Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-02-08

Тожикистон ички ишлар вазири: 2017 йилда ўнлаб террорчилик ҳужумларининг олди олинди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Ички ичлар вазири Рамазон Раҳимзодага кўра, Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари ўтган йили мамлакатда 36 терактнинг олдини олишга муваффақ бўлган, деб хабар берди AsiaPlus.

Раҳимзода бу ҳақда пайшанба, 8 февраль куни Душанбеда ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтган.

Унинг айтишича, Тожикистон ИИВ томонидан бошқа мамлакатларга тақдим этилган маълумотлар бир қатор хорижий мамлакатларда, хусусан, Россияда 5 та, Ўзбекистонда 2 та, Қозоғистон, Украина ва Хитойда биттадан террорчилик ҳужумларининг олдини олишга ёрдам берган.

Унинг қайд этишича, 2017 йилда Тожикистоннинг 300 нафар фуқароси жиддий жиноятларни содир этгани сабабли халқаро қидирувга берилган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha