Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-05-03

АҚШ Остонанинг «яшил халқа» кампаниясини қўллаб-қувватламоқда

Карвонсарой

ОСТОНА – 3 май, пайшанба куни АҚШ дипломатлари Остонада шаҳарни кўкаламзорлаштиришга қаратилган кампанияни қўллаб-қувватлаш учун дарахт экиш маросимида қатнашдилар, деб хабар берди Казинформ нашри.

АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Жорж Крол мамлакат пойтахти атрофида яшил халқа яратиш саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини айтган. У Остонадаги АҚШ элчихонаси ўтган уч йил давомида ўз ҳудудида 400 та дарахт экканини қўшимча қилди.

Бу дарахтлар ичида қарағайлар, қайинлар ва ҳатто Шимолий Дакотадан олиб келинган битта эман бор, деди у.

Крол ўтган йил ёзда EXPO-2017 халқаро ярмаркаси давомида АҚШ конгрессмени ҳадя қилган 30 та эман дарахти ҳақида эслатиб ўтди. Айрим кўчатлар Остонадаги ботаника боғига экилган, деди у.

Жорг Кролнинг маълум қилишича, АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаментининг ходими Қўшма Штатлар ва Қозоғистон ўртасидаги, жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муносабатларни кучайтириш мақсадида тузилган шартномалар асосида элчихона жамоасига қўшилган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha