Карвонсарой

Қирғизистон вилоятларни ривожлантириш учун кўпроқ инвестиция жалб этмоқчи

Карвонсарой

ИССИҚКЎЛ, Қирғизистон – 2023 йилгача вилоятларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Қирғизистонга киритиладиган бевосита инвестицияларнинг йиллик ҳажми 300 млн. АҚШ долларига (20,5 млрд. қирғиз сўми) етиши кутилмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Муҳаммедкали Абилғозиев маълум қилди, деб хабар беради душанба, 9 июль куни 24.kg нашри.

Бош вазир бу ҳақда Иссиқкўл вилоятига амалга оширган 2 кунлик ишчи ташрифи чоғида гапирган.

Тўғридан-тўғри инвестициялар вилоятларни ривожлантиришда асосий манбага айланиши керак, деди у.

Инвестициялар Бишкекдан алоҳида, кўрсаткичлари ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда вилоятларга тақсимланади, деди Абилғозиев.

Абилғозиевнинг сўзларига кўра, ҳозирда Жалолобод, Ўш ва Иссиқкўл вилоятларига молиявий ёрдам ажратиш бўйича Жаҳон банки билан музокаралар олиб борилмоқда.

«Ҳозирги кунда биз вилоятларда мавжуд хом-ашё захирасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш қувватларини тақсимлашимиз керак», деди у. «Биз хусусий сектор билан яқиндан ҳамкорлик қилишимиз лозим. Кичик ва ўрта бизнес улуши ялпи ички маҳсулотнинг 40 фоизини ташкил этмоқда, 2023 йилга қадар ушбу кўрсаткични 50 фоизга етказиш талаб этилади».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500