Литва пойтахти Вилнюсдаги иттифоқ саммити олдидан ўтказилган матбуот анжуманида НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Грузия истиқболлари ҳақидаги саволга жуда қуруқ жавоб берди.

«Биз Россиянинг аралашуви ва босими остида қолган шерикларимиз билан ҳамкорликни кучайтиришимиз зарур», деди у қоғоздан кўзини узмай.

«Иттифоқчиларимиз саммитда Грузиянинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлашимизни яна бир бор таъкидлайдилар... Шунингдек, Грузиянинг ўз келажаги ва ташқи сиёсатини ташқи аралашувдан холи тарзда ўзи ҳал қилиш ҳуқуқи яна бир карра тасдиқланади, деб умид қиламан».

«Мен НАТОнинг иккита саммитига тайёргарлик жараёнида иштирок этдим», деб эслайди Евроатлантика интеграцияси бўйича собиқ давлат вазири Гордадзе.

«Ҳар бир ибора, ҳар бир сўз устида бир неча ой аввал иш бошланар эди», дейди у. «Пойтахтларни айланиб чиқар эдик. Раҳбарлар билан позициямизни, саммит резолюциясида биз ҳақимизда нима дейилишини мувофиқлаштирар эдик».

«Аммо ҳозирда расмийлар жараёнга очиқчасига тўсқинлик қилмоқда ва Грузия НАТО кун тартибидан бутунлай чиқиб кетганидан хурсандлигини яширмаяпти».

Грузиянинг кун тартибидан тушиб қолганини тасдиқловчи сўнгги воқеалардан бири мамлакатнинг НАТО доирасидаги «Ҳимоячи-2023» машғулотларида қатнашишдан бош тортганидир. Мудофаа вазири Хуаншер Буртчуладзе Грузиянинг ўзи қатнашишдан бош тортганини тан олган.

«Умид қиламанки, ҳеч бўлмаганда «Noble Partner 2023» машғулотлари ўтказилади», деди Читадзе Грузияда АҚШнинг Европа қўмондонлиги шафелигида ҳар йили ўтказиладиган машғулотларни назарда тутиб.

«Аммо улар ҳам бекор қилинса, ҳайрон бўлмайман.»

«Компассиз кема»

Охирги кунларда Украинанинг НАТОга аъзолик сари йўли сарлавҳаларга чиққан.

Вилнюсда Украина масаласи узоқ муҳокама қилинди, бироқ Грузиянинг аъзолиги масаласи эътибордан четда қолди.

«Финляндия аллақачон НАТОда. Швеция тез орада киради», деди Гордадзе. «Энг ашаддий скептиклар – Франция, Италия, Германия Украинани НАТОнинг бўлажак аъзоси деб ҳисобламоқда».

«Ҳатто доимо нейтрал Молдова ҳам иттифоққа қўшилиш ҳақида гапира бошлади. Бир пайтлар бу жараёнга раҳбарлик қилган Грузиянинг ўзи эса энди бош вазири орқали Украинадаги уруш унинг НАТОга аъзо бўлиш истаги сабаб келиб чиққанини даъво қилмоқда».

«Бу Россиянинг нарративи», деб тушунтирди Болтиқ мудофаа коллежи ўқитувчиси Шота Гвинерия.

«НАТО билан интеграция хавф туғдириши ҳақидаги даъво – 2022 йилда Украина ёки 2008 йилда Грузия билан содир бўлган воқеалар томонидан тасдиқланган фактдир, деган фикр Москвадан чиққан ва ҳозирда Грузия бош вазири томонидан такрорланмоқда».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Грузия ва унинг НАТО билан рақси бир қадам олдинга, бир қадам орқага, кейин эса... қатъият билан деворга қадам ташлаётган раққосга ўхшайди. Аҳолининг 75% дан ортиғи Ғарбга интилади, лекин бу мамлакатнинг бошқаруви орқага юра олмайдиган машинаникига ўхшайди. Шу билан бирга, Грузия ҳукумати маскарадни чўзиб, НАТО билан қувлашмачоқ ўйнаб турган бир пайтда, рус разведкаси бу манзарани кузатиб, чапак чалиб ўтирибди чоғи. Бу ҳайратланарли даражада ажойиб шоу!

Жавоб бериш