Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-06-06

Ўлим билан тугаган келин ўғирлаш ҳолати Қирғизистонда норозиликларга сабаб бўлмоқда

AFP

БИШКЕК – Бишкекда 6 июнь, чоршанба куни мингдан ортиқ одам, жумладан, мактаб ўқувчилари келин ўғирлаш одатига қарши намойишга чиқди. Норозилик 20 яшар аёл полиция идорасида уни олиб қочган шахс томонидан ўлдирилганидан кейин бошланган.

Тиббиёт олийгоҳининг 20 яшар талабаси Бурулаи Турдаали қизи Қирғизистон шимолида уни ўғирлаган шахсга қарши кўрсатма беришга келган вақтида пичоқланган.

Воқеадан сўнг, 30 яшар қотил ўз жонига қасд қилишга уринган, натижада шифохонага етказилган.

Май ойида содир этилган қотиллик Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ҳуқуқ ҳимоячилари ва Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков томонидан қораланди.

БМТ маълумотларига кўра, собиқ совет мамлакатларида 24 ёшгача бўлган қизларнинг 13,8 фоизи ўз ўғриларига турмушга чиқишга мажбурлар.

Бишкекнинг асосий майдонларидан бирига чиққан намойиш иштирокчилари оқ шарлар ва «Биз қизларнинг ўғирланишига қаршимиз», «Қизларга бахтли бўлиш имконини беринг» деб ёзилган шиорларни кўтариб чиққанлар.

Ташкилотчиларга кўра, намойишда 1000-1500 киши иштирок этган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha