ДУШАНБЕ – Тожикистон 2028-2029 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг нодоимий аъзоси бўлиш масаласида БМТга аъзо давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда душанба, 18 июнь куни Asia-Plus нашри тожик ҳукуматидаги манбага асосланиб хабар берди.
Шунингдек, Қирғизистон ҳам Хавфсизлик кенгашининг нодоимий аъзолигига ўз номзодини илгари сурган.
Ҳар йили БМТ Бош ассамблеяси икки йиллик муддатга Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган беш аъзосини сайлайди.