Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Россия Украинанинг босиб олинган ҳудудларидаги эркакларни мажбуран фронтга жалб қилмоқда

Ольга Чепил

Украина шарқида ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк халқ республикаси (ДХР) пойтахти – Донецк кўчаларининг бирида велосипедда маҳаллий сайлов кампаниясининг баннери остидан ўтиб кетаётган эркак, 12 август. [AFP]

Украина шарқида ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк халқ республикаси (ДХР) пойтахти – Донецк кўчаларининг бирида велосипедда маҳаллий сайлов кампаниясининг баннери остидан ўтиб кетаётган эркак, 12 август. [AFP]

КИЕВ – Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудлари бу ерларда яшайдиган украиналик эркаклар учун тобора хавфли бўлиб бормоқда, Кремл эгаллаб олинган ҳудудларда халқаро қонунларга зид равишда эркак аҳолини урушга жалб қилмоқда.

Украина махсус кучлари томонидан тузилган Миллий қаршилик марказига кўра, Россия Украинага бостириб кирганидан бери, ишғол қилинган ҳудудларда украиналикларни ҳарбий хизматга мажбурлаш ҳолатлари «геометрик прогрессияда ўсиб бормоқда».

«Босқинчилар қўшимча кучга катта эҳтиёж сезмоқда», дейди Миллий қаршилик марказининг Остап тахаллусли вакили Карвонсаройга. (Киев ташкилот ходимларининг ҳақиқий исмларини ошкор қилишни тақиқлайди.)

«Буларнинг бари шафқатсиз, репрессив усулда амалга оширилмоқда», деди у.

Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк халқ республикаси (ДХР) пойтахти бўлмиш Донецк шаҳрида «Россия» ёзуви битилган тахта ёнидаги скамейкада ўтирган жуфтлик, 12 август. [AFP]

Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк халқ республикаси (ДХР) пойтахти бўлмиш Донецк шаҳрида «Россия» ёзуви битилган тахта ёнидаги скамейкада ўтирган жуфтлик, 12 август. [AFP]

«Ҳарбий хизматга мажбурлаш»

Остапнинг айтишича, 2022 йилнинг ўрталаридан Россия кучлари босиб олинган шаҳар-қишлоқларда эркак фуқароларнинг кириш-чиқишини тақиқлаган. Шаҳар қанчалик ичкарироқда жойлашган бўлса, уни тарк этиш шунчалик қийин бўлади.

«Улар чиқиб кетишга уринсалар, эркакларга чақирув қоғози юборилади ва улар мажбурий равишда урушга жалб қилинади», деди Остап.

Украина ҳарбий разведкасига кўра, 2022 йил февралда Украинага босқин бошланганидан бери 60 минг украиналик мажбуран Россия армиясига сафарбар қилинган.

«Бу мажбурий чақирув: босқинчилар эркакларни кўчалардан ушлаб келишган ёки ишлаб турган корхоналарга бориб, у ердаги эркакларни мажбуран олиб кетишган», деди Украина ҳарбий разведкаси матбуот котиби Андрей Черняк 30 июл куни Озод Европа/Озодлик радиосига берган интервьюсида.

«Уларга шунчаки форма кийдириб, фронтга жўнатишган. Украиналикларга: «Сизлар иккинчи ёки учинчи чизиқда бўласизлар» деб ваъда беришган, лекин улар фронт чизиғига олиб борилган», дейди у.

Ҳуқуқ фаоллари хавфсизлик агентлиги берган статистик маълумотларни тасдиқлаган.

«Олтмиш минг – ҳақиқий рақам», деди Киевдаги ZMINA Инсон ҳуқуқлари марказининг адвокатлик бўйича менежери Алёна Лунева Карвонсарой нашрига.

ZMINA босиб олинган ҳудудлар аҳолисининг мажбурий чақируви масаласини ўрганмоқда. Ташкилот эркакларнинг кўчадан олиб кетилиши билан боғлиқ ҳолатларини ҳужжатлаштирган, деди Лунева.

«Масалан, смена охирида завод ёки шахтадан чиқиб кетаётганларида, уларнинг баъзилари автобус бекатига йўл олиши мумкин. Улар автобус кутиб турганида, машина келади, уларни ўтқизиб военкоматга олиб кетишади», деди у.

«Бундай вазиятда қандай яшаш мумкин?»

«Россия армияси ҳарбий хизматга чақирилган украиналикларга иккинчи даражали фуқаролардек муомала қилади», деди Лунева.

Руслар раҳм-шафқат қилиб ўтирмайди, ишғол қилинган ҳудудлар аҳолисини фронтнинг энг мураккаб нуқталарига тўп емидек ташлайди, деди у.

«Биз эркакларга яширинишни ва агар имкони бўлса, босиб олинган ҳудудларни тарк этишни маслаҳат берамиз», деди Лунева.

Ҳудуд ишғол қилиниши биланоқ у ерда ҳарбий учёт столи очилади, дейди Стратегик тадқиқотлар ва хавфсизлик институти директори Павел Лисянский.

Янги идора эркакларни «қамаш билан қўрқитиб» рўйхатга олади, деди у. «Бошқа ҳеч қандай вариант йўқ.»

«Рўйхатдан ўтишни истамасангиз, 30 сутка ҳибсда ушлаб туриласиз», деди Лисянский Карвонсаройга.

Ишғол қилинган ҳудудларнинг кўплаб аҳолиси ҳозирда унинг ташкилотига ёрдам сўраб мурожаат қилмоқда.

«Бизга мурожаат қилган бир аёл билан шахсан гаплашдим. У нима қилишини билмай қолганди. У эри, қизи ва ўғли билан ишғол қилинган Донецк яқинидаги Торез шаҳрида [ҳозирги Чистяково] яшаган. Унинг эри конда ишлар эди. Ҳаммаси яхши эди. Руслар келгач, ўғлини ҳарбий хизматга чақиришган», деди у.

«Кейин унинг эри ҳарбий комиссариатга қандайдир ҳужжатларни топширишга кетган ва уни ҳам сафарбар қилишган. Охир-оқибат эри ўлган, ўғли эса бедарак йўқолган.»

«Бундай вазиятда нима қиласиз?»

Советлардан кўчирма

Россия мажбурий сафарбарликни ҳатто жиноят сифатида кўрмайди, дейди таҳлилчилар.

Россиялик расмийлар «уларни Россия фуқаролари деб ўйлашади, шу сабабли улар сафарбарлик бўйича қабул қилган қонунлар ишғол остидаги ҳудудлар фуқароларига ҳам қўлланилади», дейди Хавфсизлик соҳасини ислоҳ қилиш агентлиги раҳбари, Украина хавфсизлик хизматлари (СБУ) раҳбарининг собиқ ўринбосари Виктор Яхун.

Бу тактика Совет Иттифоқидан кўчирилган.

Россия янги тартиб ўйлаб топгани йўқ, у шунчаки Совет Иттифоқи тактикасини такрорламоқда, деб айтган Яхун Карвонсаройга.

«Бувам Руминия қироллиги фуқароси бўлган. 1940-йилларда Советлар келганида ундан Совет фуқароси бўлишни истайдими-йўқми, сўраб ўтиришмаган. Уни ҳарбий хизматга жалб қилиб, фронтга юборишган. Кўриб турганингиздек, бу россияликларда доим мавжуд бўлган одатий тажриба», деб айтган Яхун.

Кузатувчиларнинг башорат қилишича, мажбурий сафарбарлик вақт ўтиши билан оғирлашади.

«Иккинчи жаҳон урушида қўлга олинган ҳудудлардаги эркаклар ҳарбий кийим ҳам берилмай ўша заҳоти фронтга юборилганига бутун дунё гувоҳ бўлган», деди Яхун.

«Ҳеч қаерга қочиб бўлмаслигини ҳисобга олсак, менимча ягона йўл Украина армиясига таслим бўлиш», деб айтган у.

Украина ҳуқуқ тартибот идоралари кимгадир босим ўтказилганини инобатга олиши ва Россия армиясида хизмат қилган вақтида Украинага қарши жиноят содир этган-этмаганини кўриб чиқиши керак, деб айтган ZMINA ходими Лунева.

Россия эртами-кечми ҳарбий қоидаларни бузгани учун жазоланади, деб айтган у.

«Рим низомига кўра, мажбурий сафарбарлик харбий жиноят ҳисобланишини унутмаслигимиз керак, Украина судларида украиналиклар орасида аскарлар ёллаш бўйича шундай жараёнларни ташкиллаштирган Қримдаги сафарбарлик зобитларига нисбатан ҳукм чиқаришган», деди Лунева 1998 йилдаги Халқаро жиноий суд низомини назарда тутиб.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ўз вақтида Гитлер Познандаги полякларни ёки Франциядан элзасликларни «немислар» қилиб тайинлаган ва розилик сўраб ўтирмай, уларни Вермахтга чақирган эди.

Жавоб бериш

Жуда ажойиб иш, Россия! Одамларни кўчада ўғирлаб жангга юборяпсизми? Буутнлай янгича стратегияку. Ўзинг билганча қонун чиқаришинг мумкин бўлганида, халқаро қонунлар, инсон ҳуқуқлари кимга керак? Кейинги режалаштирилган ақлли режа қандай? Балки тарихни қайта ёзиш учун янги китобдир? Ёки халқаро ҳамжамиятни ўзингизнинг «айбсиз» эканлигингизга ишонтириш бўйича янги усулми? Ҳурматга сазовор бўлиш учун нималар қилмаслик бўйича яхши дарс. Баракалла! Шундай давом эттираверинг, яқинда дунё «зукколигингизни» олқишлайди.

Жавоб бериш

Ҳайратланарли! Россия қуролли кучлари шафқатсизларча украиналик эркакларни кўчаларда ушлаб фронтга юбормоқда, бу билан халқаро қонунларни бузмоқда. Ишни якунлаб, уйга кетаётганингизни тасаввур қилинг, кейин сизни ушлаб олиб урушга юборишади. Бунга ақл бовар қилмайди. Кремль украиналиклардан тўп еми сифатида фойдаланиб виждонсизлик қилмоқда. Энг ёмони, Россия буни жиноят деб билмайди. Оккупация қилинган ҳудудлардаги украиналикларни ўз фуқаролари деб билиб уларга нисбатан ҳаракатларини оқлашади. Инсон ҳаёти ва халқаро қонунларига нисбатан беписандлик. Дунё буни билиши ва Россия ҳаракатларини қоралаши керак.

Жавоб бериш